декабр 08, 2016 15:53 Asia/Tashkent

Мусалмонлар муштарак бир маданиятга эгалар ҳамда бир дунёқарашдан фойдаланишади. Уларнинг барчалари ёлғиз Худога тоат-ибодат қилишади ва Расули Акрам (с.а.)-га иймон келтиришади.

Азиз тингловчилар мусалмонлар муштарак бир маданиятга эгалар ҳамда бир дунёқарашдан фойдаланишади. Уларнинг барчалари ёлғиз Худога тоат-ибодат қилишади ва Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламга иймон келтиришади. Барча мусалмонларнинг китоби Қуръон ва қиблалари эса Каъбадир. Мусалмонлар бирбирлари билан бирга Ҳажж маросимларини ўтказишади ва уларнинг ўрталарида катта ихтилофлар ҳам мавжуд эмас.  

Жаҳолат, зулмат ва қаронғуликда қарор олиш ўз авжига чиққанида ислом динининг ёруғ қуёши жоҳилият асирлигида қарор олган инсонларинг кўнглида умид ва нажот топиш нурини ёруғлади.  Тавҳид нидоси дунёни нур билан зийнат берди ҳамда парокандаликда бўлган қавм ва қабилаларни иллоҳий иймонга даъват этиб, уларни бирлаштирди. Буларнинг ҳаммаси ваҳдатнинг расули Ҳазрат Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам нур милодининг баракати ва тавҳиднинг паёмчисидан эдиким, ўзининг биъсати билан биродарлик шартномасини инсоният жамияти учун армуғон келтирди. Энди эсга қолган ва ушбу шукўҳли кунлардан 1400 йилдан ортиқ вақт ўтган бўлсада, ҳалигача ваҳдатнинг ушбу нидоси мўминларнинг андешаси ва қалбини бирбирлари билан яқинлаштирмоқда. Агарчи исломий мазҳаблар, айниқса шиа ва аҳли суннат мусалмонлари орасида ул ҳазратнинг таваллуд топган куни масаласида ихтилофлар мавжуд бўлсада, аммо туғилган ойи ва йилида бир нуқтаи назарга эгалар. Аҳли суннат мусалмонлари 570-чи йил рабиул-аввал ойининг 12-чисини ва шиа мусалмонлари эса уша йилнинг рабиул-аввал ойининг 17- чи кунини Хотамул-Анбиё (с.а) валодат топган кунлари деб билишади. Шунинг учун  рабиул-аввал ойининг 12 ва 17-чи куни  орасидаги вақтни ваҳдат ҳафтаси деб аташади.               

Қуръони каримнинг муҳим таълимотларидан бири бу ваҳдат ҳисобланади. Агарчи “ваҳдат ” сўзи Қуръонда ишлатилмаган бўлсада, аммо бошқача мазмун ва мундарижада келади. Ол-Имрон сурасининг 103- чи ояти каримасида шундай марҳамат қилади: “Барчангиз Аллоҳнинг ипини маҳкам тутинг ва бўлиниб кетманг. Ва Аллоҳнинг сизга берган неъматини эсланг: бир вақтлар душман эдингиз, бас, қалбларингизни улфат қилди. Унинг неъмати ила биродар бўлдингиз. Оловли жар ёқасида эдингиз, ундан сизни қутқарди. Шундай қилиб, Аллоҳ сизга Ўз оятларини баён қилади. Шоядки ҳидоят топсангиз.”

(Ояти каримадаги «Аллоҳнинг ипи» деган иборадан Қуръони Карим тушунилади. Жарга қулаш хавфидаги инсон ип-арқонни маҳкам ушласа, қутилиб қолганидек, дўзах тубига қуламасликнинг ҳам бирдан-бир чораси–Қуръони Каримни маҳкам ушлашликдир. Шундагина нажот топади. Мусулмон уммати нажот топиши учун барча бир бўлиб Аллоҳнинг каломи Қуръони Каримни маҳкам тутишлари лозимдир. Бу оятнинг ушбу жумлалари мусулмон оламини бирлаштириш шиоридир. Қуръони Карим Аллоҳнинг ипи-арқони эканлиги ҳақида жуда ҳам кўп ҳадислар келган.)”

