декабр 26, 2016 12:26 Asia/Tashkent

Дастуримизда ӯтган ҳафта давомида Ӯзбекистонда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳлари билан танишинг:

1 . Ўзбекистон ва Покистон темир йўл соҳасида ҳамкорликни муҳокама қилди.

2. 179 кишига Ўзбекистон фуқаролиги берилди.

3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Самарқанд, Бухоро, Урганч ва Нукус шаҳарларида консуллик бўлимларини очади.

4. Қозоғистон Ўзбекистоннинг учинчи йирик савдо шеригига айланди.

5. Алмазбек Атамбаев Ӯзбекистонга  ташриф буюрди

  Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Ўзбекистон ва Покистон ўзаро темир йўл ва ҳаво алоқаларини ривожлантириши зарур, деб айтди Покистон темир йўллар вазири Хаважа Саъд Рафиқ Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси Фуркат Сидиқов билан учрашувда.

Кун.ўз сайтига кўра Покистон ОАВ маълумотларига кўра, томонлар Ўзбекистон ва Покистон икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириши зарурлигини таъкидлаб ўтишган.   Вазир икки давлат ўртасида тўғридан-тўғри транспорт алоқалари савдо алоқалари ва икки томонлама муносабатларни яхшилашга ёрдам беришини таъкидлаб ўтди.

Томонлар, шунингдек, темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш ва темир йўл соҳасида мутахассисларни тайёрлаш масалаларини муҳокама қилишган. 

      Ххххххххххххххххххххххххххх

179 кишига Ўзбекистон фуқаролиги берилди.

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни «Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида»ги фармонини имзолади.

Кўп йиллардан бери илк марта президентнинг бундай фармони эълон қилинмоқда. Қуйида ушбу матн тўла ҳолда келтирилади.

Фуқаролик давлат томонидан барча шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳуқуқ ва эркинликларни таъминлашнинг асоси ҳисобланади. Ўзбекистон конституциявий нормаларни ҳаётга татбиқ этиш доирасида Ўзбекистон Республикасининг ҳудуди ва унинг ташқарисида ўз фуқароларининг ҳуқуқий ҳимояси ва муҳофазасини таъминлайди. Шу муносабат билан, бугунги кунда фуқаролик бериш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқиш ва бундай юксак унвонга муносиб шахсларни, энг аввало «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонун кучга кирган вақтда турли объектив ва бошқа ҳаётий вазиятларга кўра чет элда бўлган республиканинг маҳаллий аҳолиси орасидан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида асосли қарорлар қабул қилиш масаласи муҳим аҳамият касб этмоқда. Мазкур чораларнинг амалга оширилиши халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принципларига тўла мос келади ва ўзбек заминида туғилиб, ўсиб-улғайган ҳамда Ватанимизнинг тараққиёти ва равнақига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган шахсларнинг манфаатларини назарда тутади.

 Хххххххххххххххххххххххххххх

Самарқанд, Бухоро, Урганч ва Нукус шаҳарларида консуллик бўлимлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йилнинг 21 декабрь куни «Самарқанд, Бухоро, Урганч ва Нукус шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик бўлимларини очиш ҳамда Термиз шаҳридаги Консуллик бўлимининг фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Қарорга кўра, хорижий давлатлар фуқароларига тезкор консуллик-ҳуқуқий ёрдамини кўрсатиш мақсадида консуллик бўлимлари Самарқанд, Бухоро, Урганч, Нукус ва Термиз халқаро аэропортлари биноларига жойлаштирилади.

Ўзбекистон раҳбари консулликлар зиммасига юкланадиган асосий вазифаларни белгилаб берган. Консуллик бўлимлари хорижга чиқувчи Ўзбекистон фуқаролари ҳамда мамлакатга келувчи чет элликларга зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, Ўзбекистоннинг иқтисодий, инвестицион ва сайёҳлик салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитларни яратиш учун хизмат қилади.

    Хххххххххххх

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги икки томонлама товар айланмаси ҳажми 2016 йилнинг 9 ойи якунига кўра 1,54 миллиард долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Тошкентдаги матбуот анжуманида Қозоғистон элчиси Ерик Утембаев хабар берди.

Қозоғистондан Ўзбекистонга асосан буғдой ва (буғдой ҳамда жавдар аралашмаси), буғдой ва буғдой-жавдар уни, темир ва пўлат маҳсулотлари, руда ва рух концентратлари, қайта ишланмаган алюминий маҳсулотлари экспорт қилинмоқда.

Ўзбекистондан эса асосан табиий газ, узум, ўрик, олча ва гилос, шафтоли, қуруқ мевалар, янги ва музлатилган томатлар импорт қилинмоқда", - дея таъкидлаб ўтди дипломат.

Қозоғистоннинг Ўзбекистон товар айланмасидаги ҳажми 8,7 фоизга етиб, бу унга Хитой (17,7 фоиз) ва Россия (17,2 фоиз)дан сўнг учинчи ўринни эгаллаш имконини берди.

Бироқ, элчининг фикрига кўра, икки томонлама ҳамкорликни янада кучайтириш учун имкониятлар етарлича.  

Хххххххххххххххххххххххххххх

 

Алмазбек Атамбаев Ӯзбекистонга  ташриф буюрди

 

Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев куни-кеча Ўзбекистон Республикасига амалий ташрифи доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан бирга Жомбой туманидаги «Man Auto-Uzbekistan» заводига ташриф буюрди.  

Давлат раҳбарлари ушбу ташриф чоғида ўзбек-герман қўшма корхонаси фаолияти билан яқиндан танишишган ҳамда ушбу заводда ишлаб чиқарилаётган техника намуналарини кўришган.

  Алмазбек Атамбаев ва   Шавкат Мирзиёев, шунингдек, Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган халқ истеъмоли моллари, текстиль ва автомобиль саноати маҳсулотлари ярмаркасига ҳам ташриф буюришган.

    Ххххххххххх