Қалбга яқин қўшиқлар
Азиз тингловчилар, бугунги мусиқали дастуримизда форс, ўзбек ва тожик тилларда ижро этилган қўшиқлар ўрин олган. Мусиқий дастуримиз сиз азиз мухлисларимиз кунглида жой олади деган умиддамиз!
Азиз тингловчилар, бугунги мусиқали дастуримизда форс, ўзбек ва тожик тилларда ижро этилган қўшиқлар ўрин олган. Мусиқий дастуримиз сиз азиз мухлисларимиз кунглида жой олади деган умиддамиз!
Қадим- қадимдан сўз ва мусиқа муқаддас саналиб келган. Дунё сўз туфайли яралган бўлса, инсон жисмига жон мусиқа ёрдамига кирган деган нақл бор.
Кўй-қўшиқ инсонларни эзгўликлар оламига етакловчи маънавий восита ҳисобланади.Мусиқа шундай воситаки, у янги авлод тарбиясида муҳим аҳамият касб этади, инсон руҳий оламига бевосита таъсир кўрсатади, тингловчи дунёқарашини шакллантиради.
Айни чоқда у инсоннинг маънавий эҳтиёжларини қондиради, ҳис-туйғуларини бойитади.
Кўй-қўшиқ кишиларни яшашга,курашга чорлаган, меҳнатга, муҳаббатга руҳлантирган, дарду қайғусига малҳам, бахту қувончига шерик бўлган.
Шундай экан таҳририятимиз номидан бугунги сиз азизларга тақдим этиладиган дастлабки қўшиқимиз Эрон санъаткорларидан бўлмиш устод Луҳросби ижросидаги "Ҳоли ман дасти худам нест" номли қўшиғидир. Марҳамат тингланг.
Азизлар, ўз фикр ва мулоҳазаларингизни баён этиш учун қўйидаги адресга мурожаат этишингиз мумкин:
Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз
Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком
Ушбу адресга мактуб ёзиш ва таҳририятимиз телефон рақами + 989397362545га сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.
Мусиқий дастуримиз давом этади.
Азизлар, ҳаргалгидек кўп мухлисларимиз радиомизнинг почтасига мактуб ёзиб биздан ёқимли қўшиқларни тинглаш истагини билдиришган. Жумладан, Жиззах ва Самарқанд вилоятларидан бир неча мухлисларимиз мактуб ёзиб Узбекистоннинг таниқли хонандаларидан бўлмиш Собиров ижросида чиройли қўшиқни тинглаш истагини билдиришган. Бу мухлисларимиз истагини бажо келтириб дилрабо қўшиқни манзурингизга ҳавола этамиз.
Азиз мухлислар, мусиқали дастуримиз сўнгги лаҳзаларида Душанбелик мухлисларимиз истак-хоҳишларига биноан Тожикистоннинг машҳур ва жуда севимли хонандаларидан бўлмиш марҳум Одина Ҳошим ижро этган “Як умр гирифтор ба занчири вафо ман” номли чиройли қўшиғини сизларга тақдим этишдан олдин шуни қайд этиш жойизким, санъатшунослар фикрига кўра, Тожикистон Жумҳуриятининг шоиста санъаткори бўлган Одина Ҳошим шундай шахслардан эдики тожик санъатини дунёга таништирди ва тожик маданиятининг ривож-равнақ топишига муҳим бир рол уйнади ва асил санъат мухлисларининг қалбларда жой олган эди. Дастуримиз якунида ушбу санъаткор ижросида мазкур чиройли қўшиғини сизларга тақдим этамиз.
Марҳамат тингланг!.