Эрон матбуотига бир назар
Жумҳурии Исломи, Хуросон ва Мардум Солори газеталари
Жумҳурии Исломи газетаси Яман бўҳрони ҳақида шундай ёзади, бу ўртада аҳамиятга молик бўлган нарса шундан иборатким, хорижий қудратларнинг бўҳронни кучайтиришда уйнаган роллари ва Яманда фожеаларни вужудга келтиришлари ҳисобланади. 22 ой давом этган уруш даврида Америка ва Англия бўҳроннинг барча даврида фожеалар кўламини кенгайтириш тарафдори бўлиб келишди.
Бу газета ушбу бўҳронда сионистик режимнинг уйнаган роли ҳақида шундай ёзади, ҳақиқатан ҳам Яман бўҳронида сионистларнинг ҳузур топиши ва уйнаган роли Қизил орол, айниқса Бобул-Мандабда Исроилнинг ҳақиқий мақсадларини амалга оширишни хаспўшлашдан иборат эдиким, сионистлар ҳаётий ушбу бўғозда ўзларининг узоқ муддатли ҳақиқий мақсадларини амалда татбиқ этишни хоҳлайдилар. Бу Яман уруши ва унинг давом этиши фақат биргина ғолибга эга бўлади ва у ҳам бўлса сионистлар бўлишади деган маъносидадир.
Ҳамда ҳеч қайси исломий ёки араб мамлакатлари Яман фожеасидан фойдаланишмайди. Албатта исломий мамлакатлар ушбу заминада хатарни ҳисс этиб, ҳозирги ва келаси хатарларнинг оқибатини яхши англашлари, бошқа мамлакатларни ҳам огоҳлантиришлари ҳамда минтақадаги хатарлар вазъияти ҳақида уларга эслатиб қуйишлари лозим.
******
Хуросон газетаси шундай келтиради, мухолиф уч нафар ёшларни ўлим жасосига маҳкум этишдан кейин Баҳрайндаги вазъият оғирлашиб қолди. Энди шундай савол вужудга келадиким, Баҳрайн бу ўлим жасосини ижро этганидан кейин қайси томонга қараб ҳаракат қилади? Бу нуқтага аҳамият қаратиш лозимким, Баҳрайн халқининг эътирозли ҳаракатларининг асосий раҳбарлари уша ибтидодан бошлаб ўз ҳаракатларини тинчлик ва осойишталик билан амалга оширишларини таъкидлаб келишмоқда ва ўтган олти йил давомидаги эътирозли кўча намойишлари ҳам бу нарсани тасдиқлайди. Шундай назарга ташланадиким, Баҳрайн халқининг ўлим жазолари мавзўсига нисбатан қилган эътирозлари кўча ва хиёбон эътирозлари ҳад-ҳудудида боқий қолади ва халқнинг эътирозли ҳаракати эса тинч йўли шаклида давом этади. Аммо Шайх Исо Қосим мавзўсида эса унга нисбатан таҳқирли муносибат қилиш шоҳидига айланамизким, бу мавзў эса ўзидан ўзи Баҳрайнда вазъиятни оғирлаштириб қуйиш имконига эгадир. Ҳозирда эҳтимол эътирозларни давом эттиришнинг энг яхши йўли бу танланган ҳозирги йўл бўлса керак. Айниқса ўлим жасога маҳкум этишлар ўтган бир ёки икки кун давомида турли мамлакатлар ва инсон ҳуқуқларини ҳимоят этиш бўйича барча ташкилотларнинг диққат-эътиборини ўзига жалб этди ҳамда аҳамият беришлари сабабига айланди. Шу нуқтани эсдан чиқармаслик керакким, Манаманинг содир этган қупол барча фаолиятларида Риёзни гижгижлантирадиган омил унвонида билиш лозим ва саъудияликларнинг уйинига киришдан қул тортиш лозим.
******
Мардум Солори газетаси шундай ёзади, халқнинг эътирозли намойишларидан бир неча ой ўтганидан кейин Мисрнинг маъмурий олий суди Арабистон ва Миср ўртасидаги сув ҳудулари чегараларини белгилаш шартномасини бекор қилиш ҳақида ўзининг охирги ҳукмини содир этди. Ол-Саъуд режими ҳар қандай йўл билан Араб мамлакатларида ўзининг ҳукмронлигини сақлашга ҳаракат қилмоқда ва бу ишни нефтдан қулга киритган даромадлари билан ижро этади. Саъудияликлар бу гал Миср ер-ҳудудларини эгаллаш пайига тушишган ва бу мавзў эса ушбу ўлка халқининг ғазабини келтирган.
Икки орол, яъни Тирон ва Санофир ороллари Ақаба кўрфазининг кириш жойида қарор олган ва ана шу нарса бу икки оролни стратегик нуқтаи назаридан катта аҳамиятга эга бўлишига қарор берган. Арабистон ҳам ҳар қандай йўл билан бу оролларни тасарруф этишга ҳаракат қилмоқда. Бундай ҳаддан ошиш охири икки мамлакат ўртасидаги алоқаларнинг хиралашиб қолишидан бошқа нарсани вужудга келтирмади ва бу нарса эса саъудияликларни яккалантириб қуяди. Албатта Ас-Сисий ўз ҳукуматини саъудияликлар берган совға деб билади ва маъмурий олий суднинг ҳукмига аҳамият бермасдан ўз иттифоқчиларига яхшилик кўрсатиши ҳам мумкин. Энди Миср халқининг хурсандчилиги давом этадими ёки йўқми вақт кўрсатади.