Исломда соғлом оила
Соғлом оилани гуллаган бир боғга ӯхшатиш мумкин. Киши муносиб бир жуфт танлаб. Ана шу боғ калидини қӯлга олади. Бу боғни гуллаши ва ҳосил бериши эса боғбон таважжуҳи ва меҳнати эвазига қӯлга киради.
Мутахассислар фикрига кӯра муваффақиятли оила қуришда эркак ва аёл биргалашиб такомиллашиш йӯлида қадам қӯйишади. Эркаклар руҳий ва маънавий жиҳатдан мудом ривожланиш ва такомиллашишга эҳтиёж сезади. Аёл ҳам турмуш ӯртоғи ёнида ӯз истеъдодларини ривожлантиришга интилади. Бир-бирининг майл-истакларига таважжуҳ қилган эр-хотин отифий бир мустаҳкам робитага эга бӯлишади.
Аммо буларнинг барчаси фақат ва фақат муносиб жуфт танлаш натижасида амалга ошади. Шу йӯналишда жуфт танлашда бир қатор меъёрларга диққат қилишга тӯғри келади. Аммо агар бу меъёрлар инобатга олинмаса, турли оилавий мушкулотларни келиб чиқаради.
Соғлом оилани гуллаган бир боғга ӯхшатиш мумкин. Киши муносиб бир жуфт танлаб. Ана шу боғ калидини қӯлга олади. Бу боғни гуллаши ва ҳосил бериши эса боғбон таважжуҳи ва меҳнати эвазига қӯлга киради.
Агар таважжуҳ қилган бӯлсангиз баъзи бир оилаларда меҳр-оқибат ҳукмрон бӯлиб, бошқа бир оилаларда тушунмовчилик орага киради ва ишқ алангаси тез орада сӯниб қолади.
Аёл ва эркак ўртасида муқаддас оила қуриш самарасида аллоҳ таоланинг марҳамати билан инсон насли давом этади.
Маълумки, барча пайғамбар алайҳисаломлар Аллоҳ таолонинг энг суюкли, танлаб олган, бошқаларга ўрнак қилиб кўрсатган бандаларидир. Улар инсоният тарихи давомида илоҳий қонун-қоидалар асосида яшашни кишиларга ўргатиб келган шахслардир. Ана ўшандоқ олий мақом зотларнинг ҳаммалари ҳам оилали ва зуррриётли бўлишлари бежиз эмас.
Уйланиш сабабидан инсон ўз иффатини сақлайди ва зино каби ҳаром ишлардан ўзини асрайди. Шунингдек, никоҳ ёрдамида инсон зоти билан бирга унинг насли-насаби поклиги ҳам сақланиб қолади.
Эркаклар Аёли ва оиласига нисбатан бӯлган меъёрларига таважжӯҳ қилиб, оилага муносиб муносабат қилинса, оиланинг улуғ жойгоҳи сақланади.
Оилани сақлаш, уни янада мустаҳкамлаш унинг аъзолари ӯз вазифаларини англаган ҳолда амалга ошади. Оила аъзолари ӯз ҳақ-ҳуқуқларини билган ҳолда бир-бирларидан интизор бӯлган нарсага эришиш мумкун. Оила қўрғонининг пойдевори, эр-хотинни мустаҳкам боғловчи ришта бу бир-бирларига нисбатан содиқ ва ишончли бӯлишларидир.
Оила – ижтимоий унсур. Ҳар бир ижтимоий тизим ҳамкорлик асосида фаолият этади. Агар оила аъзоларининг бири ҳамкорлик қилмаса, бу тизим мушкул ва парешонликга дуч келади.
Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломда соғлом оила" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Оилада бахтли бўлиш учун талаб қилинадиган энг асосий нарса ишонч ва садоқатдир. Садоқат ва ростгӯйлик оилани мустаҳкамлайдиган энг асосий омили бӯлиб, томонларнинг ишончига сазовор бӯлиш ва оиладаги меҳр-муҳабатни ошириш учун ӯта муҳимдир. Оилада аёлнинг меҳр-муҳаббатли бӯлиши, оилага ҳурмат билан муносабат қилиши, бир сўзлилиги, ҳақиқатни гапириш каби ижобий фазилатларга эга бўлиши лозим.
Ислом дини соғлом оиланинг барча омилларини аниқ-равшан баён этган. Оилани мустаҳкамлаш исломий заруриятдир. Зеро, соғлом оила, соғлом исломий жамиятнинг асоси ҳисобланади.
Оила мустаҳкамлигининг омилларидан бири эр-хотиннинг шахсият ва хулқ-атворлари бир хил эканлигидир. Исломий манбаларда буни "куфуввият", яни бараварлик, бир ижтимоий қатламдан келиб чиқиш маъносини англатади. Оила масаласидаги мутахассислар эр-хотинни баравар, яъни диний эътиқод, савод даражаси, ижтимоий ва иқтисодий жиҳатлардан тенг бӯлишларини маъқулроқ дейишади. Шунингдек эр-хотиннинг ёши ҳам оиланинг мустаҳкамлигида муҳим рол ӯйнайди.
Ислом нуқтаи назаридан эр-хотиннинг асосий ӯхшашликлари уларнинг имон ва эътиқодларининг бирлигидир. Ривоятларда келтиргандек: "Мӯъмин эр муӯъмина аёлга тенг ва муносибдир".
Ушбу буюк неъматга сазовор бўлган инсон оиланинг қадрига етсин, шукрлар айтиб, оиласи, фарзандлари ва жамият олдидаги бурчларини бекаму кўст адо этишлари лозим.