декабр 25, 2016 14:15 Asia/Tashkent

Соҳа бӯйича олиб борилган тадқиқотларга кӯра, қашшгоқлик саводсиззлик билан бир ӯринда бӯлиб, бу аҳвол кӯпроқ қолоқ давлатларда учрайди. Бундай давлатларда қашшоқлик сабабли болалар дарс ӯқишдан орқада қоладилар.Шунинг учун ҳам қашшоқликни бартарф этиш учун муносиб чоралар кӯриш айни муддао.

Меҳрибон ва раҳмли Алло.. номи билан. Ассалому алайкум, азиз тингловчилар! "Ислом ва қашшоқликни бартараф этиш йӯллари" туркум эшиттириши охирги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯлинг.

Азиз тингловчилар! Ӯтган дастурларимизда қашшоқлик масаласи ва уни бартараф этиш йӯллари ҳақида суҳбатлашдик. Ислом дини қашшоқликни фикрий, ақлоний, ва ахлоқий камолотга эришиш учун асосий тӯсиқ деб билади. Исломий манбаларда давлатларнинг муайян мақсади бӯлиб, унинг асосида ижтимоий ва иқтисодий адолага эришиш мумкин. Шунингдек бошқа давлатларга иқтисодий жиҳатдан пойбанд бӯлмаслик, маънавий қадриятларни эъзозлаш ва қашшоқликни бартараф этиш ҳам шу жумладандир. Исломий иқтисод тизимида мол-маҳсулот  муносиб ҳаётни таъминлаш учун зарур бӯлиб, жамиятда тенг ҳолда тақсимланиши лозим. Бугунга қадар қашшоқликнинг пайдо бӯлиши ва у билан курашиш йӯллари мавжуд бӯлиб, агарчи бугунги кунда илм-фан олға силжиб, инсоният кӯплаб муваффақиятларга ноил бӯлган бӯлса ҳам бу соҳада ҳали ҳам дуруст сиёсатлар йӯлга қӯйилмаган. Турли жамият ва давлатларда даромад мезонининг бир-биридан даҳшатли даражада фарқланиши, маълумот олиш ва соғломлик даражаси фарқланиши, дуруст овқатланмаслик сабабли болаларнинг ӯлиши  21-чи асрнинг бошланишидаги ижтимоий баробарсизлик ва қашшоқликдан дарак беради. 21-чи асрнинг бошланишида жаҳон иқтисодиёти адолат юзасидан йӯлга қӯйилмаганини кӯриб турибмиз.

Бугунги кунда жаҳон бӯйлаб атиги 25% давлатлар яхши ҳаёт ва замонавий имкониятлардан фойдалан олишади холос. Қолган давлатларда эса дуруст овқаланмаслик, бекорчилик ва турли иқтисодий ва ижтимоий фасодларга чалинган.

Соҳа бӯйича олиб борилган тадқиқотларга кӯра, қашшгоқлик саводсиззлик билан бир ӯринда бӯлиб, бу аҳвол кӯпроқ қолоқ давлатларда учрайди.Бундай давлатларда қашшоқлик сабабли болалар дарс ӯқишдан орқада қоладилар.Шунинг учун ҳам қашшоқликни бартарф этиш учун муносиб чоралар кӯриш айни муддао.

Жамият аъзолари даромадлари даражаси улар турмуш даражасининг муҳим кўрсаткичи ҳисобланиб, алоҳида шахслар ва маънавий имкониятларини: дам олиш, билим олиш, соғлиғини сақлаш, энг зарур эҳтиёжларини қондиришини белгилаб беради.

Кишилар ҳаёт фаолияти учун зарур неъматлар тўплами меҳнат шароити таълим, соғлиқни сақлаш, озиқ-овқат ва уй-жой сифати каби хилма хил эҳтиёжларини ўз ичига олади. Кишилар эҳтиёжларини қондириш даражаси жамият аъзоларининг алоҳида олган ва оилавий даромадлари даражасига боғлиқ.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Ислом ва қашшоқликни бартараф этиш йӯллари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Дунёдаги барча мамлакатлар аҳоли жон бошига тўғри келадиган ўртача даромадлар даражаси билан бир-бири билан кескин фарқланади. Бу турли мамлакатлар аҳолисининг даромадлари даражаси ўртасида тенгсизлик мавжудлигини билдиради. Шу билан бирга алоҳида олинган мамлакатлар аҳолисининг турли қатлам ва гуруҳлари ўртача даромадларида ҳам фарқ мавжуд. Мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши даражаси (юқори ёки паст бўлиши) даромадлардаги фарқларни бартараф қилмайди. Ҳар қандай юқори ривожланган мамлакатларда ҳам даромадлар тенгсизлиги сақланиб қолади.

Ислом нуқтаи назаридан қашшоқлик мушкулотини кӯриб чиқадиган бӯлсак энг аввал қашшоқлик нима эканлигини англашимиз лозим бӯлади.

Мутахассилар фикрига кӯра қашшоқлик кӯпқиррали тушунча бӯлиб, маданий қашшоқлик, ижтимоий ва иқтисодий қашшоқликларга бӯлинади.

Қашшоқлик сабаб, замина ва турли мавқеларга эгадир. Шахсий жиҳатда ишсизлик ва масъулиятсизлик қашшоқликнинг омилларидан саналади.

Албатта ислом дини комил бир дин сифатида инсонларнинг бахт-саодатини таъминлайдиган манбадай тарифланади. Ислом дини таълимотларида қашшоқликни бартараф этиш иқтисодий жиҳатдан ривожланишга асос қӯйишдир.///////////

Ҳурматли тингловчилар! "Ислом ва қашшоқликни бартараф этиш йӯллари" туркум эшиттириши охирги сони  шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададгорингиз бӯлсин.