Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси
Бақиъдаги бузғунчилик ишлар
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони билан хизматингиздамиз. Бизни тинглаб боринг.
Азизлар, олдинги эшиттиришларда таъкидлаб ўтганимиздек, ўтган асрда жаноб Иброҳим Рафқат Пошшо томонидан ёзилган “Миротул ҳарамайн” китобида муаллиф Бақиъдаги пок имомлар ҳарами бузилишидан 19 йил олдин Ҳаж сафарига борганида шундай шарҳларни ёзган: Тарих давомида Бақиъ уч бор таъмирланган. Биринчи бор ҳижрий-қамарий 519 йили Ал-Мустансир Биллоҳ орқали ва учинчи бор эса ўн учинчи асрнинг охирида Султон Маҳмуд Ғазнавий томонидан. Буюк сайёҳларнинг Бақиъ ҳақида ёзган сафарномаларидаги хотиралар бунга далолат беради.
Бақиъдаги қабрлар икки босқичда бузилган. Биринчи бор ҳижрий-қамарий 1221 йилда Абдулазиз бин Сауд фармони остида бўлган қўшун Мадина шаҳрини узоқ вақтгача қамал қилган ва гуноҳсиз бўлган аҳолини оммавий қирғин қилган вақтда. Улар Пайғамбар остонида хизматда бўлганларни бир жойга йиғиб, қўлга киритган ўлжалари жойини ва сақлашларини кўрсатиш учун уларни дўппослайдилар. Набавий ҳарами ғорат этилганидан сўнг Нажддан ваҳҳобийлар қароргоҳига қайтаётган вақтда улар Бақиъ яқинидан ўтадилар ва Абдулазиз у ердаги ҳарамларнинг барчасини бузишга буйруқ беради. Айтиш лозимки, ушбу ҳужум натижасида олтин, ёқут, алмос ва бошқа жавоҳирлардан тўла тўрт сандуқ, қинлари олтин, ёқут ва алмос билан безатилган юз дона қилични ўлжа сифатида қўлга киритадилар. Ушбу вақтда усмонийлар халифаси ҳокимларидан бири Муҳаммадали Пошшога Ҳижозни ваҳҳобийлар қўлларидан озод этишни буюради. Ҳижрий-қамарий 1227 йилда юзага келган қонли урушда ваҳҳобийлар қаттиқ мағлубият билан юзмаюз бўлишади.
Мазкур ҳодисадан кейин мусулмонларнинг сармоя ётқизишлари орқали кўплаб хароб этилган мақбаралар жуда гўзал бўлган шаклда қайта қурилади. Янги қурилган гунбаз ва масжидлар Бақиъ қабристонини гўзал бир зиёратгоҳга айлантириади. Бақиъ чиндан ҳам мусулмонларнинг гўзал бир зиёратгоҳи ва сайёҳлик маконига айланган эди. Аммо ваҳҳобийлар Ислом Пайғамбари (с) невара ва асҳобларининг пок қабрларини бузиб ташлаш таҳдидларидан қўл тортмайдилар ҳамда хурофот ва сохтакорлик усуллари асосида табаррук жойларни бузишда давом этадилар. Ҳижрий-қамарий 1343 йилда ваҳҳобийлар Маккадаги ҳазрат Абдулмуталлиб (а),Аби Толиб (а), Хадича (а) қабрларидаги гунбазларни ва шунга ўхшаган бошқа табаррук жойларини ер билан яксон қилишади. Ваҳҳобийлар Мадина шаҳрида ҳам мунаввар Набавий гунбазини тўп билан ўққа тутишади. Аммо мусулмонлардан қўрқиб шариф Набавий қабрини бузишга журъат қилишмайди. Қамарий 1343 йилнинг шаввол ойида ваҳҳобийлар, жумладан, Бақиъдаги пок имомлар қабрларини бузиб ташлаб, у ердаги нафис ва қиммат бўлган ашёларни талон тарож қилишади. Улар, шунингдек, ҳазрат Ҳамза (а)нинг қабрини, Аҳад шаҳидлари ҳамда Худо Расули (с)нинг ота –оналари ҳазрат Абдуллоҳ ва Омина қабрларини ҳам бузиб ташлашади. Мутаассиб ваҳҳобийлар ўша йили Карбалои муаллога ҳам ҳужум қилиб, Имом Ҳусейн (а)нинг пок қабрлари устида ўрнатилган зариҳни ҳам бузиб ташлайдилар. Улар ушбу пок ҳарамга султонлар томонидан совға этилган қимматбаҳо буюмларни ҳам ғорат этиб, уламо, фузало, пок авлоддан бўлган ва бошқа одамлардан иборат қарийб 7 минг кишини қатлга етказадилар.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда "Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Такфирий ёхуд радикал ва террорчи гуруҳлар Сурия, Ироқ, Ливия, Тунис ва бошқа исломий мамлакатларда ваҳҳобийларга эргашган ҳолда Ислом динининг буюк кишилари қабрларини ўтган йиллар давомида бузишди ва бузиб ташламоқдалар. Ваҳҳобийлар айрим оятлар ва ривоятлар матнларидан нотўғри далиллар келтириб, тавҳид асосини тушунмаган ҳолда қабрлар устида бинолар бунёд этишни ширк ва бидъат ҳисоблашади ҳамда илоҳий авлиёларнинг гунбазлари ва мақбараларини бузиб ташлашади. Улар бир ҳадис асосида қабрлар устида бирон нарса қуришни ширк ҳисоблайдилар.
