Январ 21, 2017 13:32 Asia/Tashkent

Бугун шанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил баҳман ойининг 2- чиси Ҳижрий- қамарий 1438 йил рабиус-соний ойининг 22-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил январ ойининг 21-чи кунидир.

Бугун шанба

Ҳижрий -шамсий 1395 йил баҳман ойининг 2- чиси

Ҳижрий- қамарий 1438  йил рабиус-соний ойининг 22-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил  январ  ойининг 21-чи кунидир.

Бундан 1142 йил илгари ҳижрий –қамарий 296 йил рабиус- сони ойнинг 22 –чисида:

Имом Жавод (а) фарзанди ва Имом Ҳодий (а)-нинг акаси бўлмиш Мусо Мубарқаъ Теҳроннинг жанубида жойлашган муқаддас Қум шаҳрида вафот этди. У ҳижрий қамарий 214 йили Мадина шаҳрида таваллуд топди. У олти ёшга киргунича ўз отаси Имом Жавод (а) -нинг таълим ва тарбияси остида қарор олган эди ва сўнгра ўз акаси Имом Ҳодий (а)-нинг илмидан баҳраманд бўлди. Мусо Мубарқаъ бир муддат Куфада яшади ва 42 ёшида Қумга сафар қилди ва ўз умрининг охиригача у ерда иқомат қилиб исломни таблиғот этиш билан шуғулланди. У илмий юқорий мақомга эга бўлиб ҳадиснинг ровийси эди,  ҳамда тақво ва имоматда унга тенг келадиган шахс йўқ эди. Қумда бу олий мартабали имомзоданинг мақбарасида  бошқа имомзодалар, жумладан унинг фарзандларидан бир неча нафари ва уч нафар сингиллари дафн этилган.  

Бундан 93 йил олдин шу куни, милодий 1924 йил 21 январда Октябр инқилоби раҳбари Владимир Ильич Ленин оламдан ўтди. У милодий 1870 йилда таваллуд топди. Ленинг Россия салтанат режимига қарши кўрашни университетда таҳсил олаётган пайтида бошлади ва милодий 1900(бир мин тўққизюзинчи) йилда Россиянинг хорижига борди бир неча маротаба қамоққа олинди ва сургўн қиинди. У сургўн ва қамоқда бўлганида бурли китобларни ёзди. Ленин Россиядан ташқарида кўраш ва китоб ёзишни давом эттирди. 1917 йил апрель ойида коммунистик инқилобга яқиндан раҳбарлик қилиш мақсадида Россияга қайтди. Инқилоб ғалабасидан сўнг Шўролар раҳбари бўлди. Лениннинг фикр-ақидалари марксизм ғоясига таъсир ўтказди. Шунинг учун у тарғиб этган мафкура "Марксизм-Ленинизм"деб аталади. Империлизм-сармоядорликнинг энг юқори палласи","Нима қилмоқ керак?","Давлат ва инқилоб", "Россияда сармоядорликнинг ривожланиши" китоблари Ленин қаламига мансуб.

Бундан 38 йил олдин ҳижрий -шамсий 1357 йил баҳман ойнинг 2-чисида:

Эрон мусулмон халқининг шоҳ режимига қарши  мухолифатлари ва уларнинг ҳарбийлар билан қарши кўраш олиб боришлари натижасида кўп одамлар тан жароҳат олиб ҳамда кўплари эса қатл этилди.

Имом Хумайний (р.а)-нинг келишини сабрсизлик билан интизор бўлган  Эрон мусулмон халқи Исломий Инқилоб раҳбаридан истиқбол этиш учун таърихий ва зарурий  энг азим тайёргарликни кўришди. Бу муносибат билан халқ мазкур маросимни янада муҳташамроқ барпо этишлари учун Теҳроннинг уламолари ва  турли қатламлар намояндаларидан ташкил топган штаб ташкил этилди. Халқ  Эроннинг турли шаҳарлари ва қишлоқларидан Ҳазрат Имом Хумайний (р.а)-ни кўтиб олиш маросимида иштирок этиш учун  Теҳронга қараб йўл олишди. Бошқа томондан эса халқнинг кенг намойишларидан сўнг ҳаво кучларининг тўрт минг нафар аскарлари  Эрон кўрашувчи халқини ҳимоят этиш учун очлик эълон қилишди ва Америка маслиҳатчиларини Эрондан чиқаришни талаб қилишди.     

 

Ёрлиқ