декабр 10, 2016 14:51 Asia/Tashkent

Аҳолиси илмли бӯлган жамият режаларини пухталик билан бажаради. Шунинг учун ҳам ислом дини таълимотларида ота-оналар болаларини илмли - саводли бӯлишларига болаликларидан таважжуҳ қилишларига буюради.

Бугунги замон, илм-фан замони деса ҳам бӯлади. Давлатлар пулининг  аниқ бир миқдори илм олиш йӯлида сарфлайди. Махсусан ёшларнинг илмли бӯлишлари биринчи ӯринда туради. Илм олиш киши шахсиятига ҳам катта таъсири бӯлиб, дунёқарашнинг кенгайишига кӯмаг этади.

Аҳолиси илмли бӯлган жамият режаларини пухталик билан бажаради. Шунинг учун ҳам ислом дини таълимотларида ота-оналар болаларини илмли  - саводли бӯлишларига болаликларидан таважжуҳ қилишларига буюради.

Ҳазрат Али (а) буюрмишлар: болаликда илм ӯрганиб, улғайганда у орқали қадр-қиймат қозонинг.

Инсоннинг ҳаёти унинг кӯшиш-ҳаракатлари натижасидир. Қуръони карим ҳам инсоннинг ҳаётдан баҳраманд бӯлишини унинг кӯшиш-ҳаракатларига боғлиқ деб билади. Исломий ривоятларда ҳам инсоннинг ҳалол ризқ касб этиши ибодатдан ҳам афзалроқ эканлиги такидланган. Чунки меҳнат қилиш орқали киши на фақат қашшоқликдан қутилади, балки меҳнат қилиш киши қадр-қийматини жамиятда орттиради. Шунингдек меҳнат қилган киши ӯзига ишонч ҳосил қилади ва ӯзини жамиятдаозод ҳис этади.  Албатта инсон шахсиятини бошқалар кӯзида муҳтарам қилиб кӯрсатадина нарса жамиятда ҳам хуш қабул қилинган. Ҳазрат Али (а) буюрмишлар: Эркинликни истасанг мудом кӯшиш-ҳаракат қилгин.

Ҳаётнинг ором-осойишта кечишининг омилларидан бири, бу руҳий ва жисмоний саломатликка эга бӯлишдир. Албатта солим бӯлган киши моддий ва маънавий ҳаётида тӯлақонли муваффақтларга эриша олади. Ислом дини азиз пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с) ҳам саломатликни яширинча неъматлардан бири деб баҳо берганлар. Шунинг учун ҳам ақл, илм, саломатлик ва нафсни сақлаш вожиб бӯлиб, ислом дини таълимотларига кӯра инсон ҳатто энг мушкул вазиятда ҳам ӯзини ғам-ғуссага гирифтор қилиш қаттиқ тақиқланган.

 Баъзи ривоятларда инсоннинг аъзои бадани илоҳий амонат эканлиги ва Аллоҳ таоло амонатларни яхшилик билан сақлаш ва унга асло хиёнатнин раво кӯрмаслииги ҳақида келган. Бу  борада ҳазрат Муҳаммад (с) ҳам буюрмишлар: қулоқ, кӯз, тил ва юрак амонат бӯлиб, ҳар ким амонатни сақламаса иймонсиздир.Саломатлик башариятнинг асосий эҳтиёжларидан бӯлиб, насл давомлийлигини таъминлайди.

 Муқаддас Ислом динимиз таълимотларида энг мукаррам зот – инсон учун зарур бўлган соғликнинг улуғ неъмат эканлиги, унинг қадрига етиш зарурлиги алохида таъкидланган, жумладан, севимли пайғамбаримиз ҳазрат Мухаммад (с) мархамат қилдилар: “ Икки неъмат борки, кўпчилик инсонлар унинг қадрига етмайдилар; сихат-саломатлик ва тинчлик – хотиржамликдир. “

Қадрли тингловчилар! “Ҳаётий мауммолар калиди” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз. Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Муқаддас Ислом дини инсонларнинг соғлигига, уларда юзага келиши мумкин бўлган касалликларнинг олдини олишга катта эътибор бериш билан бирга баданнинг соғлигини тиклаш, уни қувватлантиришга хам катта ахамият қаратади.

Касалликни даволашдан кўра унинг олдини олиш мухимроқдир.

Аллох таоло ўзи суйган бандаларини дард ва хасталиклар билан имтихон қилиб туради. Мўмин кишининг тақдири илохийга ишончни мукаммал бўлган холда касалликлардан даволаниши учун чора тадбирлар қўллаши ва буни бир сабаб деб эътиқод қилиши лозим.

Шунингдек, беморликка олиб борадиган дангасалик, ифлос юриш, кўп ейиш, кўп ухлаш, спиртли ичимлик, тамаки, нос, гиёхванд моддалар истеъмол қилиш, бўлар – бўлмасга асабийлашиш каби иллатлардан узоқроқ бўлиш зарурдир.

Инсон саломатлиги энг улуғ неъмат эканлиги барчага маълум бўлгани холда унинг қадрига етиш, уни асраб авайлаш хар доим хам мухим масалалардан  бўлиб келган.