Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил баҳман ойнинг 8-чиси Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил рабиус сони ойининг 28-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил январ ойининг 27-чи кунидир.
Бугун жума
Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил баҳман ойнинг 8-чиси
Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил рабиус сони ойининг 28-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил январ ойининг 27-чи кунидир.
Бундан 800 йил аввал, яъни ҳижрий-қамарий 638 йилнинг 27-рабиъуссоний ойида Ибн Арабий номи билан машҳур етук мусулмон орифи ва донишманди Абубакр Муҳиддин Муҳаммад Дамашқда вафот этган. У ҳижрий-қамарий 560 йилда бугунги Испания –Андалусияда таваллуд топган ва кўплаб илмларни ўрганганидан кейин Туркияга бориб, сайру сулукни бошлайди. Ибн Арабий Тунис, Макка, Бағдод, Ҳалаб каби кўплаб айрим юрт ва шаҳарларга сафар қилган. Уни барча ерда ҳурмат ва эҳтиром қилишган. У ўзининг баракали умри давомида кўплаб илмий фаолиятларни амалга оширган. Айрим манбаларга кўра, унинг ёзган рисола ва китобларининг сони беш юздан ошади. Унинг асарларидан бири “Тафсири кабир” бўлиб, бир неча жилдан иборатди.
Бундан 261 йил олдин милодий 1756 йил январ ойнинг 27-чисида:
Австриялик компазитор Волфганг Моцарт Зальцбург шаҳрида таваллуд топди. У болалик чоғидан бошлаб мусиқага қизиқиш зоҳир этди ва компазитор ҳамда мусиқачи бўлган ўз отасининг олдида бу санъатнинг сир-асрорларини ўрганди. Моцарт 5 ёшлигида куй басталади ва 6 ёшлигида эса оркестрни бошқариш ва концертларни ижро этиш билан шуғулланди ва бир неча муддат ўтганидан кейин ўзининг биринчи симфониясини ёзди. У 25 ёшлигидан кейинги йиллар давомида ўз умрининг кўп қисмини Австриянинг пойтахти Вена шаҳрида ўтказди. Моцарт ҳаракатчан компазитор эди ва қисқа умр кўрганига қарамасдан ўзидан кўп шоҳ асарларни боқий қолдирди. Машҳур опералардан "Фигаронинг уйланиши" ва "Сеҳрли най" асарларини тилга олиш мумкин. Моцарт милодий 1791 йили 35 ёшлигида вафот этди.
Бундан 126 йил муқаддам милодий 1891-чи йил январь ойининг 27-чисида:
Россия газетасининг машҳур мухбири ва ёзувчиси Илья Эренбург таваллуд топди. У талабалик вақтида коммунизмга юз қаратди ва шу сабабдан қамоққа олинди. Эренбург эркинликка чиққанидан кейин Францияга сафар қилди ва милодий 1917 йилда Совет Инқилобининг вужудга келиши билан ўз ватанига қайтиб келди. У Ғарб мамлакатларида бир неча муддат мухбир сифатида фаолият олиб борган эди. Жумладан у Испаниянинг ички урушлари ҳақида хабар тарқатарди. Эренбург ўзининг адабий ишини шеър ижод этишдан бошлаб, роман ёзиш билан давом этди. Эренбург ижтимоий бир танқидчи бўлишига қарамасдан Совет Иттифоқининг коммунистик давлати унга нисбатан қаршилик кўрсатмасди. У ёзган асарлардан "Жулио Жорнетонинг ажойиб саргузаштлари ", "Тўфон", ва "Парижнинг инқирози " асарларни тилга олиш мумкин. Эренбург милодий 1967 йилда вафот этди.
Бундан 4 йил олдин ҳижрий-шамсий 1391 йил баҳман ойининг 8-чисида:
Эрон Ислом Жумҳурияти космик йўнилишида олиб борилган тадқиқотларининг давомида биринчи маротаба тирик мавжудотни ракета орқали ер арбитасига чиқарди. Соқ-саломат ерга қайтиб қунган ушбу тирик мавжудот маймун эди. Бу мувафаққиятли синов Америка ва унинг иттифоқчилари томонидан золимона санкцияларни жорий этишига қарамасдан Эроннинг космос бўйича ривожланишини дунё аҳлига намойиш этди.