Ибн Таймия “Минҳожус-сунна”да айтгани каби ва унинг бошқа шогирдаларининг сўзларига кўра, қабрлар устида бино ё гунбаз қуриш Лот ва Ғурра бутларини қуриш каби кофирликка сабаб бўлармиш. Ваҳҳобийларнинг келтирадиган ушбу ривоятлари бирон асосга эга эмас ва улар ушбу иддаоларини исбот қилишмаган.
Аммо улар қабрлар устидаги бино ва гунбазларни бузишни вожиб деб билишади.Ибн Таймия ва унинг эргашувчиларининг қабрлар устида гунбазлар қуриш ширк эканлиги бобидаги иддаолари қабул қилиб бўлмайдиган бир ҳолдир. Улар айтадилар: “Шиалар пайғамбарлар, имомлар, имомзодалар ва уламолар қабрларининг устида шукуҳли бинолар ва йирик гунбазлар қуришади ва ушбу маконларга келиб, қабрлар устидаги эшик ва панжараларни ўпишади ва уларнинг қабрлари қаршисида таъзим қилиб, тазарру, йиғи ва нола қилишади. Бу ишлар эса Аллоҳга ширк келтиришдир ҳамда Лот ва Ғурро бутларига сиғинишдан ҳам батардир.”
Уларнинг ушбу катта тўҳматларига, шиаларнинг эътиқодлари асосида шундай жавоб бериш мумкин:” Ислом динида шахснинг жанозаси вафот этганидан кейин хос ҳурматга эга бўлади. Муқаддас фақиҳ буюрганидек, жанозани ювиш лозим, уни кафанга ўраш лозим ва жаноза намозини ўқиб, дафн маросимини ташкил этиб, кейин тупроққа қўйиш ҳамда вафот этган киши учун азадорлик қилиш лозим. Шак-шубҳасиз. Дин авлиёлари ва имомзодаларнинг қабрларига бошқалардан кўра нисбатан кўпроқ эҳтиром кўрсатиш талаб этилади. Шиалар ушбу маконларда ягона Аллоҳга сиғиниш ўрнига ушбу қабрларга сиғинишади ва Аллоҳни ёдга олишдан ғофил бўлишади бобидаги ваҳҳобийларни иддаолари тўғри бўлганида, албатта бу амал ширк ҳисобланарди ва унга қарши барча мусулмонлар қурашлари лозим эди. Аммо қатъий тарзда бундай эмас ва буларнинг барчаи Ибн Таймия, Ибн Қаюм ва ваҳҳобий муфтиларининг ёлғон тарғиботларидир.Агар ваҳҳобийларга кўра, қабрлар устида бино ва гунбазларни қуриш, қабр соҳибларига таъзим ва ҳурмат ҳолатларини ошишига сабаб бўлса, бу ҳолат қоралашга эмас, олқишларга сазовордир. Зеро пайғамбарлар ва имомлар қабрларига таъзим ва ҳурмат кўрсатиш, Аллоҳга ҳурмат кўрсатишни англатади. Бу каби амаллар Аллоҳни ҳам хушҳол этади. Бунга илова, агар гунбаз қуриш ҳаром бўлса, нима учун ваҳҳобийлардан олдин ҳам дин буюклари ва олимлари қабрлари устида гунбаз ва мақбаралар қуришган?!
Молик бин Анас Бақиъда гунбазга эга эмас эдими? Ёки Мисрда Шофеъий мақбарага эмасми? Ёки Абу Ҳанифа Бағдодда ҳарамга эга эмасми?
Қадрли тингловчилар, “Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.