Январ 01, 2017 11:11 Asia/Tashkent

Аёл ва эркак ўртасида муқаддас оила қуриш самарасида аллоҳ таоланинг марҳамати билан инсон насли давом этади.

Оиланинг мустаҳкамлиги кӯплаб омилларга боғлиқ. Аммо соғлом оилага эга бӯлиш учун қайси кӯрсаткичларга таважжуҳ қилиш лозим. Соғлом оилани гуллаган бир боғга ӯхшатиш мумкин. Киши муносиб бир жуфт танлаб. Ана шу боғ калидини қӯлга олади. Бу боғни гуллаши ва ҳосил бериши эса боғбон таважжуҳи ва меҳнати эвазига қӯлга киради.

Агар таважжуҳ қилган бӯлсангиз баъзи бир оилаларда меҳр-оқибат ҳукмрон бӯлиб, бошқа бир оилаларда тушунмовчилик орага киради ва ишқ алангаси тез орада сӯниб қолади.

Бир йигит ва қиз севишиб оила қуришмоқчи бӯлишган. Улар бир-бирларини севгани сабабли уларни порлоқ келажак ва ширин ҳаёт кечиришларига ишонишарди. Аммо ҳақиқат бошқа нарса бӯлиб чиқди. Тӯйдан бир муддат ӯтганидан сӯнг ораларида анча фарқиятлар бор эканлигига англаб етишди. Улар арзимас бир сабаблар билан баҳслашар, келишмовчиликлар бора-сайин жадаллашаверди. Бир муддат ӯтгач эр-хотин бир-бирларини аввалгидек севишмасликларини билишди. Эр-хотин бир-бирини рол ӯйнаш ва ӯз асл юзини никоҳдан аввал кӯрсатмаганда айблашарди.

Аёл ва эркак ўртасида муқаддас оила қуриш самарасида аллоҳ таоланинг марҳамати билан инсон насли давом этади.  

Маълумки, барча пайғамбар алайҳисаломлар Аллоҳ таолонинг энг суюкли, танлаб олган, бошқаларга ўрнак қилиб кўрсатган бандаларидир. Улар инсоният тарихи давомида илоҳий қонун-қоидалар асосида яшашни кишиларга ўргатиб келган шахслардир. Ана ўшандоқ олий мақом зотларнинг ҳаммалари ҳам оилали ва зуррриётли бўлишлари бежиз эмас.

Уйланиш сабабидан  инсон ўз иффатини сақлайди ва зино каби ҳаром ишлардан ўзини асрайди. Шунингдек, никоҳ ёрдамида инсон зоти билан бирга унинг насли-насаби поклиги ҳам сақланиб қолади.

Аллоҳ таоло инсон ҳаётини турли тартибсизлик ва келишмовчиликлардан, ҳаром харишдан, ифлосликлардан ва уларнинг оқибатидан келиб чиқадиган бало-офатлардан сақлаш учун уйланишга амр этган. Аллоҳ таоло уйланиш никоҳли оила қуришни инсон наслининг боқий қолиши учун, наслининг кўпайиши учун энг яхши васийла қилиб қўйган. Эркак-аёлнинг ўртасидаги муқаддас робита бўлмиш никоҳ алоқаси туфайли кишилар ораларидаги ижтимоий алоқалар ривожланади, дўстлик, меҳрибонлик ришталари мустаҳкамланади. Уйланиш туфайли инсоннинг майли жиловланади, унинг учун хотиржамлик, саодат таъмин этилади.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломда соғлом оила" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Исломда уйланиб оила қуришни инсоний алоқалар ичидаги энг муқаддас алоқага айлантирган. Чунки, бу алоқа Аллоҳнинг амри ила, Пайғамбар (сав)нинг суннатлари билан, мўмин-мусулмонларнинг гувоҳлиги ила қуриладиган бир муқаддас алоқадир. Аллоҳ таоло инсон ҳаёти маълум низом асосида, иффат ва поклик асосида, муҳаббат ва севги асосида, ўзаро ишонч ва ҳурмат асосида бўлиши учун никоҳга амр этган.

Кӯплаб ёшлар ошиқ бӯлиб, оила қуришга келишишади. Аммо соҳа мутахассислари фикрига кӯра ишқ бир ӯзи соғлом оила қуриш учун кифоят қилмайди. Албатта севги ва муҳаббат ҳаётга ранг-тароват бахшида этадига туйғудир. Аммо оила қуришда бошқа кӯрсаткичларга ҳам аҳамият беришга тӯғри келади. Ҳаётни муҳаббатсиз тасаввур қилиб бўлмайди.

Ислом дини уйланишдан олдин умр йўлдошини танлашга алоҳида эътибор беришга чақирган. Чунки шу йўл билангина оиланинг пойдевори мустаҳкамланади. Шу йўл билан оила қуришдан кўзланган софлик, унсу улфат, бахт-саодат ва хотиржамликка эришилиш эшиги очилади. Умр йўлдошини танлашда эса, унинг сифатлари ичида диндорлик, аҳли солиҳлик, одоб-ахлоқ ва тақводорликка биринчи ўринда эътибор берилиши керак. Мусулмон киши ўзига яхши умр йўлдошни танлар экан, оиласининг мустаҳкам бўлиши, оила аъзоларининг бахтиёр бўлиши билан бирга, бўлажак фарзандларини муносиб мусулмонлар қилиб ўстиришни ҳам кўзда тутиши лозим.