Нур диёридан
Пайғамбар (с) ва ул ҳазратнинг саҳобалари Маккани фатҳ этган бўлсаларда, аммо ул ҳазрат Макканинг аҳолиси билан яхши муносабатда бўлдилар ва уларнинг илгариги қилган душманликларига аҳамият бермадилар.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда айтдикки Макка шаҳрининг аҳолиси бир неча йиллар давомида ислом дини ва Пайғамбар (с)-га қаршилик қилишларидан сўнг охирида мусулмонларга таслим бўлишди. Пайғамбар (с) ва ул ҳазратнинг саҳобалари Маккани фатҳ этган бўлсаларда, аммо ул ҳазрат Макканинг аҳолиси билан яхши муносабатда бўлдилар ва уларнинг илгариги қилган душманликларига аҳамият бермадилар.
Расули Акрам (с)-нинг ғазабларидан қурққан қурайшийларнинг айрим раҳбарлари эса турли яқин ва узоқ минтақаларга қараб қочдилар.
Бугун сиз азизлар билан биргаликда ушбу шахслардан бири ҳақида сўҳбатлашмоқчимиз. Биз билан бирга бўлинг!
Кунлардан бир куни ўз юзини ёпган ва ҳаяжонланган бир аёл Пайғамбар(с) билан сўҳбатлашиш учун ул ҳазратнинг олдиларига келди. Ул ҳазратнинг саҳобалари бу ҳақда Расули Акрам (с)-га хабар беришди. Пайғамбар (с) бу аёлнинг ҳикоятини эшитиш учун уни ўз олдиларига даъват этдилар. Умму Ҳаким деди: Эй Худо Пайғамбари! Уйингизга паноҳ топиш учун бир умид билан олдингизга келдим. Эҳтиёжимни ўз лутфу марҳаматингиз билан қониқтирасиз деган умиддаман.
Пайғамбар (с) айтдилар: Сен кимсан, эй аёл? Эҳтиёжинг нима?
Умми Ҳаким деди: Қурайшиларнинг янги мусалмон бўлган аёллариданман. Отам Ҳорис Бин Ҳишом менга Умму Ҳаким деб ном қўйди. Балоғатга етганимдан сўнг амакивачам Умми Икрамага турмушга берди. Мен амакивачамнинг хотини ва амаким Амр Бин Ҳишомнинг келини бўлдим. Макка шаҳри ўз дарвозасини сизларга очганидан ва қурайшийлар исломни қабул қилганларидан бир неча кун олдин мен ҳам ислом динига имон келтирдим. Аммо афсўски турмуш уртоғим Икрама мен билан бирга эмас эди. У сизларнинг қушунларингизни кўриши биланоқ уша куни отга миниб қочди. У на фақат сизлар ва динингиздан қочди, балким мен ва фарзандларимни ҳам ташлаб қочди. Бугун у қаерда эканлигини билмайман. Аммо уша куни у Яман томон борарди. У шаҳримизга раҳмат паёмининг келишини билмас эди. Энди уни омонда қолишингиз ва кечиришингизни сураш учун олдингизга келдим. Менинг турмуш ўртоғим Амр Бин Ҳишомнинг фарзанди Икрама сизлардан бошпанаҳ сураш учун келган. У билан қандай муносабатда бўласизлар?
Пайғамбар (с) Икрамани билардилар. Бадр урушидан бошлаб Маккага таслим бўлишига қадар унинг исми дўст ва душман тилида эди. У Қурайш қушунининг сафида эди. Пайғамбар (с) унинг отасини ҳам билардилар. Амр Бин Ҳишомнинг мусулмонларга қаршилик кўрсатиши ва мухолифат қилиши унинг исмини Абу Жаҳлга айлантирган эди.
Ислом динининг дастлабки кунларида Абу Жаҳл душманларнинг пешвоси эди ва доим бошқаларни Пайғамбар (с)- ни ўлдиришга даъват этарди. Аммо охирида Бадр қудуқлари яқинида юз берган туқнашувлардан бирида ўз жонидан ажралди.
Икрама ўз отаси билан уша урушда бирга эди ва унинг ўлимини кўрган эди. Уша вақти Икрама ерга йиқилиб қонга бўялган отасининг тожини олиб Маккага келди ва мерос қолган отасининг тожини ўз бошига қўйди. Уша кундан сўнг Икрама Қурайш қушунининг амирларидан бўлди. Ҳар бир ҳолатда ҳамда дўст ва душманнинг кўз олдида Икрама ўз отасининг хотирасини эсга келтирарди.
Абу Жаҳлнинг келини, Икраманинг хотини Пайғамбар (с) қаршиларида туриб жуда қийин лаҳзаларни ўз бошидан ўтказарди.
Умму Ҳаким деди: Энди менинг эрим Икрама, Амр Бин Ҳишомнинг фарзанди сизлардан бошпанаҳ сураш учун келган. У билан қандай муносабатда бўласизлар?
Р)Пайғамбар гўёки ўтмишдаги ҳодиса-воқеаларни эсидан чиқарган эдилар.
Ул ҳазрат меҳр-муҳаббат билан шундай дедилар: У Парвардигорнинг омонидадир. Бас уни кўрганлар унга озор бермаслиги даркор.
Умму Ҳаким деди: Расули Акрам (с)-нинг бу сўзларидан таъсирланиб, беихтиёр кўз ёшим ба мисоли оқиб келган селдек жорий бўлди. Бундай ҳаяжон билан ул ҳазрат олдиларидан қандай чиқиб кетишимни билмай қолдим.
Р) Умму Ҳаким ўз эрини излай-излай ниҳоят уни Таҳома ўлкасининг соҳилларидан бирида топиб унга Пайғамбар (с) айтган сўзларини айтиб берди. У деди: Эй амакивачам, мен сенга дунёдаги энг яхши ва энг одил одамдан омонлик паёмини олиб келдим.
Р) Икрама ҳайратланиб сўради? Шу гап ҳақиқатми, ул ҳазрат менга омонлик бердиларми?
Умму Ҳаким деди: Ҳа, у сенга омонлик берди. Энди айтгин, сен оворачиликними ёки қайтишни танлайсанми?”