Январ 04, 2017 14:37 Asia/Tashkent

Бугун чоршанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил дай ойининг 15- чиси Ҳижрий қамарий 1438 йил рабиус-сони ойининг 5-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил январ ойининг 4- кунидир.

Бугун  чоршанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил дай ойининг  15- чиси Ҳижрий қамарий 1438 йил рабиус-сони  ойининг 5-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил январ ойининг  4- кунидир.

Бундан 171 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий 1267 йил рабеуссоний ойининг 5-куни форс тилидаги биринчи рузнома "Вақоеул  Иттифоқия" Теҳронда нашр этилди. Ӯшанда Носируддиншоҳ қожор салтанатининг учинчи йили эди. Газетани чоп қилиш иши даврнинг буюк вазири Мирзо Тақихон Амир Кабир буйруғи билан амалга ошди.  Унинг бош муҳаррири ҳож Мирзо Тазкирачи бӯлиб, газета хабарлари Амир Кабир назорати остида тайёрланарди. Чоп этиладиган нарсалар Эрон ҳукумати ва дунё хабарлари, Европа матбуотидан таржима қилинган илмий мақолалар ва эълонлардан иборат эди.

Амир Кабир бош вазирлиги даврида газетанинг 41 сони нашр этилди.  49-сонида эса бу ватанпарвар ва инсонпарвар шахснинг қатл қилинганлиги ҳақидаги мудҳиш хабар чоп қилинди. Рӯзноманинг 472 сони чоп этилди. Кейинчалик бошқа номлар билан у нашр қилина бошлади.

Хххххххххххххххххх

1960 йилнинг 4 январ куни франсиялик машҳур ёзувчи Албер Камю оламдан ӯтди.  У 1913 йил Жазоирда камбағал оилада дунёга келган эди. Ёшлиги йӯқсиллик машаққатлари билан ӯтган Камю ишчилар орасида улғайди.

Бошланғич таълим мактабини аъло баҳолар билан тугатган Албер Камю олий ӯқув юртида ӯқишни давом эттирди. У журналистика ва фалсафани жуда яхши кӯрар, айниқса, драма ва драманависликнинг ошиқи шайдоси эди. Шу сабабли сайёр драма труппасига ишга кирди ва классик ролларни бажаришга иштиёқ билан киришди. Кейинчалик у алоҳида драма труппаси ташкил қилиб, жуда кӯп намойишномаларни саҳналаштирди.

Камю университетда ӯқиб юрган пайти сил касаллигига чалинсада, аммо ӯқиб-ӯрганиш ва ёзиш-чизиш ишларини давом эттирди ва масеҳий дини ҳамда Юнон эътиқоди мавзусидаги докторлик ишини ниҳоясига етказди.

У Италия, Австралия ва Чехославакияга сафарлар қилиб, кӯплаб асарлар ёзди.  Камю 1940 йили Парижга бориб, фашизмга қарши Франсия миллий бирдамлик ҳаракатининг махфий органи бӯлган "Комба" нашриясини таъсис этди.

Иккинчи жаҳон урушидан сӯнг Камю бадиий ижодга жиддий киришди ва унга улкан шуҳрат келтирган "Тоъун" китобини ёзди, 1987 йили эса адабиёт соҳасидаги Нобел мукофотига сазовор бӯлди.

Албер Камюдан жуда кӯп бадиий савияси юксак асарлар ёдгорлик қолди. "Бадгумонлик", "Ҳарбий ҳукумат",  "Байрамлар" ва "Бегона" каби асарлар шулар жумласидандир. Машҳур ёзувчи 1960 йили 47 ёшида автомобил фалокати натижасида оламдан ӯтди.

Ххххххххххххххххххххх

Бундан олти йил бурун, яъни 2011 йилнинг 4 январ куни Туниснинг Бузид ноҳиясида давлатнинг зулм-ситамига қарши норозилигини изҳор қилиш ниятида ӯзига ӯт қӯйган Муҳаммад Буазизи  вафот этди.  Унинг ӯлими диктатор Зайналобиддин бин Алига нисбатан миллионлаб тунисликларнинг сабр косасини тӯлдирди.

Муҳаммад Буазизининг ӯлими нафақат Тунис, балки  диктаторлар зулмидан азоб чекаётган бутун араб мамлакатлари ва шимолий Африка халқларини ҳам  озодлик курашига  сафарбар этди.

Жабр-жафо чеккан халқ оммасининг ғазаб ва нафрат тӯлқини Тунис диктатори Зайналобиддин бин Алидан кейин Миср ҳокими Ҳусни Муборак, ундан сӯнг эса бир неча диктаторларни ағдариб ташлади.

 

Ёрлиқ