декабр 19, 2016 11:42 Asia/Tashkent

Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1395 йил озар ойининг 29-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил рабиъул аввал ойининг 19-си ва милодий ҳисоб билан 2016 йил 19 декабрь

Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!

"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хазматингиздаман.

Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1395 йил озар   ойининг 29-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил рабиъул аввал    ойининг 19-си ва милодий ҳисоб билан 2016 йил 19 декабрь.

Бугунги кундан 164 йил олдин, яъни милодий 1852 йилнинг 19 декабрида  америкалик физик ва нур суръатини кашф этган олим Алберт Абраҳам Майкелсон  таваллуд топган. Алберт Абраҳам  Майкелсон  аслида  россиялик бўлиб,  нур суръатини ўлчаш ва  кўп синовлар ўтказиш  фаолиятлари учун Майкелсон- Морли номи билан машҳур бўлган. У 1907 йилда Нобельнинг физика мукофотига сазовор бўлган ва  фанлар соҳасида биринчи Нобель мукофотини қўлга киритган америкалик ҳисобланади. Майкелсон АҚШ Денгиз флоти академиясининг математика факултетини битирган ва сўнгра ўша академияда дарс берган. У махсус мослама ихтиро этиб, нур суръатини ўлчашга киришади. Унга кўра, нурнинг ҳаракати  ўзинининг манбаси ҳаракатидан мустақил бўлган тарзда амалга ошади. Майкелсоннинг ушбу назарияси асосида  Эйнштейн нисбийлик назариясини кашф этишга эришади.

Бундан 101 йил олдин, милодий 1915 йилнинг 19-декабрида германиялик психолог ва невролог  Алоиз  Альцгеймер оламдан ўтган. Германиялик  ушбу донишманд  Байрен минтақасидаги Маркбрайт  шаҳрида таваллуд топган. У немис психиатри  Эмил Крепелиннинг ҳамкорларидан эди. Хотирани қўлдан бериш ёхуд ақл заволи беморлиги  донишманд Альцгеймер шарафига унинг номини олган. Алоиз Альцгеймер  Полшанинг жануби-ғарбида жойлашган Вроцлав  шаҳрида қалб беморлигидан 1915 йилнинг 15-декабрида вафот этади.

Бугунги кундан 59 йил олдин, ҳижрий-шамсий 1336 йилнинг 9- озар ойида эронлик машҳур мусиқа соҳаси билимдони  устод Абулҳасан Сабо оламдан ўтган. У мусиқа соҳасини  болалик чоғида отаси ва бошқа устозлардан ўрганади ва  кейинчалик ҳам ушбу заминада комил маълумотга эга бўлиш учун саъй-ҳаракат қилади. Устод Сабо фақат чолғувчилик  санъатида катта маҳоратга эмас эди, балки рассомлик, адабиёт ва гулларни  парвариш этишда ҳам қаттиқ қизиқарди. Устод Сабо мусиқа ўргатиш курслари очади ва кўплаб шогирдаларни ушбу соҳада тайёрлайди ва Эрон анъанавий  мусиқаси кўламларида янги усуллар яратади. Миллий ва анъанавий мусиқа соҳасида  янги радифларни яратиш ҳам устод Сабонинг катта хизиматларидан эди. Эрон мусиқа асбобларини таништиришда ҳам устод Сабо кўплаб асарлар ёзган.”Скрипканинг учта дастури”, “Сантурнинг уч дастури”, “ Сетор дастури” шулар жумласидандир.

Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиршнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ёрлиқ