Тарихий саналар
Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил дей ойининг 10-чиси Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил рабиул аввал ойининг 30-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил декабр ойининг 30-чи кунидир. 100 йил бундан олдин милодий 1916 йил декабр ойининг 30 –чисида:
Бугун жума
Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил дей ойининг 10-чиси
Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил рабиул аввал ойининг 30-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил декабр ойининг 30-чи кунидир.
100 йил бундан олдин милодий 1916 йил декабр ойининг 30 –чисида:
Россиянинг можарожуй ва роҳиби Григорий Распутин қатл этилди. У оддий саводсиз деҳқон эди. Турли ҳийла найранглар билан Чор Россиянинг Николай 2-чи дарборига рўҳоний сифатига муяссар бўлди. Ва унинг ўғлини муолижа этишдан сўнг, Чор Россия дарборида махсус мавқеъ ва муҳаббатга эришди.
Распутиннинг нуфузи ва қудрати шу даражада кенгайиб бордики Россиянинг барча вазирлари ва шахсиятлари унинг назорати остида қарор олишди ва Чор Россия шиддат билан унга боғланиб қолди. Аммо унинг қудрати кўп давом этмади. Распутин 1916-чи йилда унинг тенгсиз нуфузидан норози бўлган дарбордагилар томонидан қатл этилди.
Бундан 72 йил муқаддам милодий 1944-чи йил декабрь ойининг 30-чисида:
Франциянинг ёзувчиси ва адиби Роман Ролланд вафот этди. Ролланд милодий 1866 йилда Фиоре шаҳрида таваллуд топди. Ролланд ёзган муҳим асарлардан "Жон раманлари", "Христов" ва "Жон шифта " номли асарларига ишора этиш мумкин. Ролланд раман ва театр ёзишига қўшимча дунёнинг машҳур шоҳзодалари ва буюк шахсиятларининг таржумаи ҳолини ёзиш билан шуғулланди ва "Бетховен", "Микеланджело" ва "Толстой" каби асарлар бу қийматли асарлар жумласидан ҳисобланади.
Бундан 69 йил илгари милодий 1947 йил 30 декабр ойида:
Сионистлар икки ташкилотининг қуролланган террористлари ўзларининг муштарак амалиётларида Фаластинда жойлашган “Баладуш- Шайх” номли қишлоқга ҳужум қилишди. Бу даҳшатли ҳужумда фаластинликларнинг ўйларига ўт қуйилди ва 60 нафар фаластинликлар ўз ўйларида ўлдирилди. Бу кунда сионистларнинг “Эргун” номли бир гуруҳ террористлари бошқа икки ўз ҳужумларида фаластинликлар орасида бомба ташлашлари билан 17 нафарни қатл этишди ва унлаб нафарларни эса тан жароҳати етказдилар. Милодий 1947 йилнинг охири ва 1948 йилнинг бошида фалластинликларга қарши сионистларнинг террористик ҳужумлари кенгайиши фаластинликларни ўз ватанидан чиқариб юбориш ва сионистик режимнинг мавжудлигини эълон қилиш мақсадида амалга оширилган эди.
Бундан 10 йил илгари милодий 2006-чи йил декабрь ойининг 30-чисида:
Суд маҳкамасида Ироқнинг қонхўр диктатори Саддом Ҳусейн ўлим жазосига ҳукм чиқариши натижасида, қилган жиноятлари учун ўз жазосини олди. Саддом милодий 1937 йилда Бағдоднинг шимолидан 140 км узоқликда жойлашган Тикрит шаҳрининг яқинида таваллуд топди. 20 ёшга кирганида Ироқнинг баъс партиясига аъзо бўлди. Аҳмад Ҳасан Албакр қомондонлигида милодий 1968 йилда ушбу партия томонидан давлат тунтарувини амалга оширгани пайида Саддом унинг ўринбосарлигини олди. Саддом милодий 1979 йилда республика президенти мансабига эришди. Ироқнинг диктатори баъс партиясининг раҳбари, Ироқ армиясининг қомондони ва бошқа бир нечита муҳим мансабларни ўз ихтиёрига олган эди ва ўзининг экспансионистик ҳукуматининг бошларида Ғарб мамлакатларининг кўмаклари билан Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши ҳужум қилди ва Эрон халқининг бошига кўп фожеаларни келтирди. Жумладан у ушбу давлатларнинг кўмаклари билан химиявий қурол-яроқларга эга бўлди ва ушбу қурол-яроқлардан икки миллат, яъни Эрон ва Ироқ миллатига қарши фойдаланди. Эрон билан уруш тамом бўлганидан икки йил ўтганидан кейин Саддом халқаро жиддий аксуламалларга сабаб бўлган Кувейтга ҳужум қилди. Ироқ армияси Кувейтни тарк этишидан кейин БМТ-нинг хавфсизлик кенгаши Ироққа қарши санкциялар жорий этди. Бу санкциялар ҳаммадан олдин ушбу мамлакатнинг халқига катта таъсир етказди. Бошқа томондан Ироқнинг собиқ диктатори баъс партияси томонидан давлат тунтараувини амалга оширганидан бошлаб, то милодий 2003 йили Англия ва Америка томонидан ҳужум қилишлари жараёнларигача унлаб минг нафар ироқликларни қатл этди ёки қамоққа ташлади. Бунга қарамасдан Саддом фақат милодий 1982 йилда Ад-Дажил қишлоғида оммавий қирғин қилиш жиноятини амалга оширгани учун ушбу кунда ўлим жазосига маҳкум этилди