Январ 01, 2017 14:54 Asia/Tashkent
  • Тарихий саналар
    Тарихий саналар

Бугун якшанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил дай ойининг 12- чиси Ҳижрий қамарий 1438 йил рабиус-сони ойининг 2-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил январ ойининг биринчи кунидир.

Январ ойининг биринчи куни милодий янги йилнинг бошланишидир. Бу муносабат билан мелодий янги йилнинг кириб келишини байрам қиладиган барча тингловчиларимизни қутлаймиз.

Милодий тақвим бӯйича 2016 йил тугаб, бугундан 2017 йил бошланди. Эрамиздан аввалги 700-йил Рим тақвимида январдан декабргача бӯлган 12 ой тасдиқланган эди. Дунёнинг жуда кӯп мамлакатларида Европа,  Америка, Австралия, шунингдек Африка ва Осиё қитъаларининг айрим мамлакатларида декабр ойининг 31 кечаси янги йилни кутиш байрам сифатида нишонланади. Ғарбнинг кейинги расм-русумига кӯра шу кеча одамлар йиғилишиб, кечаси соат 12:00 да янги йил кутиб олинади. Янги йил кечаси, яъни 31 декабрдан биринчи январга ӯтар кечаси Исо Масиҳ туғилган кун деган ишонч билан масиҳий ва ҳатто ғайримасиҳий мамлаккатларда завқ-шавқ ила нишонланади. Янги йил кечаси масиҳий динида крисмаснинг 7 кунидир.

Ххххххххххххххх

Бундан 123 йил муқаддам, яъни 1894 йилнинг 1 январ куни Германиялик физик олим Генрих Рудольф Герц 37 ёшида оламдан ӯтди.

Олим 1857 йили Ҳамбург шаҳрида туғилиб, болалигидан физика ва механикага жуда-жуда қизиқарди. У электромагнит тӯлқинларини кафш қилгач, физика ва математика соҳасидаги жуда кӯп ихтироларга йӯл очилди. Бугунги кунда гертс деб аталадиган тӯлқинлар буюк олимнинг кашфиётидир.

Ххххххххххххххх

1993 йилнинг 1 январ куни, яъни бундан 24 йил бурун  “Маастрихт” шартномаси амал қила бошлади. Бунинг натижасида Европа иқтисодий ҳамжамияти аъзоси бӯлган 12 давлат орасидаги иқтисодий чегаралар ӯртадан кӯтарилди. Европанинг бирдамлик шартномаси 1991 йилнинг 10декабр куни Европа Иқтисодий ҳамжамиятининг аъзоси бӯлган 12 давлат бошлиқлари томонидан  Голландия жанубидаги тарихий Маастрихт шаҳрида имзоланди ва Европа иқтисодий ҳамжамияти Европа иттифоқига айланди. Маастрихт шартномаси амалга жорий этилгач, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ӯртасидаги ҳамкорлик бӯйича дадил қадамлар ташланди. Бу ҳамкорликлар эндиликда жуда катта муаммоларга юзлангандир

 

Ёрлиқ