Январ 02, 2017 14:11 Asia/Tashkent

Баъзи дарахтлар ҳам борки, инсонга куч-қувват бахш этса, айримлари қон босимини маромига келтириб, юрак ва асаб тизими фаолиятига яхши таъсир кўрсатади. Дарахтлар атрофнинг санитария-гигиена ҳолатини яхшилайди, кучли шамолларни қайтаради, ўзидан зарарли микробларни ўлдирувчи фитонцидлар ишлаб чиқаради.

 Шубҳасиз ӯрмонлар, боғ ва бӯстонлар Аллоҳ таоло инъом этган улуғ неъматлар бӯлиб, тоза ҳаво ҳосил қилишда кӯмаг этиб, инсонларнинг озиқ-овқатлари асосий қисмини ташкил этади. Қуръони карим Шуаро муборак сураси 133-134 ояти карималарида бу борада келган:  У сизларга чорва ҳайвонлари ва фарзандлар ила мадад берди.

Боғ-роғлар ва булоқлар ила.

Қуръони карим нуроний оятларида ӯсимликлар ҳақида зикр этиб, уларни илоҳий бир неъматдек тарифлаган. Хурмо, зайтун, узум, анор, анжир ва шуларга ӯхшаш шу жумладандир.

Қуръони каримда табий унсурларга қасамёд этиш, бу унсурларнинг ислом,  қуръон ва муъминлар учун  муҳтарам эканлигини англатади. Жумладан қуръони каримда ер, тоғ, дарё, дарахтлар билан қасамёд этилган.

Аллоҳ таоло илоҳий неъматларини бандаларига эслатар экан, улар орасида баъзи бирларини инсоният учун асосий ва муҳим неъматлардек тарифлайди. Қуръони карим Ҳуд муборак сураси 61 ояти каримасида келган: Ва Самудга биродарлари Солиҳни (юбордик). У: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинг. Сиз учун Ундан ўзга илоҳ йўқ. У сизларни ердан пайдо қилди ва унга сизни ободлиги учун қўйди. Бас, Унга истиғфор айтинг, сўнгра Унга тавба қилинг. Албатта, Роббим яқин ва ижобат қилгувчидир», деди.

Экилган дарахт меваларини кишилар ейишса, балки хайвонлар, қуш, қурт, қумурсқалар ейишса ҳам иншааллоҳ савоби етади. Дарахт экиш, кўпчиликка фойда берадиган нарсаларни қилиб ота-онасига бағишлаш бу жуда яхши нарса, суннатда бор нарса. Дарахт экиш, кўпчиликка фойда берадиган нарсаларни қилиб ота-онасига бағишлаш бу жуда яхши Пайғамбаримиз (с) рухсат берган амалдир.

Дунёнинг турли маданиятлари ва динларида ниҳол ва дарахт экиш ўзига хос мавқега эга эди. Жумладан муқаддас ислом дини мусулмонларни дарахт экиш учун тарғибот қилиб кўрсатмалар беради. Ислом дини пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ҳам дарахт экишнинг аҳамиятини таъкидлаб ўтадилар. Ва бу ҳақда шундай марҳамат қиладилар: "Агар бирон шахс дарахт экса ёки бирон бир экинзорга экин экса ва инсонлар, ҳайвонлар ёки қушлар ундан фойдалансалар бу иш уша шахснинг қилган садақаси ҳисобланади".

Боғ-бӯстонлар, парклар,ўрмонзорлар,  қишлоқ ва шаҳарларнинг турли хиёбонларига келиб ёш ниҳолларни экиш билан шуғулланишади.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Табиатни авайлаш – ҳаётни эъзозлашдир” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Бугунги кунда дунёнинг турли бурчакларида ўтказиладиган яхши маросим ва байрамлардан бири бу дарахт экиш маросимларини ўтказиш ҳисобланади. Бу кунда дунёнинг турли мамлакатлари хилмахил ниҳоллар ва дарахтларни экиш билан шуғулланишади. Албатта ушбу куннинг таърихи ҳар бир мамлакатнинг об-ҳавосига қараб бирбиридан фарқ қилади. Ва ҳар бир мамлакат ўз иқлимига қараб ва дарахтлар гуллаб-яшнаш қобилиятига эга бўлган пайтда ушбу кунни кўтиб олишади.

  Баъзи дарахтлар ҳам борки, инсонга куч-қувват бахш этса, айримлари қон босимини маромига келтириб, юрак ва асаб тизими фаолиятига яхши таъсир кўрсатади. Дарахтлар атрофнинг санитария-гигиена ҳолатини яхшилайди, кучли шамолларни қайтаради, ўзидан зарарли микробларни ўлдирувчи фитонцидлар ишлаб чиқаради.

Дарахт экиш орқали табиат ва инсоннинг уйғунлиги, атрофимизни қуршаб турган яшил оламнинг инсон саломатлигига таъсири ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўламиз.

Дарахт экиш, ўстириш орқали биз кислород манбаини оширган бўламиз. Ўз эзгу амалимиздан хурсанд бўлиб, яна янги ишлар, орзулар ҳақида ўйлаймиз.