Январ 07, 2017 14:32 Asia/Tashkent

Авалига оила тушунчасига таважжӯҳ қилиш лозим. Оила эр-хотин ва болалардан иборат жамиятнинг кичик бўлаги деб таърифланади. Оила - жамиятнинг мўжаз кўринишидир.

 

Азиз тингловчилар! Бугунги дастуримизда намунавий оила ва унинг хусусиятлари ҳақида суҳбатлашамиз.

Ҳаммамизга маълумки оила жамиятнинг кичик бир воҳиди. Оила яшашнинг ва таълим-тарбиятнинг асосий қароргоҳидир. Иш жойида ҳам ишчиларнинг юриш-туришлари оиладаги муносабатларга қаттиқ боғлиқ. Оиладаги иқтисод маданиятига кӯра, давлатнинг иқтисодий ривожини аниқлаш мумкун.

Оила-ҳар бир жамиятнинг бошланғич ҳужайраси ва унинг асоси ҳисобланади. Инсоннинг моддий ва маънавий камолоти, оилада шаклланади. Шу боис охирги вақтлар мутахассислар оила масаласига диққат қилиб, уни мустаҳкам ва пойдор бӯлишига аҳамият беришяпти. Оила мустаҳкам, тинч, ҳалол ва пок бўлса, жамият ҳам осайишта, мустаҳкам, фаровон бўлади. Аксинча, оилаларда парокандалик, бузғунчилик бўлса, ўша жамият бузилади, тинчи йўқолади, у оқибатда чуқур таназзулга юз тутади.Оиланинг мустаҳкамлиги, оилавий муносабатлар, маданиятининг даражасига боғлиқдир. Маълумки, оилавий муносабатлар жамият ва миллат ижтимоий муносабатларининг таркибий қисми ҳисобланади. Оиланинг жамиятда тутган мавқеи шу қадар баландки, у хеч қандай таърифга сиғмайди.

Авалига оила тушунчасига таважжӯҳ қилиш лозим. Оила эр-хотин ва болалардан иборат жамиятнинг кичик бўлаги деб таърифланади.  Оила - жамиятнинг мўжаз кўринишидир.

Дарҳақиқат, халқ, ҳаётнинг оилавий турмуш тарзига асослаган. Оила муқаддас, оила миллат шарафини юқори мартабага кўтарадиган маданият ўчоғидир. Миллат кўпайишининг бирдан – бир йўли эркак ва аёлнинг никоҳ ва оила муносабатида бўлишидир.

Ислом дини нуқтаи назаридан инсон саломатлигига бӯлган оиладаги турмуш таъсири, модерн ҳаёт тарзининг оилага бӯлган  таъсири, ислом дини доирасида оилаларни мустаҳкамлаш йӯлларини билиш, дастуримиз мавзӯларидан ҳисобланади. Шунингдек иқтисодий, маданий ва сиёсий масалаларда оиланинг бӯлган жойгоҳи мавзӯлари дастуримизда ӯрин олган.

 Оилавий  муносабатлар  турли  негиз асосига  қурилади:  иқтисодий, мафкуравий, ҳис-туйғу,  ахлоқий-ақлий, қариндош-уруғчилик, яқинлик, дўстлик  ва биродарлик  кабилар.Оила яшашнинг ва таълим-тарбиятнинг асосий қароргоҳидир. Иш жойида ҳам ишчиларнинг юриш-туришлари оиладаги муносабатларга қаттиқ боғлиқ.

Инсоннинг руҳий саломатлиги унинг туғилишидан илгарироқ ташаккулланади.Одамизоднинг шахсияти шаклланиши туғилибоқ ёки ундан ҳам илгари, она қорнидан бошланиб, то ӯлимига қадар бу шахсият унинг вужудида барқарордир.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломда соғлом оила" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Оила киши шахсияти ташаккулланишида биринчи ӯринда туради.

Соғлом насл соғлом жамият асосини ташкил этади. Соғлом жамият ва соғлом наслни эса соғлом турмуш асосларини илмий тадқиқ этмай туриб шакллантириб бўлмайди.Соғлом турмуш тарзи замирида, биринчидан инсон жисмоний саломатлиги ва камолоти, иккинчидан, инсон маънавий ва мафкуравий саломатлиги, унинг шахс сифатида тўла камол топиши мужассамдир.

Инсон ҳаётининг том ва мукаммал маъноси оилада мужассамланади. Эркак ва аёл Холиқи ягона яратилиши жилваларидек дунёга келиб, бир-бирлари ҳаётларига том маъно бахшида этишади. Бунинг натижаси эса сокинлик ва тинчлик бӯлиб, инсон унинг соясида ҳаматомонлама ривожланади.

Оила жамият бағрида ташкил топиб, тараққий этиб борар экан , ўзи ана шу жамиятнинг кичик бир бўлаги сифатида намоён бўлади.

Шундай қилиб, оила шахсни ҳар томонлама камол топиши учун қулай маскан бўлиши билан бирга унда меҳр-муҳаббат, вазифашунослик, садоқат, бир-бирини тушуниш ва тежамкорлик хислатини тарбиялаш имкониятига ҳам эга.

Ислом   дини   соғлом  оиланинг  барча  омилларини аниқ-равшан  баён   этган. Оилани мустаҳкамлаш исломий  заруриятдир.  Зеро,  соғлом  оила,   соғлом  исломий   жамиятнинг  асоси   ҳисобланади.