Нур томон йӯл-715
715-қисм. “Анкабут” муборак сураси 50-55--ояти карималарининг шарҳи
Суҳбатимиз ибтидосида “Анкабут” муборак сураси 50-51--ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.
وَقَالُوا لَوْلَا أُنزِلَ عَلَيْهِ آيَاتٌ مِّن رَّبِّهِ ۖ قُلْ إِنَّمَا الْآيَاتُ عِندَ اللَّـهِ وَإِنَّمَا أَنَا نَذِيرٌ مُّبِينٌ ﴿٥٠﴾ أَوَلَمْ يَكْفِهِمْ أَنَّا أَنزَلْنَا عَلَيْكَ الْكِتَابَ يُتْلَىٰ عَلَيْهِمْ ۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَرَحْمَةً وَذِكْرَىٰ لِقَوْمٍ يُؤْمِنُونَ ﴿٥١﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Ва улар: «Унга Роббидан мўжизалар нозил қилинса эди», дедилар. Сен: »Мўъжизалар ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир. Мен эса, фақат очиқ-ойдин огоҳлантиргувчиман, холос», дегин. (50) Уларга Бизнинг сенга ўзлари учун тиловат қилинаётган ушбу китобни нозил этганимиз кифоя қилмайдими?! Албатта, бунда иймон келтирадиган қавмлар учун раҳмат ва эслатма бордир. (51)
Олдинги суҳбатларда Қуръони карим ва Расулуллоҳ (С) рисолати ҳаққониятининг айрим нишоналари зикр этилди.Бу ояти карималарда буюрилади: ана шундай нишоналарга қарамасдан кофирлар "Нега Муҳаммад Ийсо ва Мусога ӯхшаш муъжиза келтирмайди? Нега биз истаган нарсани бажармайди? Нега қақроқ чӯллардан зилол сувли булоқлар чиқармайди? Нега Худосидан бизга хатлар келтирмайди?-- деб айтишади.
Ҳақиқат шулким, улар иймон келтиришга мойил эмаслар. Худди олдинги қавмлар Мусо, Ийсо ва бошқа пайғамбарларнинг муъжизаларини кӯриб ҳам иймон келтириш ӯрнига яна бошқа баҳоналар қидирганликлари каби.
Парвардигор Қуръони каримни Расулуллоҳ (С)нинг абадий муъжизаси сифатида нозил қилди. Мункирлар қанчалик уринишмасин, унинг сураларига ӯхшаш биргина сура ҳам келтиролмадилар. Бундан ташқари муъжиза пайғамбарлар ихтиёридаги нарса эмас. Аллоҳ истаган чоғи муъжиза юз бериши мумкин.
Пайғамбарларнинг вазифаси аҳли башарнинг ақл ва фитратига хос бӯлган эслатиш ва башорат бериш йӯли билан одамларни тӯғри йӯлга бошлашдир. Улар сеҳргарлар ва масхарабозларга ӯхшаб одамларни ӯз атрофларига йиғиш учун ҳайрон қоларли ажойиб-ғаройиб амалларни бажармайдилар. Мухолифлар ӯткинчи моддий муъжизалар кӯрсатишни талаб қилишарди, ваҳоланки, Қуръони карим ислом пайғамбарининг боқий маънавий муъжизасидир. Юксак маърифатли бу китоб мактаб кӯрмаган, саводсиз киши орқали келтирилди, аммо Аллоҳнинг лутфи ила ул баракотли зотнинг ӯзлари башарият муаллими бӯлдилар.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
Энг сӯнгги пайғамбарнинг муъжизаси Қуръони карим бӯлиб, у бутун оламларни қамраб олувчи абадий муъжизадир.
Қуръони карим мукаммал китоб бӯлиб, унда инсоннинг барча маънавий эҳтиёжларига жавоб берилган. У барча давру замонлардага барча насллар томонидан идрок этилади.
Қуръон инсонни ғафлатдан узоқлаштирувчи ва Аллоҳнинг лутфу марҳаматига яқинлаштирувчи воситадир.
Энди “Анкабут” муборак сураси 52-53-ояти каримаcининг тиловатига қулоқ тутамиз.
