Январ 29, 2017 13:53 Asia/Tashkent

Хуросон, Жумҳурии исломи ва Мардум Солори газеталари

Хуросон газетаси шундай ёзади, Америка давлати ўтган кундан бошлаб ва Трамп томонидан имзо қуйишидан кейин расмий равишда ушбу мамлакатнинг ер-ҳудудларига еттита мамлакат фуқароларининг киришига тўсиқлик яратди.  Бу чеклов айрим мусофирларнинг учишларидан олдин амалга оширилди ва бошқа айримлари эса Америка аэропортида қулга олинди.

Америка билан ушбу еиттита мамлакатларнинг сиёсий алоқаларини таҳлили этиш шуни кўрсатадиким, бу мамлакатларнинг айримлари амалда муносиб сиёсий ва иқтисодий алоқа ва ҳатто Вашингтон билан дўстлик алоқаларига эгалар. Трамп 11 сентябр ҳодисаси олдини олиш мақсадида бу мамлакатлар фуқароларининг мамлакатга киришилари олдини олади деб иддао қилган эди. Ҳолбуки Саъудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа ҳамжиҳат бўлган мамлакатларнинг уйнаган роллари Американинг янги президентининг  эътиборсизлигига қарор олди ва ҳозиргача Трампнинг Риёз билан қандай муносибат қилиши маълум эмас. Вашингтоннинг ҳарбий ҳужумларидан катта зарар кўрган мамлакатлар Вашингтоннинг таҳқирлайдиган муносибатларини ҳали кўтишлари лозим бўлади.    

                                    ******

Жумҳурии Исломи газетаси шундай келтиради, агарчи Трамп терроризм билан қарши кўраш олиб боришни кучайтириш баҳонаси билан муҳожират қилишга зид бўлган ўз қонунини имзолаганини оқласада, аммо Арабистон, Туркия, Араб Амирликлари ва Қатар бу руйхатда кўзга ташланмайдилар. Ҳолбуки минтақада терроризм масаласи бу мамлакатларга тегишлидир. Америка жамияти билан Трапм Америкасининг ошкора қарамақаршилиги,  ҳатто ўз иттифоқчилари билан жиддий ихтилофга эга бўлиши ҳамда дунё миқёсида системаларни ўзгартиришга ҳаракат қилиши шундай бир ҳолда амалга оширилмоқдаким, яқин кунларгача Вашингтон ана шу системаларни мустаҳкамлаш ва унга кафолат бериш мақсадида эди. Албатта бундай амал қилиш Американинг дунёдаги қолган обрў-эътиборини савол остига қарор бериши ва Американинг нуфузини эса инқирозга юзмаюз этиши муқаррар.     

                                    ******

Мардум Солори газетаси ҳам Трампнинг хатти-ҳаракати ҳақида шундай ёзади, Трампни сайлаш жорий халқаро тизим ва ундан келиб чиққан ташкилотлар ва идораларга таҳдид солади ва Американинг ўз иттифоқчилари учун берган хавфсизлик кафолатларига ишониш мумкин эмас ҳамда тинчлик ва осойишталик олиб келмайди.

Трамп бир неча маротаба дўст бўлган мамлакатларнинг хавфсизликларини бепул бошқа таъминламайди ва улар учун полиция ролини бошқа уйнамайди деб таъкидлаган эди.

У шу йўл орқали Америка учун даромад келтиришни мақсад қилган. У Твитерда мунтазам равишда қупол ва беодоблик паёмларни йўллаши билан Хитойга ҳужум қилади ҳатто Япония ва Жанубий Кореяни ядровий қурол-яроқларга эга бўлишлари учун тарғибот олиб боради. Шунинг учун халқаро тизимида юз берадиган воқеалардан ҳеч қандай дарк ва тушунчага эга эмаслигини кўрсатди. Американинг ички шароитининг истиқболи шунингдек бу масалаларда Трампнинг амалга ошираётган ҳаракатларидан бошқа мамлакатларнинг ташвишланишларидан маълумким, “Америка азаматини қайта тиклаш” бўйича Трампнинг сайловолди шиорлари амалда масхарага айланиши учун ҳеч қандай шак-шубҳа қолдирмайди.  

Ёрлиқ