Январ 22, 2017 14:30 Asia/Tashkent

Рисолат, Жумҳурии Исломи ва Мардум Солори газеталари

Рисолат газетаси шундай келтиради, Миянмардаги геноцид Ғарб инсон ҳуқуқларини ҳимоят этиш иддаочилари ва БМТ ташкилотининг сукут сақлаши сояси остида амалга оширилмоқда ва улар бу жиноятларга нисбатан ҳеч қандай аксуламал кўрсатишмаяпти. Дунё жамоатчилигининг сукут сақлаши Миянмар давлатининг ёвузроқ бўлиши ва мусалмонларга қарши ўзининг геноцидини давом эттириши сабабига айланган. Миянмарда инсоний фожеа шу ҳад-ҳудудга етганким, ундан геноцид унвонида эслатиб ўтиш мумкин. Америка ва бугунги кунда фақат Сурияда террористларнинг инсон ҳуқуқларини поймол этишдан хавотирланаётган инсон ҳуқуқларини муҳофазат этишнинг иддаочилари Миянмар мусалмонларини оммавий қирғин қилиш фожеасига нисбатан ачиниш зоҳир этишлари ва унга қарши бирон бир сайъ-ҳаракатни амалга оширишларига ишониш қийин.

Шу тартиб билан дунё мусалмонлари Миянмар мусалмонларининг оғир ва ачинарли вазъиятларига эътибор қаратишлари лозим. Миянмар мусалмонларига нисбатан бундай муносибат қилишни ҳеч қачон қабул қилиш мумкин эмас ва бу фожеага якун ясаш лозим. Халқаро ташкилотлар ва исломий мамлакатлар ўз ихтилофларини бир томонга қуйиб, исломий бирлашиш билан Миянмарда инсоний фожеалар ва жиноятларга якун ясаш учун сайъ-ҳаракат қилишлари лозим.           

                                    ******

Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, Американинг янги  президенти Дональд Трамп яқинда президентликка қасам ичди ва қасамёдга келтириш маросимини ҳам ўтказди. Трамп ўзининг суханронлигида амалан ўзини “Американинг нажоткори” деб таништиришга сайъ-ҳаракат қилди ва аниқ таҳқирланган, заиф ва кучсиз бир мамлакатнинг президенти унвонида сўз айтиш ва муназзам равишда янги ваъдалар бериш ва Американинг таҳқирлаш, кучсизлик ва заифлик даври охирга етади деб айтишни хоҳлайди. Америка президенти сифатида Трамнинг бу гал изҳор этган изҳороти сайловолди рақобатларнинг таблиғотларидан фарқ қилмасди. Бу нарса шундан далолат берадиким, у ҳалигача ўз мақсадларига эришиши учун бошқаларга қарши агрессив позициясини қуллаш ва ҳужум қилишга мажбурдир деб уйлайди. Шунингдек у “Убомокар” номли тиббий хизмат кўрсатиш лойиҳасидан ҳимоят этиш қонунини бекор қилиш билан амалда мухолифларга миллионлаб норозийларни қўшадиким, ишнинг бе еригача Америка жамияти ҳар қайси замонга қиёслаганда ошкора “қутбий” -лашиб қолгани назарга ташланади. Американинг ҳоким ҳайати икки қутбга бўлиниши ўзининг башорат этиб бўлмайдиган оқибатлари билан Американи қайтиб бўлмайдиган шароитда қарор беради ва ҳар қандай ҳодисалар вужудга келиши мумкин бўлган шароитга юзмаюз этади.  

                                    ******

Мардум Солори газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Россия давлати Сурия мамлакати билан мудофаа ҳамкорликлари доирасида ушбу мамлакатнинг Тартус денгиз базасидан 49 йил давомида фойдаланиш бўйича шартномани имзолади. Тартус порти Ўрта Ер денгизида Россиянинг стратегик денгиз базаси ҳисобланади. Бу шартнома Ўрта Ер денгизида Россия денгиз кучларини мустаҳкамлаш доирасида имзоландиким, ҳозиргача бу кучлар Жабҳатун-Нусра ва ИШИД террористик гуруҳига қарши амалиётларда иштирок этиб келган эди.  Бу чора-тадбирлар Ўрта Ер денгизида ҳарбий ҳузур топишни кенгайтириш учун Америка ва Британиянинг режалари билан ҳамзамон амалга оширилди.  Россия милодий 2015 йил январ ойида халқаро сув ҳудудларида ўзининг янги доктринасини эълон қилди ва бу доктрина собиқ Шўролар давлати ўзининг ҳарбий базасига эга бўлган Ўрта Ер денгизи каби минтақаларда денгиз патрулини ташкил этишдан иборатдир. Бошқа томондан Ўрта Шарқ халқаро террористларнинг дам олиш маконига айланиб қолган. Шунинг учун Россия минтақада ўзининг мавқеи ва обрў-эътиборини сақлаш учун бирон бир чора-тадбир кўриши лозим ва Тартус базаси бу масалани ҳал этиш учун энг муносиб вариант ҳисобланади. Тартус порти Масква учун аҳамиятга молик бўлган марказлардан саналади. Россия Сурия билан имзоланган шартномаси билан бу портда ўз қудратини сақлай олди.          

                                

Ёрлиқ