декабр 22, 2016 12:07 Asia/Tashkent

Янги эшиттиришлар билан таништириш

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг янги сони  яна эфирда. Бизни тинглаб  борасиз деган умиддамиз.

Эрон халқаро радиосининг Ўзбек хизмати дастурларини тинглаб борувчи азиз мухлислар, радиомизда ўрин олган янги эшиттиришлар билан таништиришда давом этамиз.

Радиомизнинг тонги    дастури орқали эфирга узатиладиган янги туркум эшиттириш  “ Табиатни авайлаш-ҳаётни эъзозлашдир” номланади ва ҳозирги кунгача унинг бир неча   сони эфирга узатилди. Унинг режиссёри азиз ҳамкоримиз Умид Сафоиниё бўлиб, эшиттириш таржимони ва бошловчиси хонум  Рахшонадир. 

Мазкур эшиттиришда таъкидланишича, табиатдаги охирги 100-йиллик ӯзгаришлар атроф-муҳитдаги барча мавжудотлар ҳаёти учун қийинчиликлар яратган. Ишхоналардан чиқадиган карбон гази, машина ва техникалардан чиқадиган газлар, ернинг "ӯпкалари" аталмиш ӯрмонларни йӯқ қилиб, дарахтларини кесиб ташлаш каби мушкулотлар тирик мавжудоти саломатлигига катта таҳдид қилмоқда.

Ер курасига етказилган зарарлар шу даражага етганки бугунги кунда унга турли бӯҳронлар таҳдид қилмоқда.

 Атроф-муҳит деб табиат олами ва ундаги тирик мавжудотга айтилади.  Табиий муҳитда ташқи физикавий омиллар ва ундаги барча тирик организмларни ӯзаро зич алоқада бӯлишлари атроф-муҳитни ташкил этади. Бошқача айтганда, атроф-муҳит инсонни қамраб олган ҳар қандай табиий омил, жумладан, ҳаво, сув, атмосфера, тупроқ, ӯсимликлар, ҳайвонот ва шунга ӯхшаш унсурларга айтилади. Атроф-муҳит тушунчаси ҳар давлатда унга қоил бӯлган ӯрнига биноан, турлича. Мисол учун: Сув ресурслари ва ов масаласига аҳамият берилган давлатда, атроф-муҳит масаласи ҳам шу соҳага бориб тақалади. Ӯрмон ва ӯсимиликлар масаласига аҳамият берган давлатда атроф-муҳитга таважжӯҳ  ҳам шу соҳага қаратилади. Атроф-муҳитга лоқайдлик, бутун ҳаёт ва борлиққа бетаважжӯҳ бӯлиш деб билинади. Инсоният ҳаётининг Ер юзидаги ҳаётнинг давоми ҳам атроф-муҳитга боғлиқ.

“Табиатни авайлаш –ҳаётни эъзозлашдир”  унвонли  туркум эшиттириш борасида  маълумот бериш учун биз ҳамкоримиз хонум Рахшонани  сўҳбатга чорладик.

Қизиқарли сўҳбатлари учун ҳамкоримиз хонум Рахшонага миннатдорчилик  изҳор этамиз.

"Биз ва тингловчи"  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини  тинглаяпсиз. Эслатиб ўтамиз,  сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни  радиомизнинг  интернет сайти  ParsToday.com / uz ва  электрон манзилимиз uzbeki@ ParsToday.com  ҳамда мобайл апликешн орқали   бизга юборишингиз мумкин.

Биз билан ушбу телефон рақамлари  орқали ҳам боғланишингиз  мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри, +998974500185 Тошкент шаҳри.

Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.

Эшиттиришимиз давом этади.

Шубҳасиз, атроф-муҳитнинг ифлосланиши бугунги кунда асосий муаммолардан бири  бӯлиб, барчани хавотирга солган. Бу масала шу жиҳатдан муҳимки, одамларнинг бугунги ва келгуси авлодига ҳам таҳдид солмоқда. Инсон пок ва мусаффо атроф-муҳитга эга бӯлмаса ӯзининг табий ҳаётини давом эттиролмайди. Шунинг учун ҳам атроф-муҳитни муҳофаза этиш ҳаётнинг давомийлиги  учун зарурдир. Атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид биринчи бутунжаҳон ҳаракат бу Стокгольм Конференцияси эди.

Инсониятни ўраб турган атроф-муҳит бўйича Стокгольмда 1972 йили 5 июнда бўлиб ўтган БМТ конференциясида атроф-муҳит  муаммоларини ечиш учун тезкор чоралар қабул қилиш зарурлиги билдирилди.

Ҳозир эса  янги  мухлисларимиздан бири  Ҳошим Зиёевнинг  қилган сўҳбатини биргаликда тинглаймиз.

Азиз тингловчимиз Ҳошим Зиёевнинг  сўҳбати эди.

Қадрли   мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам  Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг.  Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.