Таърих ва исломда аёлнинг мавқеи
Азиз тингловчилар, бугунги дастуримизда исломда аёлнинг шойиста ҳақ-ҳуқуқлари баробарида нима учун айрим мусулмон мамлакатларида аёллар муносиб ўриндан баҳраманд бўлишмайди ва мусулмон аёллар қўлдан бой берган ўз ҳақ-ҳуқуқларни қандай қайтариб олишлари мумкин эканлиги ҳақида сўҳбатлашамиз.
Азиз тингловчилар, бугунги дастуримизда исломда аёлнинг шойиста ҳақ-ҳуқуқлари баробарида нима учун айрим мусулмон мамлакатларида аёллар муносиб ўриндан баҳраманд бўлишмайди ва мусулмон аёллар қўлдан бой берган ўз ҳақ-ҳуқуқларни қандай қайтариб олишлари мумкин эканлиги ҳақида сўҳбатлашамиз.
Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!
Турли мамлакатлар, жумладан исломий жамиятларнинг ҳақиқатларидан бири дин унвонида бу жамиятларда ривожланган ва аёлни инсоний айрим ўз ҳақ-ҳуқуқларидан маҳрум этган ифротий қарашлар ва нотўғри мойилликлар ҳисобланади. Ислом бошида бир назар ташласак шу ҳақиқатни мушоҳада этишимиз мумкинки ислом аёлнинг ўрнини аниқлаб бериши билан аёлларнинг вазъиятини биткул ўзгартирди. Пайғамбар (с) асрида ҳаёт кечирган аёллар ислом баракатидан истиқлолни қўлга киритган эдилар ва ўз иродалари асосида ишонч ила қарор қабул қилиш қудрати билан амал қилишлари мумкин эди.
Ислом аёлларнинг ижтимоий ўринларини эркаклар билан тенг қилиб қўйди ва ҳақ-ҳуқуқ жиҳатидан ҳам уларнинг мавқеларини эркаклар даражасига тенг қарор берди.
Аммо Пайғамбари Акрам (с)-дан сўнг исломий жамиятда аёлларнинг вазъиятлари ўзгарди ва ислом берган кўрсатмалардан уларнинг қадр-қиймати камаҳамият бўлиб қолди.
Бу масаланинг сабабини баён этишда, ҳукуматларнинг зулм истибдодларини исломий жамиятда аёлнинг қадр-қиймати инқирозга юзмаюз бўлишининг омилларидан бири деб билишади. Бу эса шу маънодадирким зулм ва зўравонлик жамиятда ҳукмрон бўлиши билан зўравонлик аъмолларини ишлатиш юқори даражада бўлган синфдан жамиятнинг патки синфига таъсир етказади ва бу иш эса оиланинг чорчўбасига ҳам таъсир етказади ва эркак оилада катта жисмоний қобилиятга эга бўлганлиги сабабли кўпроқ эркинликка эга бўлиши маъносидадир. Шунинг учун у аёлга зулм ва уни таҳқирлаш билан уни мустақиллигидан маҳрум этади ва ўз хизматкорига айлантиради. Бундай вазъиятда эса аёлнинг она, хотин ва қиз сифатида ўзининг шойиста мавқеи ва қадр-қийматидан баҳраманд бўлмайди.
Сизларга маълумки, Пайғамбари Акрам (с)-дан сўнг исломий кенг сарзаминларда ҳукмрон ҳукуматларнинг аксарияти фақат ислом номига эга бўлган ҳукуматлар эдилар. Бу ҳукуматларнинг ҳокимлари одатан диктатор ва худбин инсонлар эдиларким, уларнинг хулқ-атвор ва хатти ҳаракатлари исломий барча қонунлардан узоқда эди. Ҳокимнинг фикрига келган ҳар бир нарса қонун унвонида қабул қилинарди ва аччинарли томони шундаким, ислом номи билан бошқарадиган ҳукуматлар ҳокимларнинг истак-хоҳишлари билан диний ранг-тус оларди.
