Ҳаётий муаммолар калиди
Касалликлар инсонлар ҳаётини қӯрқув ва хавотирга солиши мумкин. Аммо қӯрқиш ва хавотирга тушишнинг ӯрнига касалликнинг олдини олиш ва даволаш айни муддаодир. Ислом дини севимли пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с) яхши ва солим ҳаёт кечириш ва касалликлардан омон бӯлиш учун кам ейишга буюрганлар.
Аллох Таолонинг бизга берган энг буюк неъматларидан бири бу - соғлиқ неъматидир. Унинг қадрига етишимиз, асраб авайлашимиз берилган бу неъматга шукроналикдир.
Саломатликка аҳамият бериш ислом дини аҳкомларидан бӯлиб, ислом дини таълимотларида руҳий ва жисмоний саломатлик инсоннинг улуғ неъматларидан саналиб, дин пешволари ҳам бу неъматнинг қадрига етиш ва унга таважжуҳ қилишга буюришган. Саломатликни дуруст овқатланиш, жисмга зарар етказмаслик ва саломатликни сақлаш ҳақидаги пешволар буюрган насиҳатларни ӯзига ӯрнак қилган ҳолда қӯлга киритиш мумкин.
Касалликлар инсонлар ҳаётини қӯрқув ва хавотирга солиши мумкин. Аммо қӯрқиш ва хавотирга тушишнинг ӯрнига касалликнинг олдини олиш ва даволаш айни муддаодир. Ислом дини севимли пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с) яхши ва солим ҳаёт кечириш ва касалликлардан омон бӯлиш учун кам ейишга буюрганлар.
Зотан, тани сиҳатлик бўлмаса, одамнинг бу дунёда бахтли бўлишини тасаввур ҳам қилиб бўлмайди. Қуръони Карим ва Пайғамбаримиз (с)-нинг суннатларида инсон соғлиғига катта эътибор берилган. Агар соғлиқни сақлаш бўйича ушбу икки манбада келган маълумотларни ўрганадиган бўлсак, улкан хазинани топган бўламиз.
Исломда сиҳат-саломатлик, тан соғлиги Аллоҳ таоло бандаларига берган энг улкан неъматлардан бири ҳисобланади.
Ул ҳазрат садақа беришни барча бало-қадарлар олдини олишига ишора қилиб, буюрганлар: Ёлғиз Худо садақа беришни касалликлар ва дардлар олдини олишга кӯмаг этади.
Инсон учун дунёни қўлга киритиш йўлида зарур бўладиган шартлардан энг аввалгиси саломатлик, деб эълон қилинишининг ўзи Исломда кишиларнинг саломатлигига қанчалик эътибор берилишини кўрсатиб турибди. Чунки тинч-омонлик ва еб-ичгулик неъматлари бўлса ҳам, соғлик неъмати бўлмаса, кишига бошқа неъматлар татимайди.
Баъзи вақтларда инсон бутун бойлигини сарфлаб ҳам сиҳат-саломатликни топа олмайди. Соғлик-саломатлик неъмати муҳим бўлгани учун ҳам Пайғамбаримиз (с) сиз билан биз умматларига ўша улуғ неъматни доимо Аллоҳ таолонинг Ўзидан сўраб туришни амр этганлар.
Руҳий ва жисмоний саломатлик башарият аромонларидан бӯлиб, янги замон технологиялари ҳам касалликлар олдини олиш ва уларни даволаш учун турли дори-дармонларни кашф этган.
Қадрли тингловчилар! “Ҳаётий мауммолар калиди” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз. Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Бандага Аллоҳ томонидан берилган неъматлар ичида энг биринчи ўринда мустаҳкам иймон турса, ундан кейинги, иккинчи ўринда соғлиқ турар экан. Ислом соғлиқнинг Аллоҳ таоло томонидан бандага берилган улуғ неъмат эканини, банда унинг учун шукр қилиши лозимлигини таъкидлаш билангина кифояланиб қолмайди.
Ислом соғлиқни сақлашнинг йўлларини ҳам ўргатади. Бу борада динимизда бадантарбияга, тозаликка риоя қилиш, соғлиққа зарар етказувчи ва атрофни ифлос қилувчи нарсалардан қайтариш, жисмни толиқтиришдан қайтариш, соғлиқни сақлаш мақсадида енгиллик ва рухсатлар берилиши каби бир қатор муҳим ишлар йўлга қўйилган.
Ислом инсон ҳаётининг фақат руҳий, маънавий камолотига эътибор берибгина қолмай, айни вақтда, унинг жисмоний жиҳатларини ҳам қамраб олган. Мусулмон олимлар руҳий ва моддий ҳаётни худди нарвоннинг икки поясига ўхшатишади, яъни, икки тараф баравар–тенг бўлишига эътибор бермоқлик лозимлиги уқдирилади. Инсоннинг эътиқоди кучли, мустаҳкам бўлиши билан бирга бадани, жисми ҳам соғ, чиниққан, ҳар қандай машаққатларга дош бера оладиган бўлмоғи лозим.