Исломий инсон ҳуқуқлари
Ислом дини таълимотига кўра қўшничиликда миллатнинг, динининг ва насабнинг аҳамияти йўқ. Қўшни ким бўлишидан қатъий назар, уни ҳурматлаш, ҳаққини адо қилиш вожиб, унга озор етказиш ҳаромдир.
Ислом дини шундай мукаммал бир динки инсонлар орасидаги муносабатларга махсус аҳамият берган. Шунингдек ислом дини нуқтаи назардан одамлар бир-бирлари тӯғрисида ҳақ-ҳуқуқ ва вазифалари ҳам бӯлиб, унга қараб амал қилишга тӯғри келади. Қӯшничилик муносабатлари ва қӯшнилар ҳам ислом дини таълимотларида муҳим ӯринни эгаллаган.
Ачинарлиси шуки бугунги кунда қӯшнилар бир-бирлари аҳволидан хабардор бӯлишмаслиги. Бир бинода йиллаб яшаб. Бир-бирининг ҳатто исмини ҳам билишмайди.
Ислом дини таълимотига кўра қўшничиликда миллатнинг, динининг ва насабнинг аҳамияти йўқ. Қўшни ким бўлишидан қатъий назар, уни ҳурматлаш, ҳаққини адо қилиш вожиб, унга озор етказиш ҳаромдир.
Исломий ривоятларга кӯра қӯшнилар 3 қисмга бӯлинишади. Азиз пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад (с) буюрмишлар: Қӯшнилар 3 қисм бӯлишади. Биринчи қисми. Бир ҳаққа эга бӯлган қӯшнилар. Иккинчиси, икки ҳаққа эга бӯлган қӯшнилар ва учинчиси, 3 ҳақга эга бӯлган қӯшнилар.
Бир ҳақга бӯлган қӯшнилар ғайримусулмон бӯлган қӯшнилардир. Икки ҳақга эга бӯлган қӯшнилар ҳам қӯшни ва ҳам қариндош бӯлган қӯшнилардир. Уч ҳақга эга бӯлган қӯшнилар қариндош ва мусулмон бӯлган қӯшнилардир.
Кимларни қӯшни деса бӯлади? Ҳазрат пайғамбаримиз Муҳаммад (с) буюрмишлар: Киши уйининг тӯрт томонидан 40 уйда яшаганлар қӯшни ҳисобланишади.
Дунёда яшаган ҳар бир инсон билади-ки, инсонга қўшнидек асқотадиган бирон кимса йўқ. Ота-боболаримиз: “Уй олма, қўшни ол” деганлар. Қўшни уйга қараганда жуда муҳимдир. Яна ота-боболаримиз: “Қўшни қўшнининг кулига муҳтож”, “Қўшнинг тинч-сен тинч” деганлар ва бу сўзларнинг мезонларини Қуръондан олганлар.
Кишининг оила аъзоларидан сўнг энг кўп дуч келадиган, мулоқот қиладиганлари қўшниларидир. Кишининг ўзгаларга муносабати қўшниларга муносабати орқали шаклланади. Қўшниларни ҳурматлашни ва уларга яхшилик қилишни ўрганган, ёмонликни раво кўрмаган киши бошқаларни ҳам ҳурматлайди, ҳеч кимга ёмонлик қилмайди. Шунинг учун фарзандларимизга доимо қўшниларга яхшилик қилиш, уларга азият етказишдан сақланиш, қўшничилик одоблари ҳақида насиҳатлар қилишимиз зарурки, токи улар комил фарзандлар бўлиб етишсинлар.
Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Қўйидагилар қўшничилик ҳақларидан эканлиги ҳадисларда зикр қилинган. Қўшни ёрдам сўраса, ёрдам бериш, қарз сўраса қарз бериш, бемор бўлса ҳолини сўраш, қўшнига бирор яхшилик етса табриклаш, бирор мусибат етса, таъзия билдириб, тасалли бериш, қўшни оламдан ўтса жанозасида қатнашиш, у рози бўлмаса, уйининг деворини унинг уйи деворидан баланд қилмаслик, тансиқ таомлар пиширганда қўшнига ҳам улашиш, қўшни бирор жойга кетганда уйи ва манзилидан хабардор бўлиш ва сақлаш, чақирса жавоб бериш, қўшничилик ҳақларидандир.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Аллоҳ таолога ва Қиёмат кунига иймон келтирган бўлса, қўшнисини ҳурматласин”, дедилар.
Бошқа бир ҳадиси шарифда: “Кишининг ёмонликларидан қўшниси омон бўлмаса, у жаннатга кирмайди”, деганлар.
Юқоридаги ҳадислардан кишининг яхши амаллари мақбул бўлишида, жаннатий бўлишидек орзуси амалга ошишида яхши қўшничиликнинг аҳамияти беқиёс эканлиги, қўшниларини норози қилган ҳолда Аллоҳ таолонинг розилигини топиш мумкин эмаслиги тушунилади.
Қуръони карим бирор бир давлат, миллат ёки муайян гуруҳларга мансуб бўлмай, унинг ҳаётбахш таълимоти, аввало, инсонни энг азизу мукаррам зот сифатида эъзозлайди. Унинг маънавий камолотига ва ҳаётий манфаатларига хизмат қилади. Бунинг натижасида инсон озодлиги, саломатлиги, ҳар бир шахснинг яшаш, билим олиш, кексаларга ғамхўрлик қилиш, адолат, тенглик, қариндошчилик, аҳил қўшничилик, меҳнатсеварлик, эзгулик, яхшилик қилиш, тинчлик, дўстлик, ҳалоллик, ватанпарварлик, тотувлик, бағрикенглик каби ғоялари ҳар бир халқ, миллатда ўзига хос равишда намоён бўлади.