декабр 25, 2016 14:26 Asia/Tashkent

Бугун якшанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил дай ойининг 5 - чиси Ҳижрий қамарий 1438 йил рабиул-аввал ойининг 25-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил декабр ойининг 25-чи кунидир.

Бундан 2016 йил муқаддам декабр ойининг 25 куни Аллоҳнинг улуғ пайғамбарларидан бири ҳазрат Исо бин Марям алайҳиссалом Фаластиннинг Байтуллаҳм ида дунёга келди.  Ҳазрат Исо муъжизали тарзда эр қилмаган бокира онадан туғилди ва бешикдалигидаёқ сӯзлашга киришиб, ӯзининг пайғамбарлигидан башорат берди. Бу муъжизалар Қуръони каримда тилга олинган. У ҳаёти давомида камбағал бечораларнинг ёрдамчиси эди. Илоҳий китоб "Инжил" асосидаги меҳрли сӯзлар билан одамларни Ягона Буюк Аллоҳ сари даъват қиларди.

Ҳазрат Исо алайҳиссалом буюрадилар "Ҳикмат тавозеъ билан очилажак, такаббурлик  билан эмас. Худди экин тоғу тошда эмас текис ерда униб-ӯсгани каби."

Аллоҳнинг улуғ пайғамбари Исо алайҳиссаломнинг мавлуд кунларини олам аҳли, айниқса, ул ҳазратнинг  издошларига муборакбод этамиз.

Исо алайҳиссаломнинг мавлуд куни бир қатор шодиёналар билан нишонланади. 12 кун давомида байрам этиладиган Крисмас Исо алайҳиссалом нинг таваллуд куни 25 декабрдан бошланиб, 6-январ – хочни ювиш кунигача давом этади.

Ххххххххххххххххххххх

Бундан 373 йил бурун, яъни 1643 йил декабр ойининг 25-куни дунёнинг улуғ олимларидан бири, инглиз математиги Исҳоқ Нютон дунёга келди. Ёшлигидан отасини қӯлдан берган Нютоннинг болалиги жуда оғир кечди. У кейинчалик Кембриж университетининг математика, физика ва фалсафа факултетида таҳсил олди. У 24 ёшида физиканинг асосий қонуни – бутун олам тортишиш қонунини  кашф қилди.

Нютонни  дунёда ҳисоб ва анализга асос солгани учун олий математика асосчиларидан бири деб билишади. У бир қанча илмий рисолалар муаллифи ҳамдир. "Риёзиёт муаммолари", "Жисмлар ҳаракати ҳақида табиий фалсафа" каби асарлар шулар жумласидандир.

Исҳоқ Нютон 1727 йилнинг 20 март куни 85 ёшида вафот этди. Олимнинг жасади  ВестМинистр калисосида тупроққа топширилди.

Ххххххххххххххххххххх

1991 йилнинг 25 декабр куни, яъни бундан 25 йил олдин СССРнинг сӯнгги раҳбари Михаил Горбачев ӯз лавозимидан истеъфо берди. Раҳбарлик пайти у собиқ Шӯролар ҳукуматини иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан ислоҳ қилмоқчи бӯлди. Аммо турли сабабларга кӯра у ӯзи бошлаган қайта қуриш сиёсатини амалга оширолмади.

1991 йилнинг 19 август куни эса анъанавий коммунистик жамият тарафдорлари томонидан давлат тӯнтариши амалга оширилди. Давлат тӯнтариши тарафдорлари  Россия федератсияси Президенти Борис Елтсин ва халқ оммасининг қаршилигига учраб, мағлуб бӯлдилар.Бу нарса Елтсиннинг мавқеини Горбачевдан ҳам юқори кӯтарди.  Натижада Горбачев 1991 йилнинг 25 декабр куни ӯз вазифасидан истеъфо берди ва Совет Иттифоқи номли мамлакат эндиликда йӯқ, дея расман эълон қилди.

Бу воқеадан бир неча йил илгари Эрон исломий инқилобининг улуғ раҳбари Имом Хумайний ҳазратлари 1989 йилнинг 2-январ куни Горбачевга мактуб ёзиб, марксизмнинг инқирози ва Шӯролар ҳукуматининг барҳам топишини олдиндан айтган эдилар.