Исломда соғлом оила
Инсон фитрати руҳан ва жисмонан ормликка эришиш, маънавий такомилланиш ва ӯзидан насл қолдириш учун оилаг қуришга эҳтиёж сезади.
Азиз тингловчилар! Агар эсингизда бӯлса ӯтган дасткурларимизд оила қуриш ҳақида суҳбатлашдик. Бугунги дастуримизда оилалар ва ундаги хусусиятлар ҳақида суҳбатлашамиз.
Киши хушбахт бӯлиш учун оила қуради. Намунали оила деб қандай оилага дейилади?
Инсон ҳаётининг том ва мукаммал маъноси оилада мужассамланади. Эркак ва аёл Холиқи ягона яратилиши жилваларидек дунёга келиб, бир-бирлари ҳаётларига том маъно бахшида этишади. Бунинг натижаси эса сокинлик ва тинчлик бӯлиб, инсон унинг соясида ҳаматомонлама ривожланади.
Инсон фитрати руҳан ва жисмонан ормликка эришиш, маънавий такомилланиш ва ӯзидан насл қолдириш учун оилаг қуришга эҳтиёж сезади.
Ислом дини соғлом оиланинг барча омилларини аниқ-равшан баён этган. Оилани мустаҳкамлаш исломий заруриятдир. Зеро, соғлом оила, соғлом исломий жамиятнинг асоси ҳисобланади.
Баҳор фаслида табиатда бир қатор ӯзгаришлар вужудга келади.Баҳор фасли фасллар ичида энг гўзал, энг нозик фасл бўлиб, ер юзидаги барча мавжудотларнинг, умуман бутун борлиқнинг уйғониш, янгиланиш фаслидир. Уларнинг яшаш учун кураши - униши, ўсиши, улғайиши ва ривожланиши асосан баҳордан бошланади. Баҳор инсоннинг йил бўйи соғ бўлиши учун ҳам илк босқич ҳисобланади.
Инсон ҳаёти ҳам турли равишда ӯтади. Иш, ҳордиқ чиқариш, мутолаа қилиш, спорт билан шуғулланиш, ибодат қилиш соғлом ҳаёт кечириш унсурларидир.
Аллоҳ таоло инсон ҳаёти маълум низом асосида, иффат ва поклик асосида, муҳаббат ва севги асосида, ўзаро ишонч ва ҳурмат асосида бўлиши учун никоҳга амр этган. Аллоҳ таоло инсон ҳаётини турли тартибсизлик ва келишмовчиликлардан, ҳаром харишдан, ифлосликлардан ва уларнинг оқибатидан келиб чиқадиган бало-офатлардан сақлаш учун уйланишга амр этган. Аллоҳ таоло уйланиш никоҳли оила қуришни инсон наслининг боқий қолиши учун, наслининг кўпайиши учун энг яхши васийла қилиб қўйган. Эркак-аёлнинг ўртасидаги муқаддас робита бўлмиш никоҳ алоқаси туфайли кишилар ораларидаги ижтимоий алоқалар ривожланади, дўстлик, меҳрибонлик ришталари мустаҳкамланади. Уйланиш туфайли инсоннинг майли жиловланади, унинг учун хотиржамлик, саодат таъмин этилади.
Уйланиш сабабидан инсон ўз иффатини сақлайди ва зино каби ҳаром ишлардан ўзини асрайди. Шунингдек, никоҳ ёрдамида инсон зоти билан бирга унинг насли-насаби поклиги ҳам сақланиб қолади.
Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломда соғлом оила" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Ислом дини уйланишдан олдин умр йўлдошини танлашга алоҳида эътибор беришга чақирган. Чунки шу йўл билангина оиланинг пойдевори мустаҳкамланади. Шу йўл билан оила қуришдан кўзланган софлик, унсу улфат, бахт-саодат ва хотиржамликка эришилиш эшиги очилади. Умр йўлдошини танлашда эса, унинг сифатлари ичида диндорлик, аҳли солиҳлик, одоб-ахлоқ ва тақводорликка биринчи ўринда эътибор берилиши керак. Мусулмон киши ўзига яхши умр йўлдошни танлар экан, оиласининг мустаҳкам бўлиши, оила аъзоларининг бахтиёр бўлиши билан бирга, бўлажак фарзандларини муносиб мусулмонлар қилиб ўстиришни ҳам кўзда тутиши керак.
Эркак ва аёл яратилиш аслида бир-бирини мукаммал этувчи фитратга эга бӯлиб, руҳий ва жинсий жиҳатдан бир-бирларидан фарқланишади. Эркак ва аёллар орасидаги бу фарқиятлар жамиятнинг ривожланишига олиб боради. Шу фарқиятлар сингари эркак ва аёллар бир-бирига моил бӯлишларига сабаб бӯлади. Аммо эркак ва аёллар ҳеч вақт ӯзига хос фитрий бир хусусиятини бошқалардан устун кӯрмаслиги лозим. Эркак ва аёл ҳар бири шахсиятлари мустақил бӯлиб, оила ва оилавий муносабатларда бир-бирига муртабит ва турли поғоналарда туришади. Оилавий муносабатларда томонлар бир-бирининг шахсият ва руҳий ва жисмоний жиҳатларига эҳтиром кӯрсатишларига тӯғри келади. Бундай шароитда эр-хотин бир-бирининг ӯрнида бӯлишни орзу қилишмайди.