Январ 01, 2017 14:06 Asia/Tashkent

Жомеатул Мустафо ал оламия университети

Эрон олий ӯқув юртлари  билан танишамиз.

Азизлар, бугунги дастуримизда Эрон ислом жумҳуриятининг  диний университетларидан бири  Жомеатул Мустафо ал оламия университети билан танишамиз.

Жомеатул Мус тафо ал оламия диний университетининг асосий маркази Қум шаҳрида жойлашган.Бу улкан илм маскани Эрон ислом жумҳуриятининг ичкариси ва ташқарисидаги 170 дан ортиқ таълим-тарбия ва илмий-текшириш муассасаларини ӯзида бирлаштиргандир. Университетнинг мамлакат ичкарисидаги бӯлимлари Машҳад, Теҳрон, Исфаҳон , Гургон ва Қишм шаҳарларида жойлашган. Мамлакат ташқарисидаги таълим-тарбиявий бӯлимлари эса Жанубий Африка, Албания, Германия, Афғонистон, Индонезия, Англия, Уганда, Бразилия, Болгария, Бангладеш, Буркино Фасо, Босния ва Герсоговина,  Покистон, Танзания, Таиланд, Того, Дания, Япония, Фил суяги қирғоғи, Шветсия, Сенегал, Сурия, Серо Лион, Ироқ, Гана, Филипин, Қирғизистон, Қазоқистон, Камерун, Конго демократик жумҳурияти,   Гамбия, Грузия, Гана, Ливан, Мадагаскар, Малави, Малайзия, Мали, Бирма, Норвегия, Нигер, Нигерия, Ҳиндистон каби дунёнинг 60 дан ортиқ мамлакатида жойлашган.

Талаба ва устозларнинг турли миллат вакилларига мансублиги, таълим-тарбия ва илмий-текшириш муассасаларининг кӯплиги бу университетни дунёнинг илғор илмий  марказларидан бирига айлантирган.  Шу сабабли бу уни верситет дунёдаги жуда кӯп нуфузли илмий ва маданий марказларнинг аъзосидир. Ундаги таълим-тарбия тизими ҳам жаҳоннинг бугунги кун стандартлари асосида йӯлга қӯйилган.  Бугунгача Жомеатул Мус тафо ал оламия университетида дунёнинг 122 мамлакатидан бӯлган 50000 нафар талаба таълим-тарбия олган.  Улардан 25000 нафари олий маълумотли мутахассис сифатида ӯз мамлакатларига қайтишди.

Ххххххххххххххх

 Жомеатул Мус тафо ал оламия университетида исломий фиқҳ, фиқҳ усули, Қуръон, ҳадис, фалсафа, ирфон, ахлоқ, калом ва ислом тарихи , гуманитар фанлар доирасида эса исломий руҳдаги  педагогика, ҳуқуқ, психология, иқтисодиёт, жамиятшунослик , сиёсат, банк ишлари, муносабатлар, раҳбарлик,  форс, араб, инглиз, франсуз, рус тили ва адабиёти факултетлари амал қилади.

Бу улкан илмий марказда таълим-тарбия ишлари икки усулда – ҳавзавий ва университет шаклида олиб борилади. Бу замонавий билим даргоҳида 150 та илмий кенгашга бирлашган 3500 нафар салоҳиятли устозлар таълим-тарбиянинг энг замонавий техник воситаларидан фойдаланган ҳолда талабаларга сабоқ беришади. Жомеатул Мус тафо ал оламия университетининг  талабаларга ӯқишни тугатгандан сӯнг берадиган ҳужжати халқаро илмий марказлар томонидан эътиборлидир. Ӯқиш Эрондаги бӯлимларда форс ва араб тилларида, бошқа мамлакатларда эса ӯша мамлакатнинг давлат тилида олиб борилади. Форс ва араб тилини билмайдиган хорижлик талабаларга бир йил давомида энг замонавий усулларда бу тиллар ӯргатилади.

Хххххххххххххххххххххххххх

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда  “Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз”   эшиттиришининг янги  сонини  тинглаяпсиз.   Радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз.    Радиомизнинг электрон манзили ҳам [email protected] ўрнига [email protected]га ўзгарган.

Ххххххххххххххххх

Жомеатул Мустафо ал оламия университети мамлакатнинг ичкари ва ташқарисидаги 110 та университет билан ҳамкорлик қилиш ҳақида англашув меморандуми имзолаган.  Бу улкан илм маркази бугунги кунда  Халқаро университетлар бирлашмаси, Ислом олами университетлари, Осиё ва Океания университетлари, Халқаро университетлар ректорлари, Ислом олами талабаларининг анжумани каби нуфузли халқаро бирлашмаларнинг аъзосидир.  Шунингдек, дунёнинг 40 та мамлакатида Жомеатул Мустафо ал оламия университетини тугатган талабаларнинг анжуманлари ишлаб турибди.

Юшеъ Зафар Ҳаётий Жомеатул Мустафо ал оламия университетида таҳсил олаётган Покистонлик талабалардандир. У Қум шаҳрига келиб, аввал бакалавр илмий даражасини эгаллаш учун шиашунослик, кейинчалик  магистр илмий даражасини эгаллаш учун танловда қатнашиб, аҳли байтшунослик мавзусида ӯз таҳсилини давом эттирди. Ҳозир у Қуръон илми тафсири  йӯналиши бӯйича   Жомеатул Мустафо ал оламия университетининг мажозий аспирантурасида  ӯқишни давом эттиряпти. У ӯқиш учун нима учун айнан Эронни танлаганининг сабабини тушунтириб, дейди: Эрон Ислом Жумҳурияти бугунги кунда диний билимлар марказига айланган ва бу салоҳиятли марказда таҳсил қилишимдан ифтихор қиламан.