декабр 14, 2016 15:10 Asia/Tashkent

Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда айтган эдикки  эртаси Абу Суфиён Пайғамбар (с)-нинг ижозатлари билан ул ҳазратнинг олдиларига кирди. Ул ҳазрат Абу Суфиёндан сўрадилар: “Яккаву ягона Аллоҳни қабул қилиш пайти ҳам етиб келмадими?.”

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.

 Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Нур диёридан" туркум эшиттиришнинг бугунги сонини  эътиборингизга ҳавола этамиз.

Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда айтган эдикки  эртаси Абу Суфиён Пайғамбар (с)-нинг ижозатлари билан ул ҳазратнинг олдиларига кирди. Ул ҳазрат Абу Суфиёндан сўрадилар: “Яккаву ягона Аллоҳни қабул қилиш пайти ҳам етиб келмадими?.”

Абу Суфён деди: “Жоним билан қасам ичаманки сизга ўхшаган меҳрибон, сабр-тоқатли ва бузургвор инсонни кўрмаган эдим. Ҳақиқатни айтсак,  агар бутларингиз Худонинг шарики бўлганида, сизларга уша Бадр ва Аҳзоб ғазотларида бирон бир ёрдам кўрсатарди. Аммо афсўски бундай бўлмади.”

Энди ривоятимиз давомини эшитинг.

Р) Абу Суфён Пайғамбар (с)-нинг олдиларида Аллоҳнинг ягоналигини ва ул ҳазратнинг Пайғамбар эканликларини эътироф этди. Уша вақтда Пайғамбар (с) ўз амакисига қараб ,Абу Суфённи икки тоғ оралиғига олиб бор, мусулмон биродарларини кўрсин», дедилар.

Р) Аббос янги мусулмон бўлган Абу Суфиённи Пайғамбар (с) айтган жойга олиб борди ва у ерда Абу Суфиён гуруҳ-гуруҳ бўлиб урушга тайёргарлик кўраётган  ун минг аскарларни кўрди. Ислом лашкарининг бу юксак интизом ва қудратини кўрган Абу Суфён:

— Эй Аббос! Ҳақиқатан, биродарингнинг ўғли салтанатини роса кенгайтирибди!-деган эди, ҳазрат Аббос унинг сўзини дарҳол кесиб:

-Жим! Бу салтанат эмас, нубувватдир. Пайғамбарликдир!− дедилар.

Р) Аббос яна Пайғамбар (с)-нинг олдиларига бориб Абу Суфиённинг Маккага  қайтиши учун ижозат олди. Аммо бошқа истак-хоҳиши ҳам бордек туюлди.

Аббос деди: Эй Худонинг расули! Абу Суфиён ўз халқининг олдида шундай раҳбарликка эгаким у билан фахрланади.

Р) Пайғамбар Абу Суфиённинг кўп йиллар давомида озор бериши, ул ҳазратнинг дўстлари билан душманлик ва душманлари билан дўстлик қилганини эсларидан чиқарган эдилар.  Гўёки Абу Суфён Пайғамбар (с)-нинг  жонига сўй қасд қилмагандек. Ва гўё аҳд-паймонини бўзган , озор берган ва ул ҳазратга нисбатан гина –кудурати бўлмаган шахс у эмас эди. Пайғамбар (с) у ўз аҳолиси ўртасида хор бўлмаслиги учун унга махсус мақом бердилар  ва айтдилар: “Абу Суфённинг уйига кириб жон сақлашга ҳаракат қилганлар омон қоладилар. Улдирилишдан қутиладилар”. Уйига кириб эшигини ёпиб ўтирганларга ҳам омонлик берилди” дея марҳамат қилдилар.

Р)Абу Суфён Пайғамбар (с)-нинг бу башоратларини эшитгани билан Мадина қўшуни келишидан Қурайш қабиласини бохавар этиш учун Макка томон шошилди.

Пайғамбар (с)-нинг саф тортган аскарлари ул ҳазратнинг   бўйруқи билан Макка томон йўл олишди.

Қурайшнинг оғир кунларини эсга келтирган шахслар Маккага боришни туш кабидек ҳис этишарди.

Муштоқ муҳожирларнинг ўз ёру диёрларидан ўзоқда бўлишлари уларни ранж-азобга солган эди ва улар  Маккани иккинчи маротаба кўришдан хурсанд эдилар.

Абу Суфён Маккага етиб келгани билан бу шаҳарнинг аҳолиси унинг истиқболига югуриб қаердан келишини ва нима воқеалар юз берганини сўрадилар.

 Абу Суфён Расули акрам (с.а)-дан олган катта салоҳият билан баланд овозда халққа шундай хитоб қилди:

— Эй Қурайш! Муҳаммад шаҳримиз остонасидадир! Устимизга шундай бир қувват билан келмоқдаки, унга қарши туриб бўлмайди. Ким Абу Суфённинг уйига кирса, жони омонда. Каъбада паноҳ топганлар ҳам омонда. Қуролини ташлаб, ўз уйига кириб, эшигини ёпиб олганлар ҳам омон қолади!

Абу Суфёндан бу гапларни эшитган Қурайш қапбиласи жуда қаттиқ талвасага тушиб қолди.

Абу Суфённинг товушини уни хотини эшитиб ўйдан ташқарига чиқди.  У Абу Суфён ақлдан озган деб ўйлади ва одамларга шундай айтарди: «Бу қурқоқ шахсга ишонгманглар. У қилич шамолидан ҳам қалтираб қолади.»

Р)Абу Суфён ғазабга келиб халқ олдида туриб айтди: «Эй хотин ! Товушингни учиргин. Сен барча нарсадан хаваринг йўқ! Мен уруш майдонининг курашларини ўз кўзларим билан кўрдим. Улар жанг майдонининг қаҳрамонларидир. Афсўски Макка учун уларга таслим бўлишдан бошқа йўл қолмаган.

Макка шаҳрининг вазъияти оғирлашиб қолган. Қўшинларнинг оёқ товушлари тоғнинг фазосида акс садо бериб бу шаҳарнинг вазиятини янада оғирлаштириб қўйди.

Бир томон ваҳшат ва қочишга қарор олган бўлса бошқа томони эса шошилинч ва иштиёқ ҳолатида эди. Бир томон ҳақ эди бошқа томон эса ноҳақ. Макка шаҳри ҳаяжон ва изтироблар орасида қолган эди.