Ҳаётий муаммолар калиди
Инсон ҳаёт экан, қувонч ва ғамни биргаликда баҳам кўришга, муҳаббат ва бахтга интилишга уринади. Ҳаёт қувонч ва чиройларидан баҳраманд бӯлиш ҳар бир инсон қалбига қувонч ва шодлик олиб киради.
Руҳий ва жисмоний саломатликка эришиш инсонларнинг армонларидан бӯлиб, саломатлик инсоннинг энг катта бойлигидир. Ҳозирги кунда ахборот коммуникация воситалари кун сайин ривожланиб, янги – янги чўққиларни эгаллаб бораётгани сир эмас. Улардан биз кўпгина ўзимизга керакли бўлган маълумотларни оламиз. Улар кундалик турмушимизнинг бир бўлагига айланиб қолган. Янги технологиялар туфайли касалликларни аниқлаш ва уларни даволаш ва орадан кӯтариш имкони вужудга келади.
Инсон саломатлиги инсонлар орзу-армони бӯлиб, киши бир дардга гирифтор бӯлса, шифо топиш учун ҳама ишга қодир.
Бинобарин, саломатлик деганда, одамнинг биологик, психологик ва ижтимоий нуқтаи назардан ўзини фаол ва ўта фаол тарзда намоён қилишининг оптимал ҳолати тушинилади. Бундай ҳолат одам организмининг ички ва ташқи ҳолатларига, шунингдек унинг умри давомида дуч келадиган хилма хил ўзгарувчан шароитларга боғлиқ тарзда ўзгариб туради, яъни ёш болаларда, вояга етганларда, қарияларда, жисмоний ёки ақлий мехнат билан машғул бўлган хилма –хил кўринишларда намоён бўлади.
Исломий таълимотларда шифокорларнинг дори-дпрмондан фойдаланишларида таважжуҳ қилишларига буюради. Ислом дини пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с) буюрмишлар: Нопок нарса билан даволашдан четланинг.
Яна бир ҳадисда буюрганлар: Аллоҳ таоло ҳар бир дардга даво таинлаган. Шунинг учун ҳам дардга чалинганда даволаниш лозим. Аммо пок нарсалар билан даволанинг. Ҳаром нарсалар билан эмас.
Ислом дини инсонларнинг руҳий саломатликларини инобатга олиб, қувонч ва хурсандчилик қилишни инсонлар учун илоҳий неъмат ва раҳмат деб билади.
Инсон ҳаёт экан, қувонч ва ғамни биргаликда баҳам кўришга, муҳаббат ва бахтга интилишга уринади. Ҳаёт қувонч ва чиройларидан баҳраманд бӯлиш ҳар бир инсон қалбига қувонч ва шодлик олиб киради.
Агар инсон шахсий ва ижтимоий ҳаётда қувонч ва бахтга эриша олмас экан, жамият муваффақиятларга эриша олмайди, унинг асоси пуч бўлиб қолаверади.
Қадрли тингловчилар! “Ҳаётий мауммолар калиди” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз. Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Ислом пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с) бу борада буюрганлар: Хушбӯйликлардан фойдаланиш инсон руҳига қувват бағишлайди.
Саломатлик эл бойлиги, юрт қудрати инсон кўрки, бахт саодатидир. Одамнинг ақлий салоҳияти, мехнат имкониятлари, турмуш фаровонлиги мана шу мезон билан ўлчанади. Биз соғлом авлодни тарбиялаб, вояга етказишимиз лозим, соғлом киши деганда фақат жисмоний соғломликни эмас, балки руҳий ва маънавий умум башарий ғоялар руҳида камол топган инсонни тушинамиз!
Узоқ умр кўриш, сихат – саломатлик ва бахтли саодатли бўлиш инсоннинг ўз қўлида.
Инсонда соғлом яшаш тарзини шакллантириш учун, унинг бу борадаги фикрий ва руҳий оламини яьни унинг ички маьнавий дунёсини такомиллаштириш керак. Шу маьнавий ва руҳий ҳолати, унга атроф муҳитга бўлган муносабатини, кундалик яшаш турмуш ва ҳаёт тарзини намоён этади.Умуман инсонни яшаш тарзи бу унинг ташқи муҳитга бўлган муносабати эвазига вужудга келадиган хулқ-атворлар мажмуасидир. Инсоннинг яшаш тарзи, кун тартиби, руҳий осойишталиги, меьёрий овқатланиши, фаол жисмоний ҳаракати, ўз соғлиғини ўзи назорат қилиш, оила ва никоҳ меьёри, меҳнат қилиши ва дам олиши, тиббий ва шахсий гигиенаси, экологик фаоллиги ва ноаньанавий табобатларнинг тартиб қоидалари муносабатлари эвазига шаклланади.