Январ 31, 2017 15:52 Asia/Tashkent

Жаҳоннинг сиёсий ва стратегик назарияларига Исломий Инқилобнинг таъсири

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

Эрон Ислом Инқилоби ғалабасининг 38 йиллик байрамининг яқинлашиб келаётгани муносабати билан барчангизни муборакбод этамиз ҳамда  ушбу  улуғ сана ва “Фажр ўн кунлиги” га бағишланган “Исломий  Инқилобнинг 38 йиллик шукуҳи”  унвонли махсус эшиттиришларнинг биринчи сонини  эътиборингизга ҳавола этамиз. Бугунги суҳбатимиз  “ Жаҳоннинг  сиёсий  ва стратегик назарияларига  Исломий Инқилобнинг таъсири”  мавзуси  асосида бўлади. Бизни тинглаб боринг.

Шак-шубҳасиз, Эронда Исломий Инқилобнинг ғалабаси  дунёнинг бошқа мамлакатлари ва  халқларига кўплаб таъсирларга эга бўлди. Айниқса, ушбу таъсирлар жаҳоннинг сиёсий ва идеологик   назарияларида яққол қўзга ташланди. Шамсий 1357 йилнинг баҳман ойида Эрон Ислом Инқилобининг ғалабаси  дунёнинг муҳим бўлган уч инқилобларидан бири ҳисобланарди. Зеро ушбу инқилоб  қудратли давлатларнинг  дунёдаги, хусусан, стратегик ва муҳим бўлган Ўрта Шарқ минтақасидаги иқтисодий, сиёсий ва хавфсизликка оид сиёсатларини ўзгартириб юборди ҳамда мусулмонлар вужудларида улкан бир жунбишни юзага келтирди.

Эрон Ислом Инқилоби  нафақат Ислом оламида мавжуд  социалистик ҳаракатлар тафаккури, балки материалистик ва капиталистик ақидаларга ҳам ўз таъсирини ўтказди. Мазкур инқилоб ижтимоий фанларда мавжуд тўғри ва ботил  назарияларни исботлаш учун жиддий бир майдонга айланган эди.

Эрондаги Исломий Инқилоб фақат  бир режимнинг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий тузилмаларини ўзгартириш билан кифояланмади, балки ижтимоий билимнинг баланд қасрини ҳам ларзага келтирди.

Саддом Ҳусейн Ироқда  Ҳасан Албакрни қудратдан  четлаштириб, Америка ва Шўролар Иттифоқи  ҳимоялари  ҳамда Форс кўрфази ҳавзасидаги мамлакатларнинг  нефт бойликлари ёрдамида Исломий Инқилобнинг комил тарзда бартараф этиш мақсадида Эронга ҳужум қилади. Ўша вақтларда  Туркияда генерал Канъол Ўрол, Покистонда генерал  Зиёулҳақ  қудратга етади. Шўролар Иттифоқи ҳам Афғонистонни ишғол этади. Ҳолбуки исломнинг тафаккури  бу каби ҳаракатларни  олдини олиши  ва маънавий таъсирларга эга бўлиши мумкин эди.

Эрон Ислом Инқилоби барча тўсиқ ва қийинчиликларга қарамай, жаҳон мусулмонларига ишонч руҳини мустаҳкамлади. Шу сабабдан минтақа  мамлакатлари ҳукмдорларининг тамойилларига хилоф равишда ушбу мамлакатларда  бирин-кетин халқларнинг  исломий  ҳаракатлари кучаяди ва мустаҳкамланади. Исломий Инқилоб ғалабаси шу тариқа дунёнинг сиёсий ва стратегик назарияларига ўз таъсирини ўтказарди.  Жаҳонда икки қутбли ё  икки блок ҳукмронлигининг  тарқалишидан кейин  Эрон Ислом Инқилоби таъсиридан истиқлол ва Ислом  шиорлари янада баландроқ янграйди. Бу каби ҳаракатлар жаҳоннинг сиёсий назариётчилари учун аччиқ бир ҳақиқат эди. Зеро  Ғарб қудратлари  олдинги асрлар давомида мусулмонлар ўртасида низолар солиб, уларнинг ўлка ва табиий бойликларига эга бўлишарди.

Эрон Ислом Инқилоби мусулмонлар, хусусан суннат ва шиа аҳли ўртасидаги низоларни  ҳам бартараф этиш ташаббуслари билан душманларнинг ушбу заминадаги  ҳийла ва найрангларига катта зарба беради.

Мавзуни таҳлилчи Хадича Хужандий давом эттиради.

Таҳлилчи Хадича Хужандийнинг сўҳбати эди.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Исломий  Инқилобнинг 38 йиллик шукуҳи ”  унвонли махсус  эшиттиришларнинг илк     сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига  радиомизнинг  интернет сайти   ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Эронда Исломий Инқилоб ғалаба қилганидан кейин  ўзгариши мумкин ҳисобланмаган айрим назарияларда  ушбу инқилобнинг  таъсирлари кўзга ташланади.  Мазкур инқилоб натижасида янги теориялар ва  нуқтаи назарларни вужудга келиши учун муносиб заминалар яратилади. Шу сабабдан бугунги кунда кўплаб назар ва теориялар билан юзмаюз бўлмоқдамизки, Эрон Ислом Инқилобининг ғалабасидан сарчашма олишган.

Йигирманчи асрнинг муҳим тарихий ҳодисаларидан бири ҳисобланган Эрон Ислом Инқилоби жаҳон ва минтақа халқлари учун муҳим сиёсий-диний бир  ўзгариш эди ва шу сабабдан ҳам  жаҳонда мавжуд сиёсий идеяларни қатор ўзгаришлар билан юзмаюз этди.

Эрон Исломий Инқилоб ғалабсидан кейин CENTО ташкилотидан  чиқади  ва ушбу шартноманинг парчаланишига сабаб бўлади. Унинг оқибатида SEATO ва NATO ташкилотлари ўрталарида ҳам узоқлик тушади. Минтақадаги нефт конлари заминасида ҳам Исломий Инқилобнинг ижобий таъсири кучли бўлади ва минтақа мамлакатлари ўртасида Эрон мусулмонлар, хусусан, шиаларнинг марказига айланади. Ушбу улкан ўзгаришлар таъсирида Ғарб ва Америка Эроннинг кенгайиб бораётган нуфузини олдини олиш учун турли йўл ва стратегияларни ишга солишади.

Қадрли тингловчилар, Эрон Ислом Инқилоби ғалабасининг 38 йиллик байрамига бағишланган “Исломий  Инқилобнинг 38 йиллик шукуҳи”  унвонли махсус эшиттиришларнинг биринчи сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Буюк Парвардигорнинг паноҳида бўлинг.