декабр 27, 2016 15:28 Asia/Tashkent

Жумҳурии исломи, Хуросон ва Рисолат газеталари

Жумҳурии Исломи газетаси шундай келтиради, сионистик режимга қарши хавфсизлик кенгаши резолюцияси тасдиқланишининг оқибати ва таъсири Исроилнинг ички ўзгаришларидан ҳам бир неча маротаба кенгроқдир. Ҳақиқатан ҳам сионистик режимга қарши хавфсизлик кенгаши резолюциянинг тасдиқланишидан сўнг Гаага халқаро судида сионистларга қарши ҳуқуқий даъволар лойиҳалари учун ҳуқуқий янги фурсатлар вужудга келган ва ҳатто сионистик шаҳарчалар қуриш лойиҳаларининг ижрочилари ва омилларини бундан кейин муҳокама этиш ва жазо бериш мумкин бўлади. Бошқа масала бу Америкадаги ҳоким ҳайат билан сионистик режимнинг муносибатларига тегишлидирким, бугун сионистик ишғолгар режимнинг ноқонуний ва даҳшатли мавжудлиги давомида энг ёмон ҳолатда қарор олган. Кўзатувчиларнинг аксариятлари ва ҳатто сионистик режимнинг маслаҳатчилари Америка билан сионистларнинг муносибатларини қайта тикламаслик ва ушбу вазъият давом этишининг оқибатларидан огоҳлантириш беришган ва уни Исроилнинг зараридадир деб билишади. Фаластин масаласига ушбу зовиядан қараш шуни исботлайдиким, сионистлар Ғарбнинг сўзсиз ҳимоятларидан фойдаланмасдан ҳеч қачон бундай ёвузлик ва жиноятларни содир этиш қобилияти ва куч-қудратига эга эмасдилар ва ҳозирда ҳам эга бўлмасдилар. Бу масала Фаластинда сионистларнинг ноқонуний ўз мавжудликлари давомида уларнинг жиноятлари билан Ғарбнинг шерик бўлгани  маъносидадир.

                                     ******

Хуросон газетаси шундай ёзади, Ироқ давлати Вашингтоннинг босим ўтказиши таъсирида яхши мувафаққиятларга эга бўлаётган Найнаво вилоятидаги ўзининг кенг ҳужумларини тўхтатди. Бундай вақтда амалиётларни тўхтатишда Вашингтоннинг парда орқа томонидаги мақсадларини шундай осонлик билан айланиб ўтиш мумкин эмас. Бу газета ушбу таҳлилий мақоласининг давомида шундай келтиради, террористларнинг ҳомийлари ҳамда халқаро ва минтақадаги уйинчилар амалиёт замонини узайтириш билан ироқлик томонни Моселдан террористларнинг чиқишларига розийлик бериш учун ундашга сайъ-ҳаракат қилишмоқда. Ҳарбий ва уруш майдони нуқтаи назаридан ҳам амалиётни тўхтатиш Ироқ учун яхши натижа келтирмайди. Агарчи айтишларича, бугунги кунларда ҳарбий кучлар ўзларининг  мувафаққиятларини мустаҳкамлаш ҳолатида қарор олишган бўлсаларда, аммо  мувафаққиятларни мустаҳкамлаш жараёнининг чузилиши ИШИД террористик гуруҳининг террористларини қайта тиклаш ва шунингдек мустаҳкамланган позицияларда Ироқ ҳарбий кучларининг хавфсизлик камчиликлари ва бушликларини ўрганиш ва очишга кўмак бериши мумкин. Албатта ҳужум амалиётларини давом этиш бу масалаларга тўсиқлик яратади. Шундай назарга ташланадиким, Моселда ҳар қандай натижасиз, давомли ва чарчатадиган урушнинг олдини олиш учун Ироқдаги миллий барча томонлар ягона қарор ва консенсусга келишлари лозим. Ҳолбуки ҳозирги кунгача Найнавонинг кенг минтақаларини озод этиш армия ва Ҳашадуш-Шаъби кучларининг салобати ва қудрати билан амалда татбиқ этиб келинмоқда.     

                                      ******

Рисолат газетаси шундай ёзади, Хитой ва Америка Қўшма Штатларининг алоқалари кундан кунга  совуқлашиб бормоқда. Халқаро алоқалар таҳлилчилари ва мутахассисларининг аксариятлари Оқ Уйда Дональд Трамп ҳузур топишининг оқибатида Пекин ва Оқ Уй ўртасида тортишувлар ва низоълар кенгайишининг шоҳидига айланамиз деб башорат этишмоқда.  Бу мамлакатлар ўртасидаги охирги низоларда олий даражада ҳарбий муомала қилиш учун сиёсий мудофаа лойиҳасини имзолагани учун Хитой Америка президенти Барак Обамани қаттиқ танқид остига олди. Америка конгресси лойиҳасининг бир қисмида ушбу ўлканинг мудофаа вазирлиги Америка ва Тайван ўртасида ҳарбий алмашув дастурлари ижро этилиши лозим деб таъкидланади. Бошқа томондан ўз сув ҳудудларидан қўшимча ҳудудий сувларда Хитойнинг “Лиё-Нинг” русумли самолёт ташувчи ягона кемасининг биринчи маротаба ҳузур топиши билан Тинч океанининг ғарбий қисмида ушбу мамлакатнинг ҳарбий тактик машғулотларини ўтказилиши ҳозирдан бошлаб Тинч океани давлатларининг аксуламал кўрсатишига юзмаюз бўлмоқда.  

                                

Ёрлиқ