Январ 05, 2017 13:47 Asia/Tashkent

Милодий янги йил кириб келиши арафасида Машҳад шаҳри милодий 2017 йилда ислом дунёсининг маданий пойтахти унвонида ислом дунёсида юз берган буюк ушбу маданий ҳодисада ҳузур топишга тайёр бўлади.

Милодий янги йил кириб келиши арафасида Машҳад шаҳри милодий 2017 йилда ислом дунёсининг маданий пойтахти унвонида ислом дунёсида юз берган буюк ушбу маданий  ҳодисада ҳузур топишга тайёр бўлади. Бу унвон милодий 2010 йилда ва Бокудаги Иско ташкилоти йиғилишида Эронга тааллуқ бўлди ҳамда бу ҳодиса шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, милодий 2001 йилдан бошлаб ҳар йили Осиё, Африка ва араб мамлакатларидаги исломий мамлакатлардан учта шаҳри ислом дунёсининг маданий пойтахти унвонида таништирилади. Ҳар ун йилда бир маротаба бирон бир мамлакатга тегишли бўладиган ушбу буюк маданий ҳодиса Машҳад шаҳрининг дунё арсасида маданий муносибатлар, ислом дунёсида ўрганиш, маданий ва илмий муҳим бу ташкилот марказларидан бири унвонида таништириладиган кўрсатгичлар йўлида ислом дунёсининг маданий макони  бўлмиш жаҳоний стандартлар ва кўрсатгичларга эришиш йўлида Иско ташкилотининг имкониятларидан баҳраманд бўлиш билан ўзини намойиш этиш учун кенг фурсат ҳисобланади. Бу маданий ҳодисанинг аҳамияти шундай мувафаққиятларни  жумладан маданий дипломатия орқали мусалмон мамлакатлари орасида Эрон Исломий тизимини мустаҳкамлаш, Разавий маданиятини ривожлантириш, маданий ва ривожланиш инфратизилмаларининг намуналари ва хатти-ҳаракатларида ўзгартиришлар киритиш, халқаро имкониятларни таништириш ва туризмга жалб этиш қолибида иқтисодий ривож-равнақ топиш каби ютуқларни ўзига қамраб олади.        

Бошқа мазҳаблар билан фаол муносибатда бўлиш,  исломий мамлакатларнинг алоқалар ҳавзасига аҳамият қаратишларини кенгайтириш, исломий мамлакатларнинг шаҳар раҳбарлари тажрибаларидан баҳраманд бўлиш орқали зиёрат этиш туризмини ривожлантириш ва исломий маданиятни ривожланиш пойдивори унвонида исломий маданиятни ташкил этиш ушбу муҳим ҳодисадан мувафаққиятларни қулга киритиш мумкин. Агарчи бу ҳодиса юқори даражада мувафаққиятларга эга бўлсада, аммо бир йилда кўп мазҳабий саёҳатчи ва зиёратчиларни кўтиб оладиган Машҳад шаҳрини халқаро нуқтаи назаридан қарашга қарор бериш лозим ва унинг маънавий мавқеини мустаҳкамлаш йўлида фуқароларнинг муошират одобларини юксалтириш билан мизбонлик даражасини кенгайтириш, меҳмонлар  ва зиёратчилар билан муомала қилиш, исломий бозорларни қуриш, меъморчиликка ўзлик руҳиясини бағишлаш ва ҳамда ислом дунёсининг маданий пойтахти совғаларини янада кенгроқ маданийлаштиришга сайъ-ҳаракат қилиш лозим. Ва бу масала уша милодий 2010 йилдан бошлаб ҳозирги кунгача шаҳар ҳокимлари ва маданият соҳаси ходимларининг  ушбу жаҳоний фурсатдан энг яхши шаклда фойдаланиш мақсадларига айланиб қолган.  Ҳазиргача турли ташкилотлар томонидан муносиб режа тузиш ва диққат-эътиборларни жалб этиш  йўлида катта ишлар ва сайъ-ҳаракатлар амалга оширилди. Агарчи бу сайъ-ҳаракатлар чекланган диққат-эътиборларни ихтисос бериш билан юқори мартабали масъулларнинг меҳр-муҳаббатига қарор олмаган бўлсада, аммо савдолашишнинг фурсатлари охирга етган ва ислом дунёсининг маданий пойтахти ҳалигача масъулларнинг янада ҳамжиҳат ва ҳамдил бўлишлари ва милодий 2017 йилда ислом дунёсининг маданий  пойтахти Машҳадда яшовчиларнинг янада ҳамроҳлик қилишларига эҳтиёж сезади.         

Халқаро масалалар бўйича Исломий Инқилоб муаззам  раҳбарининг маслаҳатчиси доктор Вилоятий шундай фикр баён этади: ” Машҳад-2017 ҳодисаси ушбу шаҳарнинг фақатгина махсус географик  ҳодисаси эмас, балки Эрон Ислом Жумҳуриятининг умумий дипломатияси учун қиматбаҳо бир фурсатдир”. Доктор Вилоятий Машҳад-2017 йилни Эрон Ислом Жумҳурияти учун тарихий ва қиматбаҳо бир фурсат деб билиш зимнида, ислом дунёсининг маданий пойтахти унвонида Машҳаднинг қабул қилиниши ушбу фурсатдан фойдаланиб шойиста ва муносиб режаларни тузиш исломий янги маданиятни шакллантириш ва вужудга келтириш учун муҳим рол уйнайди деб қўшимча қилди. Вилоятий шамсий 1396 йил урдибиҳишт ойида ислом дунёсининг шаҳар ҳокимлари йиғилишини ўтказишда шаҳар ҳокимлигининг ташаббусларини таърифга лойиқдир деб билиб бу ишни амалга оширишда жиддий шуғулланиш лозим. Чунки шаҳар ҳокимлари йиғилишини ўтказиш амалда дипломатия ҳавзасида таъсирчан ва амалий йиғилиш бўлади деб таъкидлади.

                                

Ёрлиқ