Бошқа томондан исломий жамиятларда мавжуд бўлган нотўғри маданий дастурлар бу давлатларда аёлларнинг номуносиб вазъиятларга юзмаюз бўлишлари сабабига айланган ва бу эса мазкур жамиятнинг диний айрим аҳкомларининг нотўғри одоб-анъаналари ва хурофотлари билан аралашиб қолган маъносидадир.
Масалан айрим мамлакатларда оиладаги қуполлик, яъни қизларга қарши камситиш, зудлик билан турмушга чиқиш, уларнинг саводхонлигига мухолифат қилиш каби нарсалар қабилаларнинг урф-одатларидан илдиз олади ва ислом мубин динига тегишли эмас. Қадимий урф-одатлар таъсиридан бири бу Покистоннинг айрим минтақаларида, айниқса қишлоқларида аёлларни мерос олиш ҳақ-ҳуқуқларидан маҳрум этишган ва шу тартиб билан вафот этган шахсдан қолган барча мол-мулк фақат бу оиланинг эркакларига насиб қиларди. Ҳолбуки Қуръони мажидда ҳар бир эркак ва аёл меросининг ҳиссасини очиқ аниқлаб берилган.
Ислом динининг афзалликларидан бири бу жамиятларнинг тўғри расм-русум, урф-одатлари ва маданиятларига ҳурмат–эҳтиром зоҳир этишдир. Айни ҳолда жамиятнинг нотўғри расм-русум ва одатларини қайта кўриб чиқиб ислоҳ этади. Бу эса тарихнинг турли давраларида, иллоҳий анбиёлар зуҳур топиш вақтида амалга оширилган бир ҳаракат саналади. Жамиятнинг урф-одатларини ислоҳ этишни Парвардигорнинг буюк пайғамбарлари амалга оширардилар ва нотўғри урф-одатларини эса ўзгартирардилар.
Ислом Пайғамбари (с) жоҳилият замонида аёллар ва уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари хусусида ривожланган нотўғри урф-одатларга қарши чиқдилар ва аёлнинг қўлдан бой берган шахсиятини жамиятга қайтардилар. Ул ҳазрат аёл ва эркакнинг тенглиги ҳақида иллоҳий дастурларни халққа етказардилар ва оилада қиз туғилиши нанг-номус ҳисобланган ва уларни тириклайин ерга кумадиган замонда Пайғамбар (с) жамиятнинг аёлларга нисбатан иззат-эҳтиром билан муносабат қилишни таъкидлаб, шу тартиб билан нотўғри қарашларни бартараф этдилар.
Қуръони каримда Фиръавнинг хотини Осия ёки Ҳазрат Марям каби буюк аёлларнинг намуналарини баён этиш бизларга шундай ишончни вужудга келтирадиким, инсоният йўлида юксалиш ва ривожланиш фақатгина эркакларга хос эмас, балки аёллар ҳам камолот чуққиларига етиш учун сайъ-ҳаракат қилишлари мумкин.
Мажбурлаб эрга бериш, аёлларга нисбатан қуполлик қилиш, аёлларни ижтимоий ижобий фаъолиятлари ва фикрий ривожланишларига тўғон бўлишнинг барчаси хато одатларнинг намуналари ҳисобланади. Афсўски бу одатлар исломий айрим жомеаларда дин номи билан амалга оширилади. Ҳатто айрим вақтларда аёлларга таълим бериш гуноҳ деб ҳисобланарди ва аёлларнинг масжидга боришлари манъ этилган эди. Ҳамда сиёсий, ижтимоий ва маданий вазъиятга нисбатан аёлларнинг огоҳликлари нотўғри иш деб ҳисобланарди. Ҳолбуки Расули Акрам (с) бу ҳақда шундай марҳамат қилган эдилар: “Мусулмон ҳар бир эркак ва аёл илм ўрганиши ва билимга эга бўлиши лозим.”