Январ 17, 2017 13:37 Asia/Tashkent

Кўчат экиб, боғ яратиш — инсонларнинг азалий қадриятларидан бири. Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш туфайли кўнглимиз шодликка тўлади, турмушимиз файзли ва фаровон бўлади.

Турли рангдаги ва тароватли гулларни, ғунчаларни, боғу бустонлар ва чиройли манзараларни томоша қилиш инсонга қувонч бағишлаб, кӯнгилни шод этади. Бундай манзаралар шунингдек стресс ва ғуссаларни кишидан йироқлаштиради. Қуръони карим Ҳаж муборак сураси 5 ояти каримасининг бир қисмида бу борада ӯқиймиз:   Ва ерни қақраган ҳолда кўрасан. Қачонки, Биз унга сув туширсак, у сесканар ва кўпчир. Ҳамда ҳар хил гўзал жуфтларни ўстирадир.

Саноат соҳасининг ривожланиши тобора ӯрмонларнинг кесилиши ва яшил фазосининг нобуд бӯлишига олиб бормоқда.

Истироҳат  боғлари, хиёбонлар, гулзорлар ва шу каби таркибий қисмини турли турларга мансуб ўсимликлар ташкил этган бошқа яшил майдонлар шаҳар экотизимининг барқарорлигини таъминлаши, инсоннинг турли эҳтиёжларини (эстетик завқ олиш, ҳордиқ чиқариш, шаҳар ҳавосини тозалаш, турли зарарли микроорганизмларни қирувчи фитонцитлар ишлаб чиқариш, тупроқни мустаҳкамлаш ва ҳоказо) қондириши билан муҳим аҳамият касб этади.

Кейинги йилларда кўкаламзорлаштиришда қўлланилаётган турлар хилма-хиллигининг ошиши, уларни сақлаб қолиш ва муҳофаза қилиш агротехникасининг мураккаблашуви, бир пайтлар кўкаламзорлаштиришда кенг қўлланилган, айрим муаммоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлаётган турлар сонини камайтириш масалалари ушбу соҳага янада жиддий ёндашувни талаб этмоқда.

Кўчат экиб, боғ яратиш — инсонларнинг азалий қадриятларидан бири. Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш туфайли кўнглимиз шодликка тўлади, турмушимиз файзли ва фаровон бўлади.

Айни чоғда боғлар, кўчалар ҳамда йўл ёқаларида яшнаб турган дарахтлар теварак-атрофга кўрк улашиши баробарида, ҳаво мусаффолигини таъминлайди.

Саноатлашиб кетган урмуш на фақат ӯсимликлар ва атроф-муҳитга зарар етказмоқда, балки инсонлар саломатлигига ҳам катта таҳдид солмоқда.

Аллоҳ таоло инсонни ер юзидаги халифаси, ўринбосари қилди. Шу билан бирга уни синаш ва имтиҳон этишни ҳам хоҳлади. Аллоҳ таоло инсонни зиммасида бир қанча вазифа ва масъулиятларни юклади. Жумладан, ер юзини обод қилишни. Шу нуқтаи назардан инсон қилган барча амалларига жавобгардир. Бу жавобгарлик Аллоҳ таоло инсонга берган олий ҳуқуқлар ва имтиёзлардан келиб чиқади. Инсонга берилган бу имтиёз ва ҳуқуқлар билан биргаликда, Аллоҳ унга ваҳий юбориб, мазкур неъматлардан ўзи учун ва ўзгалар учун қандай манфаъатлар олишини таълим берган. 

Қадрли тингловчилар! Сиз "Табиатни авайлаш – ҳаётни эъзозлашдир” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Аллоҳ таоло инсонни дунёни асрашга, неъматлардан фойда олишга, уларни поймол қилмаслик, ҳалок этмасликка, ёмонлик йўлида эмас яхшилик йўлида ишлатишликка амр қилган.

Ислом худди ҳайвонот оламига бўлгани каби, наботот (ўсимлик) оламига ҳам чиройли муносабатда бўлишга ундайди.

Аллоҳ таоло осмондан ёмғир ёғдириб у билан ердан турли ўсимликларни чиқаради. Албатта бу неъматларни  инсонни истеъмол қилиши учун берди. Исроф қилиш, зарар етказиш ёки оёқости қилиб вайрон қилиш учун эмас. Чорвамизни ҳам шу наботот билан боқишга амр қилди. Ва бунинг орқасидан ҳам бизга бир қанча ризқларимизни етказиб, санаб охирига етолмайдиган даражада зиёда қилиб қўйди.

Ақлли одамлар учун бу неъматларга кўпкина ибрат бор. Аллоҳнинг борлигига, бу ишлар бошқа бирор бир махлуқотни қўлидан келмаслигига, инсоннинг ожиз эканлигига далолатлар бор. Инсон эса бу неъматларни Аллоҳдан эканлигини эслаб доим шукр қилмоғи ва қадрига етмоғи матлубдир.

 

 

 

Ёрлиқ