декабр 22, 2016 13:39 Asia/Tashkent

Инсон ҳаётининг том ва мукаммал маъноси оилада мужассамланади. Эркак ва аёл Холиқи ягона яратилиши жилваларидек дунёга келиб, бир-бирлари ҳаётларига том маъно бахшида этишади. Бунинг натижаси эса сокинлик ва тинчлик бӯлиб, инсон унинг соясида ҳаматомонлама ривожланади. Қуръни карим Рум муборак сураси 21 ояти каримада ҳам бу борада ӯқиймиз: Ва сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги ва ораларингизда севги ва марҳаматни солиб қўйгани (ҳам) Унинг оят-белгиларидандир. Албатт

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар!  “Исломда оила” туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Инсон комиллика интилган бир мавжуддир. Инсон ӯз ҳаётидан мақсадли кун кечириб, нима учун бу дунёга келганини дуруст англаган ҳолда лаззат топади. Шуни такидлаш жоизким бугунги кунда ӯз ҳаётидан норози бӯлиш фақат моддий имкониятлар билан чегараланмайди. Агар инсон ҳаёт маъносини дуруст англаб яшаса оддий шароитларда ҳам ӯзини хушбахт ҳис этади.

Инсон ҳаётининг том ва мукаммал маъноси оилада мужассамланади. Эркак ва аёл Холиқи ягона яратилиши жилваларидек дунёга келиб, бир-бирлари ҳаётларига том маъно бахшида этишади. Бунинг натижаси эса сокинлик ва тинчлик бӯлиб, инсон унинг соясида ҳаматомонлама ривожланади. Қуръни карим Рум муборак сураси 21 ояти каримада ҳам бу борада ӯқиймиз: Ва сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги ва ораларингизда севги ва марҳаматни солиб қўйгани (ҳам) Унинг оят-белгиларидандир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-белгилар бордир.

Башар ер юзига келган биринчи куниданоқ биргаликда бӯлиш ва оила қуриш орқали тинчлик ва сокинликка эришиши мумкин эканлигига пайгаб етган.

Инсон фитрати руҳан ва жисмонан ормликка эришиш, маънавий такомилланиш ва ӯзидан насл қолдириш учун оилаг қуришга эҳтиёж сезади.  

Ислом иффат ва маънавий покизаликни қўриқлаш учун энг яxши восита бўлмиш оила ташкил этишга тарғиб этиб, фитратнинг нидосига ижобий жавоб беради ва оила қуришни виждонли, ҳалол ва тўғри фарзандлар етиштириб, насл сақлаб қолинишининг ягона воситаси деб, билади.

Оила ӯзининг кенг қамровли аҳамияти билан кӯплаб динлар намояндаларини ӯзига жалб этиб келмоқда. Инсоннинг моддий ва маънавий камолоти, оилада шаклланади.

Маълумки,  оила   эр-хотиннинг   ўзаро  биргаликда  яшаш  аҳдлашувидан  вужудга келади.   Эр-хотин  оила  қуришдан  олдин   ўзаро  бахтли-саодатли   яшаш  мақсадида   бир-бирларига  ўзаро   кўмаклашиш  ва   инсоний  камолотга   яқинлашиш   учун   бир-бирига  елкадош  бўлишга   аҳд қилишади. 

Оила жамият бағрида ташкил топиб, тараққий этиб борар экан , ўзи ана шу жамиятнинг кичик бир бўлаги сифатида намоён бўлади.Аммо Охирги йилларда Ғарб давлатларида оила ва оиладорлик бурчлардан фирор этиш падидаларини кузатиш мумкун. Бундай жамиятда ёшлар издивож ва унинг қоидаларига бӯйсинишга ҳозир эмаслар. 

Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломда оила” туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Ғарб   жамиятини   жуда кўп   муаммоларга   юзма-юз айлаган   иллатлардан  бири     турмуш қуришнинг     камайиши  ва  оилавий  ажралишларнинг    борган сайин    кўпайишидир.

Ана   шу тафаккур   асосида   дунёқараши   шаклланган    ёшлар    турмуш қуриш,  оила  барпо  этиш каби    масъулиятни     зиммага    олишмаяпти.

Табиийки, ахлоқий ва диний қонун-қоидаларга риоя қилмаганлар оиланинг бахт-саодат ва иқболини таъмин эта олмайдилар.

Баъзи мутахассислар фикрига кӯра инсон илм асосида яшаб, иймон ва одоб-ахлоқдан ва диний қадриятлард фосила тутса, эркак ва аёлга хос табий хусусиятларни инобатга олмаса оилавий хушбахтликка эриша олмайди. Чунки эркак ва аёлнинг фитрий хусусиятлари ва уларнинг табий эҳтиёжларига таважжуҳ қилмаслик, эркак ва аёллар орасидаги вазифалар ва улар ӯринларини мантиқсиз алмаштириш янги замон талаботларидан бӯлиб, оилани нобудликка олиб боради.

Ислом   дини   соғлом  оиланинг  барча  омилларини аниқ-равшан  баён   этган. Оилани мустаҳкамлаш исломий  заруриятдир.  Зеро,  соғлом  оила,   соғлом  исломий   жамиятнинг  асоси   ҳисобланади.