декабр 24, 2016 14:56 Asia/Tashkent

Исломий таълимотлар эътиқод, ахлоқ ва аҳкомлар асосида шаклланган бӯлиб, яккапарастлик ақийдаси инсон ширк ва куфр ҳисобланмиш гуноҳлардан узоқ тутади. Хушхӯйлик инсонни зулм, гина-кудурат ва ҳасаддан узоқлантиради.

 

Ислом дини инсонларнинг руҳий ва маънавий эҳтиёжлари чорчӯбида қувонч ва хурсандчилик қилишни ҳам назарда тутган. Ҳаёт қувончлари ва чиройларидан лаззат олиш инсон шахсияти шаклланишида катта таъсири бор. Шунинг учун ҳам ривоятларда қувонч ва хурсндчилик омили бӯлган ишларни амалга оширишга такидланади.

Ислом дини азиз пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с) буюрмишлар: Хушбӯйликлардан фойдаланиш юракка қувват бағишлайди.

Исломий таълимотлар эътиқод, ахлоқ ва аҳкомлар асосида шаклланган бӯлиб, яккапарастлик ақийдаси инсон ширк ва куфр ҳисобланмиш гуноҳлардан узоқ тутади. Хушхӯйлик инсонни зулм, гина-кудурат ва ҳасаддан узоқлантиради.

Ислом дини одамларни тўғри йўлга солиш учун Аллоҳ томонидан юборилган таълимотдир. Ислом динининг асоси бўлмиш Қуръони каримда ҳам пайғамбаримиз Муҳаммад саллалоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари бўлмиш Ҳадиси шарифда ҳам инсонларни доимо гўзал хулқли бўлишга тарғиб қилинган.

Исломда, унинг муқаддас китоби Қуръони каримда ахлоқ масаласига алоҳида эътибор берилган. Исломда олийжаноб ахлоқнинг энг муҳим тушунчалари таърифланиб, инсониятни уларга амал қилиш сари ундайди. Булар – эҳсон, кечиримли бўлиш, сабр-тоқат, ростгўйлик, ширинсўзлик, ота-онани, ўзидан катта ёшдагиларни ҳурмат қилиш, ор-номус, садоқат ва бошқалардир. Шу тарзда инсониятнинг бутун амалий фаолияти яхшилик ва ёмонликка ажралади.

 Мусулмонлар бир-бирларини яхшилик ва олийжаноб ахлоққа чақиришлари, ножўя ишлардан қайтаришлари Аллоҳ тарафидан фарз қилинган. Ислом ахлоқининг асосида ҳалоллик ва тақво ётади. Кимки, жисмоний ва маънавий пок бўлса, ундай кимса ахлоқсизлик йўлига кирмайди.

Покизалик - Аллоҳ таоло ҳузурида олий мартабаларга кўтарилди ва унинг ажр-мукофоти иймоннинг ярим ажрига тенг қилинди. Маълумки, иймон ўтган барча катта-кичик гуноҳларни ўчириб юборади. Покизалик, хусусан таҳорат эса аввалда йўл қўйилган кичик гуноҳларни ўчириб юборади ва шунга биноан, у иймоннинг ярим даражасига тенглаштирилади. Усмон разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ (с) дедилар: “Кимда-ким таҳорат олса ва таҳоратини чиройли-мукаммал этса, унинг хатолари танасидан чиқиб кетади. Ҳатто хатолари тирноқлари остларидан чиқиб кетади”.

Қадрли тингловчилар! “Ҳаётий мауммолар калиди” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз. Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Иймон киши қалбидаги ширк, мунофиқлик каби маънавий кирликларни ювиб ташлайди. Таҳорат эса инсон танасининг зоҳирий қисмини тоза тутади. Шу боис, таҳорат Қиёмат кунида мўминларнинг белгисига айланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Қиёмат кунида умматим таҳорат таъсиридан бошлари, оёқлари ва қўлларидан нур таралган ҳолларида чақириладилар. Қай бирингиз ўз нурини узунроқ қилишга қодир бўлса, шундай қилсин”.

Ислом дини инсон соғлиги масаласига киришар экан, даволашдан ҳам олдин, соғлиқни сақлашга эътиборни кучайтирган. Бу борада биринчи бўлиб покликка чақирган. Динимизда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Поклик иймоннинг ярмидир», деган ҳадислари машҳурдир. Яъни мўмин мусулмончиликнинг ярми покланишдан иборат.

Баданни тоза тутиш ва ювиниш ислом динида катта аҳамиятга эга бӯлиб, Расулуллоҳ (с) бу борада буюрмишлар: Аллоҳнинг инсонлар устидаги ҳақларидан бири, бу инсоннинг ҳафтада бир маротаба ҳаммом қилишидир. Шунингдек киши ёғлиқ қӯллари билан ётмаслиги лозим. Агар шундай бир и қилса, шайтон унга зарар етказиб, фақат ӯзидан гиламанд бӯлишига тӯғри келади.