Январ 31, 2017 14:57 Asia/Tashkent

Бугун  сешанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил баҳман ойининг  12- чиси Ҳижрий қамарий 1438 йил жумодиул аввал   ойининг  2-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил январ ойининг 31- кунидир.

Бундан 1047 йил бурун, яъни ҳижрий-қамарий 391-йил, жумодиул аввал ойининг 2-куни Эронлик шоир Абу Исҳоқ Касоий Марвазий оламдан ӯтди. У ҳижрий-қамарий 341-йили ӯша пайтдаги Эроннинг ҳудудида, бугун эса Туркманистонда   жойлашган Марв шаҳрида дунёга келди. Шоир Сомонийлар салтанатининг сӯнгги ва Ғазнавийлар ҳукмронлигининг илк даврида яшади.

Абу Исҳоқ Касоий Марвазий исломнинг азиз пайғамбари Муҳаммад Мустафо (с) аҳли байтлари, хусусан ҳазрат Али бин Абитолиб алайҳиссалом ҳақида кӯпгина шеърлар  ёзди.

  Касоий Марвазийдан шеърлар девони  мерос қолди.

Ххххххххххххххххххххххххх

1599 йилнинг 31-январ куни яъни бундан роса 418 йил аввал инглиз маликаси Елизабет биринчининг фармони билан Ҳиндистонда шарқий Ҳинд-Инглиз компанияси таъсис этилди. Бу компания Жанубий Осиё минтақасидаги серҳосил ҳудудларда  Британиянинг мустамлакачилик сийсати заминаларини мустаҳкамлади. Бундан кейин Англиянинг Жанубий Осиёда яшовчи халқлар билан  барча мустамлакачилик муносабатлари  ва амалиётлари Шарқий Ҳинд компанияси орқали амалга оширилди.

Англиядан сӯнг Голландия, Франсия ва Португалия каби мамлакатлар ҳам мустамлакачилик мақсадида Ҳиндистон Ярим оролига равона бӯлдилар.  Ҳиндистонда Англиянинг нуфузи орта борди ва компания тузилишидан  уч аср ӯтгач, бу мамлакат Англиянинг бир қисми, дея элон қилинди ҳамда малика Виктория Ҳиндистон ва Англия императори тожини бошига қӯндирди. Бу давр ҳинд халқининг Англия давлати ва инглиз сармоячилари томонидан талон-тарож қилиниш замони дея юритилади.

Ххххххххххххххххххххххх

Бундан 38 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1357 йил баҳман ойининг 12-куни Исломий инқилобнинг буюк  раҳбари ва Эрон Ислом жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайний раҳимаҳуллоҳ 15 йиллик сургундан сӯнг Эронга қайтди. Мамлакат халқи ӯз пешвосини улкан меҳр-муҳаббат билан кутиб олди.

Имом Хумайний ҳазратлари Теҳроннинг Меҳробод аэропортида  қисқа  миннатдорчилик нутқи сӯзлагач, исломий  инқилоб шаҳидларига ӯз эҳтиромини  баён қилиш мақсадида Биҳишти Заҳрога борди ва у ерда йиғилган кишиларга қарата деди: " Мен бу миллатнинг қӯллаб-қувватлаши билан давлат тузаман" .

Имом ҳазратларининг Эрон тупроғига қадам қӯйишларидан 10 кун ӯтгач, ҳижрий-шамсий 1357 йил баҳман ойининг 22-куни Эронда  исломий инқилоб  тӯлиқ ғалаба қозонди.  Шу сабабли баҳман ойининг 12-куни, яъни  Имом Хумайний ҳазратларининг Эронга қайтиш кунидан Эронда исломий инқилоб ғалаба қозонган 22-баҳман кунигача "Фажр ӯнкунлиги" деб аталади. Ҳар йили мана шу ӯн кун давомида Эрон исломий инқилобига бағишланган тадбирлар ӯтказилади.

 

Ёрлиқ