декабр 22, 2016 14:13 Asia/Tashkent

Бугунги кунда ҳам исломий умматнинг иззат-эҳтироми ва ривож-равнақ топишининг пайида бўлган мамлакатлар, шахсиятлар ва гуруҳлар мусалмонларнинг ҳамдилликлари ва бирлашувларини ўз сайъ-ҳаракатларининг сарлавҳаси этиб қарор беришган.

Исломий бирлик ислом мубин динининг муҳим тавсиялари ва тарих давомида мусалмонларнинг ижтимоий ва сиёсий асосий ташвишланишларидан саналади. Бугунги кунда ҳам исломий умматнинг иззат-эҳтироми ва ривож-равнақ топишининг пайида бўлган мамлакатлар, шахсиятлар ва гуруҳлар мусалмонларнинг ҳамдилликлари ва бирлашувларини ўз сайъ-ҳаракатларининг сарлавҳаси этиб қарор беришган.

Эрон Ислом Жумҳурияти ҳам милодий 1979 йилдан бошлаб доим исломий бирлашиш ва бирлик ҳақида таъкидлаб келади ва ана шу мақсад билан Пайғамбари Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг таваллуд кунларидаги бир ҳафталик тафовут ҳақида сунний ва шиа мазҳаблари ўртасидаги фарқ, яъни 12 рабиул-аввал ойидан бош 17 рабиул-аввал ойигача бўлган вақтни «Ваҳдат ҳафтаси», яъни «мусулмонларнинг бирдамлик ва ҳамжиҳатлик ҳафтаси» -ни ўтказиш зимнида ҳар йили “Исломий ваҳдат халқаро йиғилиши”-да иштирок этувчи шахсларга мизбонлик қилади. Бу йил ушбу йиғилишнинг 30-чи даври 15-17 декабр ойигача ўтказилдиким, унда 54 дунё мамлакатларидан 250 нафар шахсиятлар келишди. Исломий бирлик конфренциясининг энг муҳим қисми бу меҳмонларнинг Исломий Инқилоб муаззам раҳбари  Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари билан учрашувлари ва ул ҳазратнинг ушбу меҳмонлар тўпламида қилган суханронликлари ва берган ҳидоятлари ҳисобланади. Бу йил ушбу учрашув ислом динининг суюкли пайғамбари Муҳаммад Мустафо салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг саодатли валодат  кунлари билан туғри келди.  Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ул ҳазратнинг юксак шахсиятини таърифлаш зимнида, исломий уммат бирлашишининг аҳамиятига махсус ўрғу бердилар. Ва шундай буюрдилар: “Азиз, биродар ва сингиллар! Бугун ислом дунёси кўп қийинчиликларга юзмаюз бўлган ва ушбу қийинчиликларни ҳал этишнинг ягона йўли бу исломий билашишдир. Ваҳдат, ҳамжиҳатлик, бирбирига кўмак бериш ҳамда фикрий ва мазҳабий ихтилофларни бартараф ўтиш йўлидир”.

Эрон Ислом Жумҳуриятининг президенти доктор Ҳасан Руҳоний исломий бирлик йиғилишининг очилиш маросимида қилган ўз нутқида,  бирликнинг аҳамияти ҳақида шундай фикрлар билдирди: “Расули Акрам салалоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам барча мусалмонлар бирбирларининг ёнида бўлиш ва бирлашишларини бизларга ўргатганлар ва ҳатто бизга яктопараст бошқа динлар билан яхши муносибатда бўлиш ҳамда тинч ва осойишта ҳаёт кечиришни ўргатганлар. ”

Россия мусалмонларининг бош муфтийси Шайх Амириддин бу заминада шундай эслатиб ўтди: “Бирликка даъват этиш Қуръоний бир даъват ва паёмдир ҳамда мусалмонлар ўртасидаги бирлик Қуръонда таъкидланадиган муҳим бир аслдир ҳамда барчалар унга қараб амал қиладиган бир суннат ҳисобланади. ”

Эрон Исломий Инқилоб муаззам раҳбари исломий ваҳдат йиғилишида иштирок этган меҳмонлар билан учрашувлари чоғида,  ислом дунёсида мавжуд бўлган ва бирбирига қарши бўлган иккита иродага ишора этдиларким, бири бу бирлик ва бошқаси эса исломий уммат ўртасида тафриқалар келтириб чиқаришдир. Ул ҳазрат шундай марҳамат қилдилар: ” Ваҳдат иродаси мўминларга тегишлидир. Самимий ва ихлосга эга бўлган шахсларнинг тилларидан мусалмонларнинг бирликлари ва ҳамжиҳат бўлишлари эшитилади ва улар мусалмонларни ўзларининг муштаракликларига аҳамият қаратишга даъват этишади. Агар бундай бўлса ва бу бирлик вужудга келса, мусалмонларнинг бугунги вазъиятлари бошқача шакл олади ва мусалмонлар ҳурмат-эҳтиромга эга бўлишади.

Аммо ислом дунёсида доим тафриқа солиш ва ихтилофларни келтириб чиқариш билан шуғулланадиган иккинчи гуруҳ бу  мўбин ушбу диннинг душманлари ва мусалмонлар ўртасида уларнинг фиреб-найрангларига тушиб қолган омиллар ҳисобланишади.”

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ушбу гуруҳ ҳақида шундай буюрдилар: “Сизлар бир мулоҳаза этинг! Бугун Осиё шарқидан бошлаб Миёнмарда ва Африканинг ғарбигача  бўлган Нигерияда ва бунга ўхшаш бошқа жойларда мусалмонларни ўлдиришади. Баъзида улар бир бутпараст томонидан ўлдирилади ва гоҳида эса Боко Ҳаром, ИШИД террорчи гуруҳ томонидан ўлдирилади.  Айримлар эса бу оловни бадтар алангалатишаи. Англиянинг шиалари ва Американинг суннийлари бирбирига ўхшайдилар. Уларнинг барчаси бир қайчининг икки дамидирлар. Уларнинг сайъ-ҳаракати мусалмонларни бирбирига қарамақарши қилиб қуйишдан иборат, Бу тафриқа иродасининг паёмидирким, шайтоний ирода саналади. Аммо бирлик паёми бу шундан иборатким, улар бундай ихтилофларни бартараф этишади, бирбирларининг ёнида тўриб бирга ишлайдилар”

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари исломий бирлик йиғилишида иштрок этувчи меҳмонлар билан учрашувларида Ғарб мамлакатлари, айниқса Америка ва Англия расмийларининг тафриқаларни ижод этиш сайъ-ҳаракатлари ҳақида огоҳлантириш бериб, шундай марҳамат қилдилар: “Агар сиз зўравон қудратлар томонидан баён этилаётган изҳоротларга эътибор қаратсангиз улар тафриқа келтириб чиқаришга даъват этишади. Қадимдан Англиянинг сиёсати шундан иборат эди: “ тафриқа солиб, ҳукмронлик қил!                                  

                                   

Ёрлиқ