декабр 28, 2016 14:19 Asia/Tashkent

Бугун чоршанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил дай ойининг 8- чиси Ҳижрий қамарий 1438 йил рабиул-аввал ойининг 28-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил декабр ойининг 28-чи кунидир.

242 йил муқаддам, 1774 йилнинг 28 декабр куни инглиз химиги Жозеф Пристли томонидан кислород кашф этилди.  Маълумки кислород рангсиз ва ҳидсиз газдир. Олим қизил рангли симобни  қиздириш йӯли билан кислороднинг ҳосил бӯлишини пайқади, аммо унинг аҳамиятини англамаганди. Кейинчалик бошқа олимлар бу газни кисларод  деб аташди.

Инсон ҳаётида кислороднинг муҳим мавқеъи бор. Биз нафас олганда кислородни ютамиз. У эса овқат билан қӯшилиб баданимизга тарқалади. Бунинг натижасида одамизодниниг тириклигини сақлаб қоладиган энергия ҳосил бӯлади. Ҳавода кислород нинг мавжудлиги сабабли қиздирилган нарсалар ёниши мумкин.

Хххххххххххх

Бундан 121 йил бурун 1895 йилнинг 28 декабр куни дунёда биринчи маротаба бадиий филм одамлар оммасига намойиш этилди. Бу филм кино санъатининг асосчилари франсиялик машҳур ихтирочи ака-ука Люмерлар томонидан яратилган эди. Биринчи филм Париж шаҳридаги ертӯлалардан бирида намойиш этилди. Кейинчалик кинофилмларни суратга олиш ва намойиш этиш асбоб-ускуналари яратилди.  Турли мамлакатларда замонавий кинотеатрлар қурилди.

Хххххххххххххххххххххх

Бундан 110 йил олдин, ҳижрий-шамсий 1285 йил дай ойининг 8-куни Эроннинг биринчи миллий мажлиси  кенгаши томонидан тайёрланиб, тасдиқланган  машрутанинг асосий қонуни мамлакатнинг ӯша пайтдаги подшоси Музафариддиншоҳ Қожор томонидан имзоланди. Бу асосий қонун 51 моддадан иборат бӯлиб, кейинчалик унга 107 модда қӯшилди.

Қайд қилиш жоизким йиллар давомида, айниқса Муҳаммадризо Паҳлавийнинг диктаторлик режими пайти бу қонундан кӯп нарса олиб ташланиб,  жуда кӯп ӯзгартиришлар киритилди. Олиб ташланган жойлари жамиятга халқ ва ислом ҳокимиятини заифлаштириш,  қӯшилганлари эса Паҳлавий режимининг мустабид сиёсатини кучайтиришга қаратилган эди.

 

Ёрлиқ