декабр 31, 2016 15:34 Asia/Tashkent

Хуросон, Жумҳурии Исломи ва Мардум Солори газеталари

Хуросон газетаси Сурияда оташкесимни эълон қилиш ҳақида шундай ёзади, оташкесимнинг янги келишувига асосан Туркия ИШИД террорчи гуруҳи билан бўладими ёки Ан-Нусра гуруҳи ва улар билан бирга бўлган бошқа гуруҳлар билан бўладими  “террористларни ажратиш ” ва “терроризм билан кўраш олиб бориш зарурати”-га тегишли ўз мажбуриятларига қараб амал қилиши лозим. Аммо Эрдуғоннинг террористларга нисбатан меҳр-муҳаббат зоҳир этиши ва барча жабҳаларда улар билан ҳамроҳлик қилиши шуни кўрсатадиким, охири у қуролланган ва текин ушбу кучлардан воз кеча олмайди ва уларга эҳтиёж сезади. Бинобарин шуни зикр ўтиш лозимким, Димишқ ҳеч қайси унвонда Анкара ва Риёзга ишонмайди. Бошқа муҳим нуқта шундан иборатким, Сурияда оташкесим келишувига келиш Америка билан музокара қилмасдан амалга оширилди ва бу эса Суриянинг уруш майдонларида иштирок этаётган давлатлар Американинг  уруш майдонида таъсирчан бирон бир рол уйнашини эътироф этмасликларидан далолат беради. Шунинг учун шунга эътибор қаратиш лозимким, америкаликлар оташкесимни мағлубиятга юзмаюз этиш учун бор куч-қудратлари билан сайъ-ҳаракат қилишади.     

                                    ******

Жумҳурии Исломи газетаси ҳам бу ҳақда Ироқ ва Сурияда Туркиянинг экспансионистик мақсадлари ва ҳар иккала мамлакатда Туркия армиясининг тажовузкорлик билан ҳузур топишини эътиборга олган ҳолда, янги ушбу вазъиятдан Анкаранинг эҳтимолий сўистеъмол қилиши ҳақида мубҳамликлар мавжуддир деб ёзади. Туркия 5 йилдан ортиқ вақтдан бери ҳозиргача “террористларнинг лагистик” ролини уйнаб келди. Энди эса Эрдуғон ўз сиёсатини ўзгартириб Путин билан келишувга келишга иддао қилмоқдаким, Сурияда Туркиянинг рол уйнаши ва ҳарбий ҳузур топишини давом эттириш учун ўта муносиб фурсатни вужудга келтиради. Ҳар ҳолда Анкара террористларнинг ҳарбий пойдиворларини мустаҳкамлаш учун уйнаётган ўз ролини давом этмоқда. Бу ўртада ҳаётий мавзў шундан иборатким, терроризм ҳомийларининг мақсадлари бу Сурияни тақсимлашдан иборат. Шак-шубҳасиз улар оташкесимдан вужудга келадиган фурсатлардан ўзларининг мақсадлари ва режаларини амалга оришиш учун баҳраманд бўлишга сайъ-ҳаракат қилишади. Аммо Сурия давлати ва халқи ҳамда муқовимат кучларининг иродаси бу шайтоний лойиҳаларни мағлубиятга учратади ва терроризм ҳомийларини эса бу гал ҳам мағлубият ва тушкунликка юзмаюз этади.

                                    ******

Мардум Солори газетаси шундай ёзади, Россиянинг Америкадаги бир неча нафар дипломатлари мамлакатдан ҳайдаб чиқарилди. Демократлар партиясининг фикрларига кўра, Россия электрат сайловларининг натижаларини жумҳурийчилар партиясининг манфаатига ҳал этган. Ҳолбуки ҳамма бунга қарши америкалик дипломатларни Масквадан ҳайдаб чиқарилишини кўтаётган бир ҳолда , Россия президентининг девони Владимир Путиннинг нақлига таяниб “Биз америкалик дипломатлар учун бирон бир мушкулот ижод этмаймиз ва Россиядан бирон киши ҳайдалмайди” -деб  хабар  берди.  Владимир Путиннинг хатти-ҳаракатларини таҳлил этиш шуни кўрсатадиким, у ҳеч қачон агрессив хатти-ҳаракатлар баробарида заиф хатти-ҳаракатларни амалга оширмайди. Аммо бу гал Россия президенти сабр-тоқат кўрсатишни раво кўрди. Яна 20 кундан кейин Американинг расмий президенти бўладиган Дональд Трамп Хиллари Клинтон билан рақобатлар жараёнида Путин раҳбарлигининг усул ва шаклларидан таърифлаган эди. Трамп мажозий маънода электрат сайловларида Россиянинг дахолат этиш иддаосини ҳам кескинликларга юзмаюз этган эди. Шундай шароитда Кремль Трампнинг айтган сўзлари ва Оқ Уйнинг келаси кабинетида Маскванинг тижорат соҳасидаги дўстларининг ҳузур топишини эътиборга олган ҳолда, Вашингтон ва Маскванинг алоқалари яхшиланади деб умид қилмоқда.  Путин уйлайдиким, Россия дипломатларини ҳайдаб чиқариш ҳақиқатан ҳам Кремль билан Оқ Уй алоқаларининг келажаги учун демократлар томонидан олиб бораётган фитна-найранглар ҳисобланади.        

                       

Ёрлиқ