Эрон матбуотига бир назар
Жумҳурии Исломи, Хуросон ва Жавон газеталари
Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, Саъудиялик коалиция бир неча маротаба Яман мазлум халқига қарши ишлатилиши манъ этилган Америка, Англия ва сионистик режимининг қурол-яроқларидан кенг кўламда фойдаланди ва уруш майдонига айланиб қолган ушбу ўлкада катта фожеаларни вужудга келтирди. Бу заминада катта бир қийинчилик борким, бу ҳам бўлса саъудиялик коалиция нефт долларларини тўкиш-сочиши билан Яманда уруш жиноятлари ва минтақадаги бошқа бўҳронларга нисбатан инсон ҳуқуқларини муҳофазат этувчи ташкилотлар ва халқаро жамоатчилик нуқтаи назарларини ўзгартиради ва ҳатто уларни ўзининг фаолиятлари ва қарашига қараб бошқаради. Шу ҳол билан Яманда саъудиялик коалициянинг амалга оширган ёвузликлари шу даражада кенг ва қатъий бўлдиким, ҳатто қатъий тажовузкор тўфон коалицияси ўзининг айрим уруш жиноятларини тан олишади. Айрим оммавий ахборот воситалари, инсон ҳуқуқларини ҳимоят этувчи ташкилотлар ва халқаро кўзатувчилар Яманда инсониятга зидд бўлган фожеаларнинг кўламини фош этиш билан парданинг орқа томонидаги сир-асрорларни очиб беришди ва Америка ва Англиянинг ҳарбий маслаҳатчилари саъудиялик коалициянинг Ямандаги уруш штабида ҳузур топишлари билан амалда ушбу мамлакатдаги уруш жиноятларининг барчасида ўз ҳиссаларини қушганларини яққол фош этишди.
******
Хуросон газетаси шундай ёзади, Совет Иттифоқи парчаланиши оқибатида Россия ўз қудратини қулдан бой берганидан кейин ўз қудратини қайта тиклаш йўлида ҳаракат қилди ва охирги 10 йил давомида аста-секинлик билан ўзининг нуфуз топиш ҳавзасини кенгайтирди. Аввалида Кавказ ва Ўрта Осиёни ўз назорат остида қарор берди ва кейин эса Украина томон ҳаракат қилди. Ҳозирда эса диққат-эътиборини Сурия ва Ғарбий Осиё минтақаларига қаратиб, асосий ва муҳим бир уйинчи мамлакатга айланган. Шундай назарга ташланадиким, Россия ўзининг ушбу позициясидан орқага чекинишни хоҳламайди. Аммо Трамп томонидан Америка қудратини қайта тиклаш бўйича айрим шиорлар ҳам баён этилмоқда. Чунки Трамп тарафдорларининг фикрларига кўра, Америка ўзининг заифлик даврини ўз бошидан ўтказган ва ўзининг олдинги мавқеига қайтиши лозим. Бинобарин ҳам Америка ва ҳамда Россия ўз нуфузларини қайта тиклаш учун ҳаракат қилишмоқда ва бу масала эса ҳар иккала мамлакатни кескинликларга юзмаюз этади. Ҳатто агар бу ҳарбий қарамақаршилик бўлмасада, аммо кибернетик ва навбатдаги урушларга олиб келади. Шунинг учун бирлик учун ёруғ бир истиқбол назарга ташланмайди.
******
Жавон газетаси Афғонистонда Толибон гуруҳи ва Россия муносибатларига ишора этиб шундай ёзади, агарчи Толибон гуруҳи бир неча йиллар олдин Ўрта Осиё жангарачилари ҳақида Кремлга кафолат берган бўлсаларда, аммо руслар ИШИД террорчи гуруҳидан Афғонистонда зуҳур топган ҳамда Тожикистон ва бошқа Ўрта Осиё мамлакатларидан ушбу гуруҳнинг аъзоси бўлган жангарачилардан бундай кафолатни ололмасдилар. Ана шу мавзў Марказий Осиёнинг хавфсизлиги ҳақида Маскванинг жиддий хавотирланишини ижод этди ва Россия Толибон гуруҳи билан алоқа ўрнатиш орқали ушбу гуруҳнинг нуфузи, қудратининг мизони ва мавжуд вазъиятдан ҳақиқий хулосалар чиқариш ва ҳатто Толибон гуруҳидан Афғонистонда ИШИД террорчи гуруҳини назорат қилиш воситаси унвонида фойдаланишга мажбурдир.
Бу газета шундай келтиради, Кремль Покистон ва Хитой мамлакатларининг иштироки билан Масквада йиғилиш ўтказиш ва Хитой билан яқин ҳамкорликларни ўрнатиш билан Афғонистонда фаол рол уйнашни ўз зиммасига олдиким, Толибон билан алоқа ўрнатиш бу муҳим ролнинг мукаммаллаштирувчи бир қисмидир. Бу рол кўпинча Толибон гуруҳи ва Кобул давлати ўртасида 15 йилдан ортиқ давом этаётган уруш учун сиёсий йўл топиш ва ҳар иккала томонларга қабул қилиб бўладиган лойиҳаларни топиш орқали Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши жиҳатида олиб борилади.