Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун якшанба, ҳижрий -шамсий 1395 йил озар ойининг 21- чиси, ҳижрий-қамарий 1438 йил рабеул аввал ойининг 11-чиси ва милодий ҳисоб билан 2016 йил декабр ойининг 11-чи кунидир.
Бундан 173 йил муқаддам, 1843 йилнинг 11 декабр куни сил касаллигининг микробини кашф этган Германиялик шифокор олим Роберт Кох дунёга келди. У шифокорлик касбини эгаллагач, турли шаҳарларда беморларни табобат қилиш иши билан шуғуллана бошлади. Ӯша пайтларда сил касаллиги авж олган эди. Олим 1882 йили сил касаллиги микробини кашф қилишга муваффақ бӯлди. Орадан бир йил ӯтгач, Роберт Кох у кашф қилган ваксинадан фойдаланилса, барча жонзотлар сил касаллигидан омон қолиши мумкинлигини эълон қилди.
Буюк олимнинг медитсина соҳасидаги улкан хизматларини эътиборга олган Шветсия фанлар академияси 1905 йили уни Халқаро Нобел мукофоти билан тақдирлади.
Аҳли башарни яна бошқа бир неча юқумли касалликлардан сақлаб қолиш йӯлларини кашф айлаб, оғир шароитларда илмий-тадқиқот ишлари олиб борган фидоий олим Роберт Кох 1910 йили 67 ёшида сил касалидан вафот этди.
Ххххххххххххххх
Ҳижрий-қамарий 1354 йил рабеул аввал ойининг 11 куни , яъни бундан 84 йил бурун исломнинг улуғ уламоларидан бири оятуллоҳ Саййид Ҳасан Садр вафот этди. У йигитлик чоғидаёқ ижтиҳод мақомини эгаллаб, Ироқдаги Нажаф илмий ҳавзасининг уламолари сафидан ӯрин олди.
Садриддин номи билан машҳур бӯлган оятуллоҳ Сайид Ҳасан фиқҳ, усули фиқҳ, калом, ҳикмат ва ҳадис каби билимларда улкан муваффақиятларга эришди.
"Ал киромул фунун ал ислом", "Тасис ал шиъа", " Таҳсил ал фуруъуд диния фи фиқҳал имомия" каби китоблар бу машҳур олимнинг қаламига мансуб.
Ххххххххххххххххххххх
Бундан 70 йил илгари 1946 йилнинг 11 декабр куни БМТнинг болалар учун шошилинч кӯмаклар фонди ЮНИСЕФ таъсис этилиб, БМТ ижтимоий кенгаши назоратида иш бошлади. ЮНИСЕФнинг дастлабки фаолияти Иккинчи жаҳон уруши давомида зарар кӯрган болаларнинг муаммоларини ҳал қилишга қаратилган эди. Кейинчалик эса бу ташкилотнинг вазифалари кенгайиб, бугунги кунда у камбағаллик шароитида яшовчи болаларни яшаш воситалари, озиқ-овқат, дори-дармон воситалари билан таъминлаш ҳамда уларга таълим-тарбия бериш иши билан шуғулланади.
Бу халқаро ташкилотнинг идораси Ню-Йорк шаҳрида жойлашган.