Жило, янги фикрлар инъкоси
Тарихда мангу қолган форс тили
Яқинда Колчер номли машҳур журнал нашр этган ўзининг бир хабарида ҳалигача фойдаланишда бўлган ва турли лаҳжаларга эга бўлган форс тилини дунёнинг 10-та қадимий тиллари орасида қарор олганини маълум қилди. Шу муносибат билан бугунги сўҳбатимизни ана шу мавзўга бағишлаймиз.
Хабарларда шундай келтириладиким, машҳур Колчер журнали ўзининг бир мақоласида ҳозиргача фойдаланишда бўлган ва турли лаҳжаларга эга бўлган дунёнинг 10-та энг қадимий тилларини эълон қилди. Форс тили қадимий бу тиллардан биридир. Томилий, литва, форс, исланд, ибрий, мақдуний, боский, фин, грузин ва маҳаллий ирланд тили қадимий тиллар ҳисобланадиким, Колчер журнали турли мамлакатларда бу тилларнинг шароити ҳақида мақола нашр этиши билан мазкур тилларни 10-та қадимий тиллар унвонида таништиради. Журналнинг нашр этган бу хабарнинг муқаддимасида шундай келтирилган: “Тилнинг ўзгариши биологик ўзгаришга ўхшайди. Кенг диққат-эътибор ва аждоддан аждодга ўтиши билан рўй беради. Бинобарин ҳеч қайси тил ва ундан шакл олган ҳеч қайси бошқа тил орасида бирбирини ажратадиган нуқта мавжуд эмас. Натижада бир тил бошқа тилдан қадимийроқдир деб айтишимиз мумкин эмас. Чунки бу тилларнинг барчаси инсониятнинг қудратига яраша қадимий бўлишлари мумкин. Зикр этиладиган ҳар бир тил ўзига хос хусусиятга эгадир ва хусусиятлар эса уларни бошқа тиллардан фарқ қилдиради.”
Бу мақолада форс тилини Эрон, Афғонистон ва Тожикистонгача кенгайгани ҳамда турли асрлар давомида нисбатан камроқ ўзгаришларга дуч келгани ва кенгайиб боргани сабабли бу мажмўада қарор олган тилларга қараганда фарқ қилади деб билиб, шундай ёзади: “Бугунги форс тилида сўҳбат қиладиганлар Шекспир ўқийдиган инглиз тилига қараганда осонлик билан 900-чи йилларга тегишли бўлган ёзувларни ўқишлари мумкин”
Эронликлар ширин форс тилини бир қиматбаҳо марвориддек сақлаб келишган, уни эҳтиёт қилишган, уни сайқал беришган ҳамда ҳар куни унинг чиройли бўлиши учун сайъ-ҳаракат қилишган. Тил учун ширинликка эга бўлиш сифати қадимий муқаддимасига эгадир. Ва одам зеҳнида ёмшоқ, мулойим ва латофатликни вужудга келтиради. Моний, авесто ва портий тилидаги ёзувларда тилнинг ширинлигига ишора этилган. Узоқ ўтмишдан бошлаб сўзлашув ва айтишда берилган ушбу хусусият кейинчалик эронликлар ва хорижий эроншунослар томонидан фақат форс тили ҳақида ишлатилади. ”Ширин форс тили”, “Форс тили шакардир” ва “форс тили қанд ҳаловати” каби ширин сўзлар фақат форс тилига хосдир ва бошқа тиллар учун ишлатилмаган.
Ширин Форс тили бугунги ҳолатига келиши учун узоқ муддатни кезиб келган ва форс тили тарихи ҳам Эронинг қадамий сарзаминидек қадимий умр ва минг йиллик тарихга эгадир. Форс тили ҳинд-европалик тиллар гуруҳига киради. Форс тилининг ҳинд тили билан эга бўлган муштаракликлари сабабли ҳинд тили ҳинд ва эрон тилларининг гуруҳини ташкил этган.
Қадим замонлар ва кўчиш даврларида ҳиндлар Ҳиндукуш қояларининг бошқа томонига боришди ва эронийлар эса Эрон сарзаминига сукунат қилишди. Шу сабабдан эроний тиллар вужудга келди. Бу тиллар кенг кўламда кенгайиб борди. Бу ҳудуд Шарқдан Мовароун-наҳрдан Сайҳун ва Жайҳун дарёсигача чузилди ва Мозандарон денгизи қирғоқлари, Кавказ ноҳиялари ҳамда Хоразм ва буюк Хуросон шимолини ўзига қамраб оларди. Ғарбда Рудоннинг ўртасигача давом этарди ва жанубда эса Форс кўрфази ва Уммон денгизигача кенгайган эди. Эрон тилларининг кенгайиб бориши уша қадим замонлардан бошланди ва ҳалигача давом этиб келмоқда ва нафақат Эроннинг ҳозирги ер-ҳудудларида, балки унинг сиёсий чегараларининг бошқа томонида, жумладан Марказий Осиё, Кавказ, Афғонистон, Ўрта Шарқнинг бошқа мамлакатлари ва Яқин Шарқда ҳам тарқалди.
Тилшунослар нуқтаи назаридан бу кенг ҳудудларда қарор олган Эрон тиллари қариндош тиллар ҳисобланишади ва она тили деб номланадиган тилдан келиб чиққан. Бу тилларнинг келиб чиқишининг бирлиги, грамматикасининг тузилиши ва сўзларнинг келиб чиқиш илдизларининг бир хиллиги уларнинг қариндош эканлигини исботлайди. Шунинг учун Кавказдаги осий тили, Яғноб водийсида сўзлашадиган яғноб тили ҳамда Афғонистондаги паштун тили замонавий тилшунослик ва илмий нуқтаи назаридан Эрон тилларининг бир қисми саналади.
Тилшунослар форс тилини уч даврга тақсимлайдилар. Биринчи давр бу қадимий давр деб аталади. Бу давр эрон тилларидан қулимизда бўлган дастлабки белгилардан бошланиб Ахоманидлар давригача давом этади.
Эронийлар тилининг иккинчи даври ёки ўрта даври Ахомонидлар давридан бошланиб исломий даврнинг бошларигача давом этган. Бу даврдаги тиллар тил мувозанати ва географиясига кўра, икки гуруҳ шарқий ва ғарбий тилларга тақсимланади. Шарқий тиллар гуруҳига суғд, хоразмий,саккойи ва балхий тиллар киради. Ғарбий тиллар гуруҳига эса порт ёки паҳлавий ашконий тили ҳамда сосоний паҳлавий ёки жанубий паҳлавий тиллар мансубдир. Бу даврдан қийматли ёзмалар мерос қолган. Авесто ва таржималар буларнинг жумласидандир. Бундан сўнг учинчи давр ёки форс тилининг янги даври бошланади. Бу даврда форс тили мастаҳкамланди, яъни ушбу даврда ширин форс тили гуллаб яшнади. Ва шеър, адабиёт, маданият, илм, дин, ишқ ва ирфон тилига айланди.