Январ 28, 2017 14:51 Asia/Tashkent

Эрон, Рисолат ва Жумҳурии Исломи газеталари

Эрон газетаси шундай ёзади, ислом дунёсининг маданий пойтахти унвонида Машҳад шаҳрининг сайланиши ва ўтган ҳафтада Ҳазрат Имом Ризо алайҳиссалом ҳарамида унинг очилиши маросимини расмий равишда ўтказиш ҳар қандай ирқ , қавм ва миллатларга қарамасдан собиқаси бўлмаган исломий жамиятнинг ҳамдиллиги, ҳамжиҳатлиги ва бирлашуви ҳамда исломий умматнинг ягона бир сафни ташкил этишининг шоҳидига айландик. Бўҳрон билан тўла бўлган ҳозирги дунёда миллатлар ижтимойи ҳаётининг давом этиш йўли бу исломий таълимотлар ва диний ўзликларга қайтиш саналади.

Тавҳид, нубуват ва ўз мавқеини қайта топиш бизларнинг муштарак ўзлигимиздир ва қайси мазҳабда бўлмасин аҳли байтнинг дўстлиги ҳам биз мусалмонларнинг ишончимиздир. Ҳақиқат шундан иборатким, ўтган бир аср давомида дунё низоларининг асосий илдизини маданий илдиз ташкил этган ва низоларнинг асосий омили эса маданий ихтилофлар эди.

Ислом дунёсининг маданий пойтахти дўстлик ва тинчлик нидосини тарқатиш ҳамда бирлашиш ва иттифоқни қулга киритиш йўли билан  мусалмонлар ўртасида муштарак бўлган қийинчилик ва мушкулотларни бартараф этиш, ҳамжиҳатлик ва ҳамдиллик учун исломий умматни янада яқинлаштириш ҳамда музокара этишнинг асосчиси бўла олиши учун Эрон Ислом Жумҳуриятига ушбу фурсатни вужудга келтирди.     

                                    ******

Рисолат газетаси шундай келтиради, Трамп Американинг янги президенти унвонида қасмёд қилганидан кейин ҳар бири ўз навбатида жанжал ва муноқишаларни вужудга келтирадиган сайъ-ҳаракатларларга қул ўрди.  Транс Посифик шартномасидан чиқиш, Хитойнинг жанубий денгизида Пекиннинг сунъий оролларини қуришга монеалар яратиш учун Вашингтоннинг ваъда бериши, Америкага муҳожират қилиш учун тўсиқликлар яратиш, Мексика чегараларида дивор қуриш ба сайъ-ҳаракатлар жумласидандир.  Американинг Хитой билан қарамақаршилиги ҳар қайси замондан ҳам жиддийлашиб қолган. Шунинг учун хитойлик айрим расмийлар дунёда раҳбарлик қилиш ҳақида сўҳбатлашмоқда ва Хитойнинг оммавий ахборот воситалари ҳам турли хабарларни тарқатишлари билан турли мамлакатлардан нотуғри сиёсатларни қуллаши туфайли Американинг янги президенти Дональд Трампни босим остига қарор беришларини сўрамоқда. Шунга асосан шундай башорат этилмоқдаким, дунё Трампнинг қуллаган сайъ-ҳаракатлари туфайли жиддий ўзгаришларга юзмаюз бўлади. Бу ўзгариш Америка баробарида уйқуда бўлган сариқ аждаҳонинг уйғонишига юзмаюз этиши мумкин. Бу муаммо вужудга келса, шак-шубҳасиз Трампни ИШИД террористик гуруҳининг мағлубиятга учршаши каби муҳим вазифалариларни ҳал этишдан узоқлаштиради.           

                                    ******

Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади Англиянинг бош вазири Тиреза Мэй Америкага қилган сафари жараёнида Трампнинг америкаси билан ҳамжиҳатлигини эълон қилиши зимнида, Вашингтоннинг янги расмийларидан “Жаҳонни ҳидоят этиш ва раҳбарлик қилиш” учун Англия билан ҳамкорлик қилиш ва ҳамжиҳатлик зоҳир этишда унинг давлатига қаршилик кўрсатмасликларини сўради. У жумҳурийчилар партиясининг аъзолари ва Американинг янги президенти Дональд Трампга хитоб айлаб, Ўрта Шарқда Эронинг нуфуз топиши ҳақида огоҳлантириш берди.  У Теҳрондан бошлаб Ўрта Ер денгизигача нуфуз топиш минтақасини ижод этиш фикрида эканлиги учун Эронни айблади. Тереза Мэй ва унинг иттифоқчилари ҳалигача ўз мағлубиятларининг асосий сабабини қабул қилмасликлари ҳамда араб, ибрий ва ғарбий марказ йўлининг хато билан тўла стратегияси туғри эканлигига нисбатан иддао қилиш ва таъкид қилишлари билан Эронни ўз мувафаққиятсизликларининг асосий омили деб таништиришга сайъ-ҳаракат қилишмоқда. Ҳолбуки Ғарбнинг мувафаққиятсизликларга юзмаюз бўлишининг асосий омили бу террористлар ва Араб реакцион жинояткорлари билан ҳамжиҳатлик қилиш ва уларни ҳимоят этишларидадир. Ҳалигача  Англия бош вазири Яманда сауъдиялик коалициясининг уруш жиноятларини ҳимоят этади ҳамда Баҳрайн ва Яманда одамларни қатл этиш ва ёвузликларни оқламоқда. Маълумки, Англия бундай нодон ва қупол сиёсатчилари билан душманга эҳтиёж сезмайди. Балки ана шу нодон унсурлар Англиянинг дунёдаги обрў-эътиборини барбод беришлари мумкин.