Эрон матбуотига бир назар
Хуросон, Жумҳурии Исломи ва Эрон газеталари
Хуросон газетаси шундай ёзади, Ливияда ҳозирги кунда ижроия қудрати икки қисмга бўлинган минжумла шарқда генерал Халифа Ҳафтар ва ғарбда эса Фоиз Ас-Сирож раҳбарлигида Вифоқ ҳукуматининг раҳбарлиги ҳисобланади. Ливиянинг шарқий ва ғарбий иккала қисмининг ҳар бири Ғарб мамлакатларидан бири томонидан ҳимоят этилади. Минтақада Ливиянинг олиб бораётган фаолияти охирги йиллар давомида ҳошияларга қарор олган. Аммо шуниси маълумким, Россиянинг генерал Ҳафтарга кўрсатган кўмаклари шундан далолат берадиким, Масква Ҳалабни фатҳ этиш ва паралел равишда Сурия бўҳрони музокаралар арсасига кирганидан кейин нефтга бой бўлган ушбу мамлакатда муҳим рол уйнашга сайъ-ҳаракат қилмоқда. Бинобарин Маскванинг бундай сайъ-ҳаракати Нато ташкилоти, айниқса Италиянинг Европа Иттифоқида раислик қилиши даврида хавотирланишининг сабабига айланганким, Ливияни Африканинг шимолида ўзининг таъсири доирасида деб билади ва Ливия давлатининг ҳомийси ҳисобланади. Ҳақиқат шундан иборатким, Ливия масаласи бўйича Трампнинг сиёсати аниқ бўлмаганлиги боис Европа Иттифоқи бу мамлакатга нисбатан мунча мойиллик зоҳир этмаслиги сабабига айланган эди. Зоҳиран ана шу мавзў Маскванинг жиддий тарзда Ливияга кириши сабабига айланган бўлса керак.
******
Рисолат газетаси шундай ёзади, Яманнинг ҳимояланмаган халқига қарши Саъудия режими ва унинг иттифоқчилари томонидан амалга оширган ваҳшийликча ҳужумларидан бир неча вақт ўтишидан кейин Яман халқи ўртасидан 15 минг нафар шахс шаҳид бўлишди ва бошқа минглаб нафарлар эса оғир тан жароҳатлари олишди. Саъудия режимининг ҳужумлари халқаро жамоатчилигининг жиддий сукут сақлашлари билан юзмаюз бўлди ва ана шу сукут сақлаш ҳозиргача давом этмоқда.
Ҳақиқат шандан иборатким, Саъудия Арабистони ўтган икки йил давомида Яманга ҳарбий тажовуз қилишидан кейин ўзининг ҳеч қайси бир мақсадларига эришолмади. Улар яхши билишадиким, бу амалиёт уларнинг назарида бўлган режа ва мақсадларни амалда татбиқ этмайди. Шундай назарга ташланадиким, Саъудия Арабистони Яман халқига қарши иқтисодий санкцияларни кучайтириш билан ҳарбий ҳужумларни ҳам кучайтириш сиёсатини ўзининг ишчи дастурида қарор берган токим, Яман инфратизимларини биткул нобуд қилиб ташлашдан кейин ушбу мамлакатда ҳалок бўлиш, касалликларнинг кенгайиши, тўйиб овқатланмаслик, очлик ва очарчиликнинг кенгайиши натижасида яманликлар осонлик билан Риёз масъулларининг ноқонуний мақсадлари наздида таслим бўлсинлар. Шу сабабдан оғир улар мағлубиятларга юзмаюз бўлишларига қарамасдан Яманга қарши ўз ҳужумларини давом этишмоқда.
******
Жумҳурии Исломи газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай келтиради, Суриядаги бугунги шароит ва Сурия давлатининг ғалаба қозонишлари шундан далолат берадиким, Остона музокаралари ҳалокатдан нажот топиш, ўзларини “тинч ҳошияда” қарор беришлари ҳамда Сурия ҳодисаларида ўзларининг илгари ўтган авлодларидек ҳалокатга юзмаюз бўлмасликлари учун мухолифларнинг охирги фурсатлари ва охирги қароргоҳлари ҳисобланади. Террористлар ҳомийларининг позициялари, айниқса Туркиянинг сиёсий бошқача йўлни қуллаши шундан далолат берадиким, террористлар ва ҳатто мухолифлар ўзларининг охирги кунларига яқинлашиб қолишган ва агар боқий қолган ушбу фурсатдан фойдаланмасалар қайтиб бўлмайдиган йўлда қарор олишлари муқаррар. Амалиёт майдонида шу нарса маълум бўлдиким, Сурия бўҳрони ҳарбий йўл билан ҳал бўлмайди ва кимки уша тажриба этилган йўлни такрор этишни хоҳласа, ўзининг илгари ўтган авлодларидек яхши келажакка умидвор бўлиши мумкин эмас.