Нур диёридан
Бугунги дастуримиз давомида Макка шаҳри халқининг вазъияти ва Мадина қўшуни ҳақида сиз билан сўҳбатлашамиз. Биз билан бирга бўлинг!
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Нур диёридан" туркум эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда айтган эдикки Қурайш қабиласи Пайғамбар (с) билан ўзининг тўзилган сулҳ шартномасини бўздилар ва берган ваъдаларига турмадилар. Уларнинг бу бевафоликлари ва ўз ваъдаларига турмаганлари Пайғамбар (с)-нинг бир неча иттифоқчилари ва дўстларининг ўлимига сабаб бўлди. Пайғамбар (с) Қурайшни жазо бериш мақсадида бу воқеадан сўнг Макка томонига ҳаракат қилиш учун бўйруқ бердилар ва Мадинада ун минг нафардан иборат бўлган қўшинни ташкил этдилар. Бошқа томондан Қурайшнинг пешвоси мусулмонлар қушунининг азаматини кўриб Пайғамбар (с)-нинг амакиси Аббос билан мусулмонлар қароргоҳига бориб у ерда ислом динини Пайғамбар(с)-нинг ҳузурларида қабул қилди ва тезда Макка томон йўл олди ва уша шаҳар аҳолисига Мадина мусулмонларининг куч-қудрати ва Макка мушрикларининг оғир вазъияти ҳақида хабар берди.
Бугунги дастуримиз давомида Макка шаҳри халқининг вазъияти ва Мадина қўшуни ҳақида сиз билан сўҳбатлашамиз. Биз билан бирга бўлинг!
Р)Макка шаҳрининг атрофини мармар тошлар қамраб олган эди ва унинг оралиғида ўйлар куриниб турарди. Пешин вақтида тошли майдонда пиёда ва отлиқ қушунлар саф тортишди. Пайғамбар ўз ёронларига гурўҳларга бўлиниб Макканинг ҳар томонидан шаҳарга киришга буйруқ бердилар. Шундай қилиб улар гуруҳ-гуруҳ бўлиб шаҳарга киришди.
Пайғамбар (с) ҳам ушбу одамлар орасидан чиққан эдилар. Ул ҳазрат Нур тоғига чиқиб ўз халқининг чарчаган руҳларини шодоб айлаш учун у ердан самовий паёмларни армуғон келтирдилар. Аммо афсўски, ношукр бандалар шукр қилмасдан ул ҳазратни ўзларидан ўзоқлашдилар. Бас уларнинг бу қилмишлари эвазига атрофдаги тоғлардан гўё бир катта сел Мадина томон жорий бўлди. Қурайшийлар уша оғир ва ҳайратда қолган лаҳзаларида Пайғамбар (с)-нинг катта қушуни ва бошқа хотираларни бирин-кетин эслатардилар.
Р) Биринчи шахс деди: Тоғлар бағрида болалик пайтларини чупонлик қилиш билан ўтказган уша етим Абдуллоҳ қандай қилиб бу тоғларни ўз одамлари билан оёқ ости қилиши мумкин?
Иккинчи шахс деди: Уша кечада Маккадан Мадина томон қочган бу одамни топиш учун қанча соатлар бу тоғларнинг йўлларини кезган эдик. Уни топиш учун қизил туялар ва олтинни ваъда берган уша бузургворлар энди қаердалар? Нима учун бугун улар бизларнинг орамизда ҳузур топмайдилар токим Макканинг юқолган ва фахри коинот бўлган инсонни курсалар.
Биринчи шахс деди: Кош мен иккинчи маротаба бу мағлуб бўлишни курмаган эдим. Йиллар давомида мусулмонлар шаҳри ҳамиша биз, чўл-биёбоннинг шахсларининг ҳужуми остига бўлгани эди ва бугунда эса уйнинг паст дивори бизнинг паногоҳимиз бўлганлиги бизлар учун шармандалик ва ор номус эмасми?
Иккинчи шахс деди: Агар Мадинага қушун юбориш хотираси, уша ҳақоратлар, оғир хотиралари унинг руҳига сақланиб қолган бўлса, бизнинг бугунги тақдиримиз нима бўлади? Ҳақиқатан ҳам у биз билан нима қилмоқчи?
Р)Ҳар томонга қарамасак, Пайғамбар (с) қўшунларини куриш мумкин эди. Улар шаҳарни бутунлай қамраб олган эдилар.
Аслиҳаларни олиб мусулмонларга қарши урушиш фойдасиз эди. Уша тоғдан келаётган сел қаршисида бирон чора-тадбир кўришнинг имкони йўқ эди. Бу селнинг товуши қурайшийларни ваҳшатга солган эди .
Ҳар томондан Абу Суфённинг товушини эшитиш мумкин эди.
Абу Суфён деди: Ким менинг уйимга кирса, жони омонда. Каъбада паноҳ топганлар ҳам омонда. Қуролини ташлаб, ўз уйига кириб, эшигини ёпиб олганлар ҳам омон қолади!
Р) Улар учун Абу Суфён ўйига паноҳ топиш нанг-номус ҳисобланарди. Каъбадан яхшироқ жой томас эди. Шунинг учун одамларнинг кўпчилиги Каъба атрофида жам бўлишди токим Пайғамбар (с)-га ҳамжиҳат бўлиб уша юз бераётган ҳодисалардан ҳам бехавар қомасинлар. Агарчи қурқув уларни бир нафас ҳам ёлғиз қолдирмаган эди.