Январ 03, 2017 14:46 Asia/Tashkent

Бугун сешанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил дай ойининг 14- чиси Ҳижрий қамарий 1438 йил рабиус-сони ойининг 4-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил январ ойининг 3- кунидир.

Бундан 1265 йил муқаддам, яъни ҳижрий-қамарий 173 йил рабеуссони ойининг тӯринчи куни имом Ҳасан Мужтабо алайҳиссаломнинг невараларидан бири  ҳазрат Абдулаъзим Мадина шаҳрида дунёга келди. Ул ҳазрат парҳезкор ва донишманд киши бӯлиб, имом Ҳоди алайҳиссаломнинг ишончли ровийларидан эдилар.

Ҳазрат Абдулъазим ҳазрат Имом Ризо алайҳиссалом, ҳазрат Жавод ва ҳазрат Ҳоди алайҳиссаломлардан ҳадислар сӯзлаган. Ул ҳазрат Имом Ҳодий алайҳиссалом имомати даврида имомнинг топшириғи билан халқ оммасини ҳидоят қилиш учун Эронга ҳижрат қилдилар.

Ҳазрат Абдулъазим ҳижрий-қамарий 250 йилнинг шаввол ойида шаҳидлик даражасига ноил бӯлдилар. Ул ҳазратнинг нуроний марқадлари Рай шаҳридаги зиёратгоҳлардан биридир.

Ххххххххххххххххххх

1698 йилнинг 3 январ куни, яъни бундан 319 йил бурун италиялик машҳур шоир Пьетро Метастазио дунёга келди.  Илк трагедиясини 14 ёшида ёзган шоир жуда машҳур бӯлгач,  Венага борди ва Австрия шоҳи дарборининг шоирига айланди.

 Италиялик машҳур  шоир Пьетро Метастазио 1782 йилда вафот этди.

Хххххххххххххххххххххххх

Бундан 24 йил аввал, яъни 1993 йилнинг 3 январ куни Россия президенти Борис Елтсин ва Америка президенти катта Жорж Бушлар  Атом қуролларини камайтириш ҳақидаги келишувга имзо чекишди. Бу келишув асосида икки мамлакат ӯз ихтиёридаги ядро қуролларининг учдан икки қисмини йӯқ қилиши керак эди.

Совет Иттифоқи парчалангач, Россия Ғарб билан ҳамкорлик қилиш сиёсатини юрғизиб, энди Америкага хавф туғдирмайдиган ҳолатга келганди. Шу сабабли Америка бу келишувни имзолашга рози бӯлди.  Аммо кӯп ӯтмай, Америка захирадаги қуролларини камайтириш ӯрнига уларни кӯпайтира бошлади. Натижада Россия ҳам атом қуролларини йӯқ қилиш ишини тӯхтатди.

2010 йилнинг апрел ойида эса бу мавзудаги янги шартномани имзолашди. Бу келишувга асосан ҳар икки тарафда ҳам 1550 донадан ядровий калакчалар қолдирилиб, ортиқчаси йӯқ қилиниши керак эди.