Ҳақиқатан ҳам иллоҳий йўл-йўриқи ва табиати шундан иборатким, бир томондан инсонни саодат ва илму амалга даъват этади ва бошқа томондан душманлик қилиш, тафриқа солиш ва жаҳолатдан қайтаради. Араб халқи ўртасида мавжуд бўлган душманлик қавмий таассубликка эга бўлишлари сабабли қадим илдизларга эга эди. Аммо ислом инсон хилқатининг мақсадини аниқлаш, Аллоҳ даргоҳига етиш ҳамда уларнинг дунёвий ҳаёт воситаси ва нарсаларини билиши орқали уларни биродарликка даъват этди. Қуръон мусалмонлар орасида ваҳдатни ўрнатишга даъват этишига қўшимча, Ол-имрон муборак сурасининг 64 ояти каримасида бошқа динлар юлдошлари билан тавҳид сўзи асосида бирлашишга тавсия беради: “Сен: «Эй аҳли китоблар! Бизга ҳам, сизга ҳам баробар сўзга келинг: Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмайлик, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайлик ва Аллоҳни қўйиб, баъзимиз баъзимизни Робб қилиб олмайлик», дегин. Бас, агар юз ўгирсалар: «Гувоҳ бўлинглар, биз, албатта, мусулмонлармиз», деб айтинглар.” 

Шу сабабдан мазҳабий ихтилофлар мусалмонлар ўртасида ҳамдиллик ва ваҳдат бўлиши учун тўсиқлик яратмаслиги лозим. Мусалмонлар ягона муштарак маданиятга эгалар ва бир дунёқарашга эга бўлишади. Мусалмонлар орасида ваҳдатнинг мавжудлиги тактик ва сиёсий бир мақсадга асосланган бир ваҳдат эмас. Бу ваҳдат муштарак бир мақсадга эришиш учун ҳаракат қиладиган сиёсий икки гуруҳнинг иттифоқи ва бирлашуви эмас. Мисол тариқасида келтириш мумкинким, агар икки сиёсий гуруҳ исломий жамиятда мавжуд бўлса, яъни бири динсиз бидъатчи бўлса иккинчиси эса мусалмон бўлса, уларнинг ораларида иттифоқ барқарор бўлмайди. Чунончи Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ шоҳаншоҳлик тизими билан кўрашадиган Эрон коммунистлари билан биродарлик қулини чузмади ва уларни мусалмон халқи кўрашлари билан иттифоқчи деб билмади. Исломий Инқилоб ғалаба қозонишидан кейин бир неча ой ўтишидан кейин Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳдан сиз марксистик унсурлар билан ҳамкорлик қиласизми деб сўрадилар. Ул ҳазрат жавобда шундай марҳамат қилдилар: “Бизнинг мақсадларимиз уларнинг мақсадлари билан фарқ қилади. Биз ислом ва тавҳидга таянамиз улар эса ушбу ҳар иккала нарса билан мухолифлар. Бизнинг аҳкомимиз ислом аҳкомидир, улар эса исломни қабул қилишмайди. Шунинг учун биз улар билан ҳамкорлик қилиш учун қизиқмаймиз. Ҳамкорлик қилмаганмиз ва ҳамкорлик ҳам қилмаймиз. ” Шунга асосан Исломий Жумҳурият тизими нуқтаи назаридан ваҳдат вақтинчалик ва тактик бир ваҳдат эмас, балки аниқ ва устувор бир ваҳдат ҳисобланадиким, керакли ҳамдиллик ва ҳамжиҳатликни ижод этиш билан дин ҳақиқатини қабул қилиш жиҳатида истеъдодларни ривож-равнақ бериш учун муносиб шароит яратади.