август 01, 2016 12:27 Asia/Tashkent
  • Ислом ва иқтисодитй тараққиёт
    Ислом ва иқтисодитй тараққиёт

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен, Адиба Қодирий "Ислом ва иқтисодий тараққиёт" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз! Мусиқа Ислом ва иқтисодий тараққиёт

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар. 

Мен, Адиба Қодирий "Ислом ва иқтисодий тараққиёт"  туркум эшиттиришнинг  навбатдаги сони  билан сизнинг хизматингиздаман.  Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!                      

Ӯтган дастуримиз давомида айтганимиздек ислом динининг иқтисодий тизимида тараққиётнинг манбалари ва Ислом дини нуқтаи назаридан ривожланиш ва тараққиётни  таҳлил этишни  мақсад қилган эдик.Таъкидлаб ӯтганимиздек инсон уша ғорларда ҳаёт кечиришидан бошлаб ҳозирги замонгача фаровон ва яхши ҳаётга эришиш ва ободончилик ва фаровонликни амалга ошириш учун кӯп сайъ-ҳаракат қилиб келган. Бу сайъ -ҳаракатнинг маҳсули ривожланишнинг кенг маъносида ҳаётнинг турли арсаларини қамраб олади. Аммо бугунги кунда саноатлашган жамият ҳақида танқидларнинг энг муҳими шундан иборатки ривожланиш ушбу жамиятда инсонни ӯзидан бегона этиб маънавият ва ахлоқни зайифлантиради.

Жамиятшуносларнинг эътиқодларига кӯра талаб даражасидаги ривожланиш иқтисодий, маданий ва ижтимоий барча жиҳатларда жараён олиши лозим. Ва ривожланишнинг асосий манбаси инсон бӯлиши сабабли унинг мақсади ҳам инсоннинг маънавий ва моддий эҳтиёжларини бартараф этишдан иборат бӯлиши лозим. Табиийки руҳий ва маънавий истак -хоҳишларни назарга олмасдан моддий эҳтиёжларга аҳамият қаратиш ёмон шароитларни вужудга келтиради. Бошқа томондан шуни зикр этиш лозимки ривожланиш ҳар бир жамиятда уша жамиятнинг муносиб ва анъанавий нормалар билан тӯғри келиши лозим.

Ҳар бир халқ ҳаёт, инсон борлиқ дунёси ҳақида  ӯзига хос қараш,  ақида ва хусусиятларга эгадир. Ва ушбу халқнинг таьрихий шахсиятлари ушбу омилларнинг мажмуасидан шаклланишади. Шунинг учун бу хусусиятлар ривожланишнинг жараёнида назарга олиниши лозим. Чунки акс ҳолда кириб келган маданий воситалар, жамиятнинг маданий ва ижтимоий тизимини таҳдид остига қарор беради.
Исломий мамлакатнинг аксарияти ана шу тақдирга юзмаюз бӯлишган. Исломий айрим жамиятлар дунёнинг ривожланиш карвонига эришиш учун шошилинч билан амал қилишди. Ва натижада уларнинг маданий қадриятларининг аксарияти ӯзгариб зайифлашади. Таърихни диққат -эътибор билан мутолаа қилиш ва исломий жамиятларнинг тажрибаларни эътибор қаратиш билан шундай хулосага эришиш мумкинки ушбу мамлакатларнинг ривожланиши фақат бу жамиятнинг ичкарисида,  ҳамда исломнинг ижтимоий, маданий ва ахлоқий қадриятларга аҳамият қаратиш билан амалга оширилади.

Ислом динида ривожланишнинг йуналишлари ва мафҳумларни баён этишдан олдин дастлаб инсон ҳаёт ва дунёвий неъматлар ҳақида ислом динининг қарашларини таҳлил этамиз.

Ислом  ривожланишга шундай қарашга эгаким аллоҳ таоло борликни яратди ва иллоҳий дин ва йӯл -йуриқлар асосида ободончилик ва фаровонлик билан шуғулланиши учун инсонни ер -юзида ӯринбосар деб тайинлади. Аллоҳ таоло инсон баҳра оладиган барча бойлик ва неъматларнинг ҳақиқий моликидир. Бу ҳақиқатни Қуръони карим оятларидан ҳам топиш мумкин. Парвардигор инсонга қадр -қиймат ва каромат бағишлаши билан уни бутун мавжудотларга нисбатан фазилатга эга этиб одам зоти уз вазифасига тӯғри амал қилиши учун дунёни унинг ҳукмронлигига қарор берди. Шунинг учун инсоннинг тақдири ва унинг дунё ва охиратдаги келажаки унинг хатти -ҳаракати ва амалининг қандайлигига боғлиқдир.

Исро муборак сурасининг 70 ояти каримасида шундай келтирилади: " Батаҳқиқ, Биз Бани Одамни азизу мукаррам қилиб қўйдик ва уларни қуруқлигу денгизда (улов-ла) кўтардик ҳамда уларни пок нарсалар ила ризқлантирдик ва уни Ўзимиз яратган кўп нарсалардан мутлақо афзал қилиб қўйдик. (Аллоҳ таоло қуруқликда ҳам, денгизда ҳам инсон боласи учун турли уловларни яратиб, шунга биноан қонун-қоидаларни жорий қилиб қўйди. Бу ҳам Аллоҳ одам боласини азизу мукаррам қилганидандир. Афзалликда унга яқин кела оладиган махлуқот оламда йўқдир. Барча махлуқотлар одам боласи учун беминнат хизматкордир. Лекин бу афзалликнинг жавобгарилиги ҳам бор. Қиёмат куни ҳар бир берилган афзаллик ва неъматлардан сўралади. Ҳисоб-китоб қилинади.)

 Қуръони карим таъбири билан айтганда  дунёвий неъматлар иллоҳий неьмат саналадиким аллоҳ таоло томонидан инсон эҳтиёжларини қониқтириш мақсадида унинг ихтиерига қарор берган ва ундан баҳраманд бӯлиши билан ӯзининг ривож -равнақ топиши ва камолотга эришиш заминаларини таьминлаб иллоҳий тақводорликка риоят этиш билан шайтоний майл хоҳишларни узидан ӯзоқлаштиради. Бақара муборак сурасининг 168 чи ояти каримасида бу ҳақда шундай марҳамат қилади:  "Эй одамлар! Ер юзидаги нарсалардан ҳалол-покларини енглар. Ва шайтон изидан эргашманглар, чунки у сизларга очиқ душмандир.

Ислом динининг бузрукворлари ва пешволари нутқларида турли ривоятларни мушоҳада этиш мумкинки уларда ишларда муваффақиятга эришиш, сайъ -ҳаракат қилиш ва ишлашга  ва дунёда иллоҳий неъматлардан баҳраман бӯлиш тавсия берилади. Аммо ахлоқий ва руҳий ривожланишдан  орқада қолмасликлари лозим.

Ёрлиқ