قُلْ كَفَىٰ بِاللَّـهِ بَيْنِي وَبَيْنَكُمْ شَهِيدًا ۖ يَعْلَمُ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ ۗ وَالَّذِينَ آمَنُوا بِالْبَاطِلِ وَكَفَرُوا بِاللَّـهِ أُولَـٰئِكَ هُمُ الْخَاسِرُونَ ﴿٥٢﴾ وَيَسْتَعْجِلُونَكَ بِالْعَذَابِ ۚ وَلَوْلَا أَجَلٌ مُّسَمًّى لَّجَاءَهُمُ الْعَذَابُ وَلَيَأْتِيَنَّهُم بَغْتَةً وَهُمْ لَا يَشْعُرُونَ ﴿٥٣﴾
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
«Мен билан сизнинг орамизда гувоҳликка Аллоҳнинг Ўзи кифоядир. У осмонлару ердаги нарсани билур. Ботилга иймон келтириб, Аллоҳга куфр келтирганлар, ана ўшалар ўзлари зиён кўргувчилардир», деб айт. (52)Улар сендан азобни тезлаштиришни талаб қилурлар. Агар белгиланган ажал бўлмаганида, уларга, албатта, азоб келган бўлур эди. Албатта, уларга у тўсатдан, улар сезмаган ҳолда келур. (53)
Бу ояти карима Расулулоҳ (С) га "Кофирлар рисолатингизни инкор қилишганда ҳам тушкунликка тушманг, Зеро Аллоҳ барча сай-ҳаракатингизни кӯриб турибди ва сизни ҳимоя қилади, дея тасалли беради. Бошқа томондан Пайғамбар кофирларга дейдилар: "Агар мен пайғамбар бӯлмай, ёлғондакам рисолат даъво қилаётган бӯлсам, барча ишларимиздан хабардор бӯлган Аллоҳ мени расво қилиши мумкин".
Ояти карималарнинг давомида буюрилади: аммо якрав кофирлар, гаплари тӯғри бӯлса, Худонинг азобини бизга нозил қил, дейишади. Улар Аллоҳ инсонларга дунёда муҳлат ва ҳаёт йӯлини танлаш ихтиёрини берганини билишмайди.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1.Кофирларнинг куфр ва ботил йӯлига қадам босишлари, Аллоҳга иймон келтирмасликлари иймон аҳлини паришонхотир қилмасин. Зеро, Аллоҳ ҳозиру нозир бӯлиб, кофирларни охир-оқибат хору залил айлайди.
2. Аллоҳ таъоло Пайғамбар (с)нинг садоқатларини маъқуллаб, унга гувоҳлик беради.
3. Аллоҳнинг қаҳр-ғазаби юксак ҳикмат юзасидан ҳисоб-китоб қилингандир. Бу нарса Аллоҳнинг иродасига боғлиқ, банданинг эмас.
Суҳбатимиз сӯнгида “Анкабут” муборак сураси 54-55--ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.
يَسْتَعْجِلُونَكَ بِالْعَذَابِ وَإِنَّ جَهَنَّمَ لَمُحِيطَةٌ بِالْكَافِرِينَ ﴿٥٤﴾ يَوْمَ يَغْشَاهُمُ الْعَذَابُ مِن فَوْقِهِمْ وَمِن تَحْتِ أَرْجُلِهِمْ وَيَقُولُ ذُوقُوا مَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ ﴿٥٥﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Улар сендан азобни тезлаштиришни талаб қилурлар. Ҳолбуки, жаҳаннам ҳеч шубҳасиз кофирларни ўраб тургувчидир. (54) У кунда азоб уларни устларидан ва оёқлари остидан ўраб олур ва У зот: «Қилиб юрган амалларингиз (жазосини) тотинг!» деб айтур. (55)
Кофирларнинг масхара оҳангида Илоҳий азобнинг келишини сӯраганликларини баён этган олдинги оятнинг давоми сифатида бу ояти карималарда буюрилади: Нега шошиласиз? Сизлар ҳозир ҳам жаҳаннамда яшаяпсиз, аммо буни идрок этолмайсиз. Жаҳаннам --зулм ва адолатсизлик, жаҳаннам-- уруш ва қон тӯкиш, жаҳаннам --доимий хавф-хатарда юрак ҳовучлаб яшаш, жаҳаннам изтироб ва умидсизликдир...
Улар Илоҳий азоб фақатгина тӯфон, сел ва зилзиладан иборат деган гумондалар. Аммо Илоҳий азобнинг турлари жуда кӯплигини билишмайди. Сизнинг дунёдаги азобларингиз ярамас амалларингизнинг натижасидир. Охиратда ҳам шуълалари ҳар томондан сизни чирмаб олувчи, қочиш йӯлларингизни олов билан тӯсувчи дӯзахга кирурсиз.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
Дунёда Аллоҳнинг кофирларни ҳалок қилишга шошилмаслиги уларнинг тавба қилиб, ҳақ йӯлига қайтишлари учун берилган фурсатдир. Афсуски, улар бу ғанимат фурсатдан фойдаланмайдилар.
Ҳар бир амалнинг охират куни зоҳир бӯладиган ботини бордир. Дӯзах ҳам инсоннинг дунёдаги амаллари тажассумидир.