декабр 19, 2016 14:18 Asia/Tashkent

Дастуримизда ӯтган ҳафта давомида Ӯзбекистонда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳлари билан танишинг:

  1. Шавкат Мирзиёев қасамёд қилди ва Ўзбекистон Президенти сифатида ўз лавозимига киришди
  2. Вазирлар Маҳкамасининг янги таркиби тасдиқланди
  3. Европарламент Ўзбекистон билан тўқимачилик протоколини ратификация қилди.
  1. Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёевни   Қозоғистонга  таклиф этди.  
  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев   Алан Дунканни қабул қилди.

  Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

14 декабрь куни Олий Мажлис палаталари қўшма мажлиси вақтида президентнинг инаугурация маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Марказий сайлов комиссияси ва ҳукумат аъзолари, Конституциявий суд раиси, дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари ҳамда аккредитациядан ўтган ОАВ вакиллари ҳозир бўлишган.

Мажлисни Марказий Сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов очиб берган. У Шавкат Мирзиёевга президент гувоҳномасини ва Марказий сайлов комиссиясининг шаҳодатномасини топширган ҳамда уни қасамёд қабул қилиш учун минбарга таклиф қилган.

Президент Конституция ва Қуръонга қўл қўйган ҳолда қасамёд қилган:  

«Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги қонун 39-моддасига мувофиқ, Президент Олий Мажлис йиғилишида қасамёд қилган пайтдан бошлаб ўз лавозимига киришади.

Президент қасамёддан сўнг маъруза сўзлаган ва ўз нутқида сайловда иштирок этган бошқа сиёсий партиялар етакчиларига — Сарвар Отамуратовга, Хатамжон Кетмоновга ва Наримон Умаровга миннатдорчилик билдирган.

 

      Ххххххххххххххххххххххххххх

Ӯтган ҳафта давомида Ўзбекистон Ҳукумат порталида бош вазир Абдулла Арипов бошлиқ Вазирлар Маҳкамасининг янги шахсий таркибидаги бир қатор тайинланишлар эълон қилинди. 

Шу кунгача «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятига раҳбарлик қилиб келган Ачилбай Раматов Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги ҳукуматда бош вазир биринчи ўринбосари лавозимида меҳнат қилган Рустам Азимов Вазирлар Маҳкамасининг янги таркибида бош вазир ўринбосари — Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш комплексига раҳбарлик қилади.

Шу кунгача Самарқанд вилоятига ҳокимлик қилган Зойир Мирзаев Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари — Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири    этиб тайинланди.

Вазирлар Маҳкамасининг аввалги шахсий таркибида ҳам бош вазир ўринбосари,   Ғуломжон Ибрагимовнинг ўрни ва у раҳбарлик қиладиган комплекс ўзгаришсиз қолган.

Аввалги ҳукуматда ҳам бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаган   Улуғбек Розукулов масъул бўлган комплекс номи ўзгарган: у бош вазир ўринбосари, «Ўзавтосанот» акциядордик компанияси бошқаруви раиси  этиб тайинланган.

Адхам Икрамов бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири   этиб тайинланган.

Шу кунгача Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясига раислик қилиб келган Танзила Нарбаева эса бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси этиб тайинланган.

Хххххххххххххххххххххххххххх

Европа Парламенти Ўзбекистон билан ЕИ ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномага тўқимачилик протоколини қўшишни ратификация қилди.

  Мазкур ҳужжат Ўзбекистондан текстиль маҳсулотларини импорт қилишда бож тўловларини камайтиришга қаратилган, бу эса ўз навбатида Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида пахта ва текстиль маҳсулотларини савдо қилишни енгиллаштиради. Европарламентнинг қайд этишича, мазкур қарор Ўзбекистон томонидан Европа депутатларининг пахта теримида болалар кучидан фойдаланмаслик тўғрисидаги талабаларини бажарганлиги сабабли қабул қилинди.  

 

Хххххххххххх

2016 йил 15 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Суҳбат  чоғида Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев ва қардош қозоқ халқини тарихий сана – Қозоғистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги билан самимий табриклади.

Давлат раҳбарлари ўзаро ҳамкорликнинг барча соҳалари бўйича амалий, ишончли ва очиқ мулоқотни давом эттиришга қатъий ишонч билдирди. Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёевни ўзига қулай вақтда Қозоғистонга давлат ташрифи билан келишни таклиф этган ва ушбу таклиф мамнуният билан қабул қилинган.

Ххххххххххххххххххххх

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 декабрь куни  Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Алан Дунканни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон –   Британия ҳамкорлигининг барча йўналишлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди