Январ 14, 2017 14:42 Asia/Tashkent

Хуросон, Эътимод ва Рисолат газеталари

Хуросон газетаси шундай ёзади, Трамп келаси жума куни расмий равишда Американинг энг қудратли шахсига айланади. Шу сабабдан бугун унинг таклиф этган вазирлари Америка давлатининг келаси кабинетида ҳузур топиш учун Сенатнинг ишончини қозониш мақсадида Сенатнинг турли кабинетларига кенг борди келди қилишмоқда. Ҳолбуки шундай назарга ташланардиким, жумҳурийчилар Сенатда кўпчиликни ташкил этишлари билан Сенатдан райни касб этишда Трампнинг таклиф этган номзадлари осон бир ишга ўхшарди, аммо бир томондан  Трамнинг жанжалли нуқтаи назарлари  ва бошқа томондан таклиф этилган вазирларнинг тажрибалари ишнинг мушкулотга юзмаюз бўлиши сабабига айланди. Бу ерда аҳамиятга молик бўлган нарса шундан иборатким, гоҳида  келаси кабинет учун таклиф этилган номзадларнинг бирбирига қарамақарши нуқтаи назарларни изҳор этишлари президентнинг берган ваъдалари ва таҳдидлари билан изҳор этилган.  Бугунги кунларда кўпчилик Трамп ва унга яқин бўлганларнинг сайловолди рақобатларида берган ўз ваъдаларидан аста-секинлик билан орқага чикинишлари ҳақида сўзламоқдалар. Шунингдек президентнинг ҳақиқий шахсияти устидан ҳуқуқий мавқе ва тизимнинг ғалаба қозонишидир. Шундай ҳол билан бу фарзияга аҳамият қаратиш лозимким, Трамнинг яқинлари томонидан изҳор этилган охирги изҳоротлар кабинетда ҳузур топиш учун Сенатнинг туғонидан ўтиш мақсадида амалга оширилган бир намойишдир.        

                                    ******

Эътимод газетаси шундай келтиради, Европа Шарқига совуқ урушнинг фазоси яна бир маротаба ҳукмрон бўлмоқда. Пайшанба куни америкалик ҳарбийлар ва танклар шундай бир ҳолатда Польшага киришдиким, сувуқ уруши замонидан бошлаб Россия уни ўзи учун катта таҳдид деб биладиган Европада Америка кучларининг энг катта базасини жойлаштирдилар. Аммо Кремль билан кескинликларни истамайдиган Американинг сайланган президенти Дональд Трамп коранациясига бир ҳафта вақт қолганида, Америка давлати бу сайъ-ҳаракатни амалга оширилмоқда. Аммо Дональд Трамп ўз ишини бошлашидан олдин минтақада ушбу кучларнинг ҳузур топиши ва уларни жойлаштириш Россия баробарида Европанинг шарқида жойлашган мамлакатларни хотиржам бўлишлари сабабига айланмоқда. Чунки бу кучларни бошқатдан Польшадан кўчириш шундай осонлик билан амалга ошириладиган иш эмас ва Дональд Трамп ҳам ҳозиргача Барак Обама давлатининг бундай ҳаракатига жиддий аксуламал кўрсатгани йўқ. Бу мавзў шундан далолат берадиким, Американинг янги давлати агарчи Масква билан яқин алоқада бўлишни хоҳласада, аммо Украина ва Европа шарқи масаласи бўйича баҳс-мунозаралар баробарида бошқача позиция ололмайди.       

                                    ******

Рисолат газетаси шундай ёзади Туркияда иқтисодий бўҳрон турли омиллар, жумладан ушбу ўлка президенти Ражаб Тайиб Эрдуғоннинг нотуғри ва қабул қилиб бўлмайдиган  ички ва хорижий сиёсати таъсири остида давом этмоқда. Лир нархининг тез суратда арзон бўлиши шу даражада жараён олдиким, унинг баробарида заиф бошқа валюталар ўз аҳамиятини юқотди. Лир нархидан келиб чиққан зарарларни тавсиф этиш шундай осон иш эмас, балки эҳтимол бу пулнинг инқирозга юзмаюз бўлиш сабабини марказий банкнинг пассивлиги, кенг кўламдаги инфлияция, лир қийматининг тушиб кетишига нисбатан туркларнинг масъулиятсизлиги, ширкатларнинг қарздор бўлиши ҳамда иқтисод ва сиёсатнинг бирбирига қарамақаршилигида деб билиш мумкин. Шундай назарга ташланадиким, Туркияда иқтисодий бўҳрон ҳалигача давом этмоқда. Бундай шароитда ушбу ўлканинг хорижий ва ички сиёсатларининг турли мувафаққиятсизликларига қўшимча Туркиянинг иқтисодий бўҳрони ташқи ва ички босимлар баробарида Анкаранинг зарар кўришига янада шиддат беради. Бу мавзў билан Эрдуғон келажакда юзмаюз бўлиши муқаррар.